Ҳусийлар жаҳон иқтисодиётига 200 миллиард долларлик зарар етказди — Тhe Economist
"2024 йил давомида Яман ҳусийлари савдо кемаларини Африкани айланиб ўтишга мажбур қилиб, денгиз орқали юк ташиш харажатларини беш баравар ошишига сабаб бўлди. Натижада ёқилғи сарфи ортиб, ҳар бир рейс тахминан бир миллион долларга қимматлашди. Қизил денгизда юк ташиш учун суғурта тарифлари 20 бараварга ошган", деб ёзади нашр.
Энг катта зарарни Миср кўрган — Сувайш канали орқали тушадиган даромаддан етти миллиард доллар йўқотган. АҚШ эса кемаларни ҳимоя қилиш учун беш миллиард доллар сарфлаган.
Ҳусийларнинг ҳаракатларидан Россия ва Хитой фойда кўргди. Ҳозирда Сувайш канали орқали ташиладиган нефт маҳсулотларининг катта қисми Россияга тегишли. Қизил денгиздаги Хитой кемалари сони ўсиб, умумий ҳажмнинг бешдан бир қисмини ташкил этмоқда.
"Яман ҳусийлари Исроил ва Ғазо секторидаги ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш бошланганидан бери Қизил денгиздаги ҳарбий кемалар ва савдо кемаларига мунтазам равишда ҳужум қилиб келмоқда. 19 январ куни кучга кирган ўт очишни тўхтатиш режими ҳусийлар ҳужумларини қисман камайтириши мумкин, аммо улардан келадиган таҳдидни тўлиқ бартараф этмайди", дея қайд этади The Economist.
📰 Батафсил либералистда...