Liberalist


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Liberalist – eng ishonchli yangiliklar kanali!
Bizda:
🔥 So'nggi yangiliklar!
📑 Tahliliy maqolalar!
🌐 Statistik maʼlumotlar!
Taklif va murojaatlar uchun: @advreklama_1

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


🌙 Рамазон ойининг учинчи куни учун саҳарлик ва ифторлик вақти, шунингдек оғиз ёпиш ва оғиз очиш дуолари. ☝️

🇺🇿 Тошкент вақти билан соат:
⌚️ 05:37 да оғиз ёпилади.
⌚️ 18:19 да оғиз очилади.

📰 Батафсил либералистда...


"Агар керак бўлса, буйракни сотинг, лекин биткоинларингизни сақланг": Майкл Сайлордан криптанларга маслаҳат.

📰 Батафсил либералистда...


🇬🇧🇺🇦🇺🇸 Стармер Зеленскийни Трамп билан муносабатларни яхшилашга чақирди – Financial Times

Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, Буюк Британия бош вазири Украина президенти билан учрашув чоғида унга АҚШнинг хавфсизлик кафолатисиз узоқ муддатли тинчликка эришиб бўлмаслигини айтган. Стармер бунинг учун Зеленский Доналд Трамп билан муносабатларни яхшилаши кераклигини таъкидлаган.

📰 Батафсил либералистда...


Халқаро футбол ассоциацияси янги қоидани жорий қилди. Агар дарвозабонлар тўпни қўлида 8 сониядан ортиқ ушлаб турса, рақиб жамоага бурчак зарбаси берилади.

Ушбу қоида кейинги мавсум ишга тушади.

📰 Батафсил либералистда...


🇮🇹🇪🇺🇺🇸 Италия бош вазири АҚШ ва Европа ўртасида фавқулодда саммит ўтказишга чақирди — Reuters

Жоржa Мелони кеча Оқ уйда Доналд Трамп ва Владимир Зеленский ўртасида юз берган келишмовчиликдан сўнг шундай баёнот берди.

"Биз бир неча йиллар давомида биргаликда ҳимоя қилиб келаётган Украинадан тортиб, бугунги кундаги бошқa асосий масалаларни қандай ҳал қилишимиз ва келажакда дуч келадиган муаммолар ҳақида очиқ суҳбат қуришимиз учун АҚШ, Европа давлатлари ва иттифоқчилар ўртасида зудлик билан саммит зарур. Ғарбдаги ҳар бир бўлиниш барчамизни заифлаштиради ва цивилизациямизнинг таназзулга учрашини хоҳлайдиганларга фойда келтиради", — дея таъкидлади Мелони.

📰 Батафсил либералистда...


Зеленскийда вазиятни тўғрилаш учун имконият бор, — деди АҚШ Давлат департаменти.

📰 Батафсил либералистда...


Трамп Мексика ва Канада товарларига божхона божлари 4-мартдан жорий этилишини эълон қилди

АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Мексика ва Канададан келадиган товарларга божхона божлари 4 мартдан амалга оширилади. Шунингдек, Хитой маҳсулотларига қўшимча 10% лик бож тўловлари жорий этилади.

Бу қарор АҚШнинг ташқи савдо сиёсатидаги катта ўзгаришлардан бири бўлиши кутилмоқда.

📰 Батафсил либералистда...


Газланган ичимликлар ва энергетиклар эркакларда каллик, хавотир ва депрессияга сабаб бўлади — ОАВ

Тадқиқотларга кўра, юқори миқдорда шакар организмда гормонал мувозанатни бузади, кофеин эса стресс даражасини оширади, бу эса соч фолликулларининг заифлашишига олиб келади.

Мутахассислар бундай ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш эркакларда соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

📰 Батафсил либералистда...


Telegram «пулли хабарлар» функциясини синовдан ўтказмоқда

Энди фойдаланувчилар ўзларига ёзишни хоҳлаганларга тўлов талаб қилиш имкониятига эга бўлади. Суҳбатни бошлаш учун юзерлар «юлдузлар» юборишлари керак, уларни кейинчалик ҳақиқий пулга айирбошлаш мумкин.

Бундан ташқари, гурӯҳларда ҳам пуллик ёзишиш имконияти пайдо бўлади — бу ҳолда тўпланган юлдузлар гуруҳ эгасига тушади.

Ҳозирда янги функция синов режимида ва фақат Telegram'нинг тест серверидаги фойдаланувчилар учун мавжуд.

📰 Батафсил либералистда...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇬🇧🇺🇸 Буюк Британия Бош вазири АҚШ президенти билан учрашиш учун Оқ уйга ташриф буюрди — Sky News

Оқ уйда Кир Стармерни Доналд Трамп шахсан кутиб олди.

📰 Батафсил либералистда...


Россия бозори санкцияларнинг узайтирилишига салбий реакция билдирди

Россия молия ва фонд бозорлари санкцияларнинг навбатдаги узайтирилишига нисбатан манфий реакция қайд этмоқда. Инвесторлар хавотирга тушиб, айрим активлар қиймати пасайиб бормоқда.

