💥Зиддият. 5-қисм.
Муаллиф: Дилором_Қосимова.
💫 💫
—У яхшими? -Иброҳим, қизлар олдига яқинлашиб сўради.
—Менимча туз тотмаганми? Жудаям холсиз. Бошини ҳам тик тутолмаяпти. -деди Мусфира синглисига ачиниб қараркан. —Суяб олишимга ёрдам берасизми?
—Балки мен кўтариб оларман. Суяган билан иш битмайди. Барибир ўзингиз эплолмайсиз.
—Майли!
Иброҳим, Мафтунани кўтариб олди.
💫 💫
Икки ака-ука қизлар ва Иброҳим ортидан бироз қараб турдилар.
—Кетдик. -деди Ҳабиб укасини елкасига уриб қўяркан. —Эртага оғир кун бўлишини кўнглим сезяпти.
—Зоҳини соғиндим. -деди Билол овозида дард билан, икки дона сўз титроқ билан чиқди тилидан.
Ҳабиб, юлдуз тўла осмонга қаради. Шу йўл билан ўзини чалғитмоқчи бўлди.
Зеро укасига нимадир деб тасалли беришга қодир эмасди ўзи ҳам айни дамда.
💫 💫
У қўлида ўзидан анча нозик жуссали қизни кўтариб кетаркан. Жисмида ажиб бир титроқни ҳис қилди.
Аввал ҳеч туйилмаган, ҳис қилинмаган. Ўзгача ҳаяжон қоришиқ титроқ.
Ажабоо...
Бу аёқ-қўллар қанча таҳликали вазиятларда ҳам.
Иши сабаб, жони омонатгина бўлиб қолган пайтларда ҳам титрамаганди.
Бу не куч? Бу не туғён?
Алп йигитни оёқларидан мадори қочар даражада жумбушга келтира олган.
Титроқ қўллари, қизни холсиз жисмини маҳкамроқ тутди.
Машина орқа ўриндиғига авайкаб қизни ёткизди. Ҳудди баҳорда гуллаган, дарахт гулларидек. Майин шамол ҳам гул-баргларни тўкилишига сабаб бўлгани каби. Ножўя ҳаракат ҳам қизга зиён берадигандек.
—Бизни уйга ташлаб қўясизми? -Орқа ўриндиққа синглисини олдига жойлашган Мусфира сўради.
—Йўқ! Маҳкама шифохонасига борамиз. Қувват бўладиган нимадирлар қилишади. Эртага сўрақ учун, қувватга кириши керак.
Олд ўриндиқда ёрдамчиларидан бири.
Машина текис йўлда равон кетарлан. Иброҳим сездирмайгина, кўзлари юмилган қизга назар ташлаб қўярди.
Нима бу?
Ошиқликми бу?
Аммо қачон?
Қачон бу даражага етди?
Қизни илк кўрганида, уни ҳамма айблаган пайтларда...
Негадур Иброҳим уни жиноятчидек кўролмади.
Қизни кўзларида маъсумлик бормиди?
Қандайдир бир куч, йигитни такрор-такрор ўзига тортаверди.
Мафтуна судигача маҳкамада сақланган пайтларда ҳам тез-тез нигоҳлари қиз томон талпинаверарди.
Уни ишини ўрганиб, ўзини кузатиб юрганида қалбига ўрнаб олганмиди бу яширин туйғу?
Жисми-жисмига тегганда, жумбушга келдими?
Бир инсон бошқа бир инсонни севиб қолиш учун, қанча вақт керак.
Ойлар, кунлар, саотлар, дақиқалар....
Асли сониялар кифоя.
Аммо севгини англаш учун, англатиш учун. Баъзан йиллар... балки бутун умр камлик қилиши мумкин.
💫 💫
—Сиз кетаверинг. Эрта келарсиз. -деди Иброҳим, осма укол уланган қизда зўрға нигоҳини олиб, Мусфирага боқаркан.
—Синглимни олдида қоламан. -деди Мусфира қатъий.
—Ота-онангиз ҳавотир олмайдими?
—Уларга айтиб қўйдим.
—Аммо ҳозир келишса?
—Вазиятни тушинтирдим. Тонг саҳардан келишади.
—Яхши. Бирон ёрдам керак бўлса мен асосий бинода бўламан. -деди Иброҳим яна бир бор. Мафтунага қараб оларкан.
—Раҳмат сизга. -миннаддорчилик билдирди Мусфира.
—Раҳматга ҳожат йўқ. Вазифамиз!
—Аммо ҳамма ҳам сиздек маъсулиятли эмас. -Мусфира самимий жилмайиб, миннаддор боқди.
Бу тун, ҳар бир қаҳрамонимиз учун, узун тун бўлди.
Иброҳим, қизни боши теккан кўксига қўлини қўйганча, ширин энтикар экан. Уйига кетолмади. Кўнгли бўлмади.
💫 💫
—Фариштам, сени соғиндим. -Билол, синглиси билан тушган суратини томоша қиларкан. Синглисини юзини силаб қўйди.
«Шу вақтгача келмадими ойи? Айтиб қўяй, топсам ўлдираман қизингизни.»
Ўша кеча... машъум кеча, ойисига айтган гапларини эслаб, кўксида оғриқ турди.
Аллоҳ «ниятингга ярашиғини ол» дедими?
Жаҳлда айтган гаплари чинга айланди қолди.
Аммо ҳудди Билол айтгандек бўлмади. У ўлдирмади...
Ҳатто ким ўлдирганини ҳам билмайди.
Инсон шу қадар ожиз ночор бўлиши мумкинми?
💫 💫
Ҳар доим, ҳар ишга асосан босиқлик билан ёндашадиган Ҳабиб. Таниш шифокори ёрдамида. Синглисини баъзи анализлари ўзгартирилганини аниқлаганди.
@kungilkoshonasi