Экспертлар бу жараён Россия иқтисодиётига босимни янада кучайтириши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

📰 Батафсил либералистда...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
У бутун умрлик омадини ишлатиб қўйганга ўхшайди


📰 Батафсил либералистда...


🌐 Siyosatshunos va Iqtisodchilarga tafsiya qilamiz.

🔗 @globalinfouz


🇺🇦🇷🇺 Урушни тўхтатиш учун 32% украиналиклар NATO'дан, 23% эса Европа Иттифоқи аъзолигидан воз кечишга тайёр

Бу Socis томонидан ўтказилган сўровнома натижаларидан маълум бўлди.

Унга кўра:
• 21,1% респондент ҳудудий имтиёзлар берилишига рози;
• 13,7% айрим ҳудудларда рус тилига расмий мақом беришни қўллаб-қувватламоқда;
• 3,5% армия сонини қисқартиришга тайёр.

Сўровнома иштирокчилариган бир нечта вариантни танлаш имконияти берилган. Шу билан бирга, 35% аниқ жавоб бера олмаган.

Шунингдек, улардан урушдан кейинги мамлакат келажаги ҳақида ҳам сўралган.
Натижалар қуйидагича:
• 53% украиналиклар ўз ресурсларига таяниш орқали мустақил ривожланишни қўллаб-қувватлайди;
• 39,2% Европа Иттифоқига қўшилиш йўлида давом этиш тарафдори;
• 3,7% Россия билан алоқаларни тикланишини истайди.

📰 Батафсил либералистда...


🇺🇸 АҚШ президенти Доналд Трампнинг бугунги баёнотларидан:

◼️ Қўшма Штатлар Украина йўқотган ҳудудларни қайтаришга ҳаракат қилади, лекин бу осон бўлмайди;

◼️ Мен Си билан ажойиб муносабатдаман. Мен Хитой АҚШга инвестиция киритишини истайман;

◼️ Украина НАТО ҳақида унутиши мумкин. Чунки уруш айнан шунинг оқибатида келиб чиқди;

◼️ Путин Украина бўйича келишувга эришиш учун ён беришга мажбур бўлади;

◼️ Европа Иттифоқи АҚШни алдаш учун ташкил этилган. Улар буни яхши уддалашди, лекин энди президент менман;

◼️ Канада АҚШнинг 51-штати бўлиши керак, чунки унинг иқтисодиётининг 95% бизга боғлиқ, биз эса унга фақат 4% боғлиқмиз;

◼️ АҚШ Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга тайёр, лекин бу фақат Украина бўйича келишувга эришилгандан кейингина амалга ошади;

◼️ АҚШ янги маъмурият даврида Хитой ва Россия билан мукаммал муносабатлар ўрнатишни режалаштирмоқда.


📰 Батафсил либералистда...


⚡️AQSh fond bozori qulab tushdi, atigi bir soat ichida 500 milliard dollar yo‘qotdi

Bu hodisa Trampning Yevropa Ittifoqiga qarshi yangi bojlar joriy etilishi haqida e’lon qilganidan so‘ng darhol sodir bo‘ldi.

📰 Батафсил либералистда...


Биткоин нархи 2024-йил 11-ноябрдан бери биринчи марта 85 000 доллардан пастга тушди.

📰 Батафсил либералистда...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қуёшда М синфидаги йирик портлаш кузатилди — бу йилги енг катта плазма чиқиндиси.

Плазма булути соат 1:00 дан 10:00 гача кузатилган. Ер томон қаратилган фаол ҳудудлар яна 1,5 сутка давомида хавфли ҳудудда қолади.

ИКИ ва ИСЕФ прогнозларига кўра, 28-феврал куни магнит бўрони кутилмоқда.

📰 Батафсил либералистда...


🇺🇸Трамп дунё президентига айланади — АҚШ вице-президенти Вэнс

Жей Ди Вэнснинг бошқа баёнотлари:

— Трамп Украина атрофидаги инқирозни ҳал қилишнинг ҳар қандай усулларини кўриб чиқади, бу Россия, Украина, Европа ва АҚШ манфаатларига мос келиши керак;

— Агар Россия билан гаплашмасангиз, Украинадаги урушни қандай тугатмоқчисиз?

— Европа билан иттифоқимизнинг мустаҳкамлиги жамиятларимизни керакли томонга йўналтира олишимизга боғлиқ;

— Зеленский АҚШнинг сахийлиги учун раҳмат айтиши керак. Бизсиз у ҳам, Украина ҳам мавжуд бўлмас эди.

📰 Батафсил либералистда...


Россияда "совуқ аллергияси"нинг авж олиши бошланди — бунинг сабаби ҳароратнинг кескин пасайиши.

Белгилари: терида тошма, қичишиш, терининг қуруқлиги, бурн битиши ва ҳатто кўз ёшланиши. Тери томирлари ҳароратнинг ўзгаришига кескин таъсир қилади, бу микроциркуляциянинг бузилишига ва спазмларнинг юзага келишига олиб келади. Хавф остида қизлар ва болалар бор.

Шифокорлар ҳимоя кремидан фойдаланишни ва илиқ кийинишни тавсия қилишади.

📰 Батафсил либералистда...

20 last posts shown.