🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


🌐Teлеграммдаги
Маънавий канал.
✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда
#Фотолар
#Xикоялар
#Tабриклар оддий ва пуллик
#РЕКЛАМА келишув асос
Сизларга албатта манзур булади.
Биз Сизлар учун хизмат қиламиз.
Канал админлари..
Мурожиат учун:
@olisdagihayotim

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙Х А Й Р Л И Т У Н✨🌷✨


Билинг ғаниматмиз бир биримизга 🌷
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор
Бизни боғлаб турсин Меҳр
Оқибат.🌷✨

Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!🌷✨
Тушингизга Муҳаммад Саллолоҳу Алайҳи Вассалам кирсинлар 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


– Лекин бунга ишончим комил эмас, – деди Бахтиёр афсусланиб, – Чунки у ногирон, ҳужрасидан чиқмай қимир этмай ётади. Бу ҳам майли, помирликлар тилини умуман билмайди. "Сеники, меники" деган маиший гапларни тушуниш бошқа, сиёсий аҳамиятга молик сўзларни билиш бошқа. Ҳа айтмоқчи, эҳтимол у рус тилида гаплашаётгандир?...

– Йўқ, – деди овчи чўрт кесиб. – Улар рус тилини мутлақо билишмайди. Гапингиз тўғри, демак, Иброҳимдан маънилироқ маълумот кутмасак ҳам бўлаверади. Ҳали у тўлиқ тил ўргангунича камида беш йил керак бўлса керак.

– Ҳа, у ҳозирча соғлиғини тиклаб олса ҳам катта гап. У барибир бизга кейинчалик ҳам керак бўлади. У ўз тақдирини ўзи белгилайди.

– Эҳтимол у аллақачон зерикиб ватанга қайтишга йўл қидираётгандир. Нима бўлсаям "ичкуёв"да. Кейин шаҳарлик йигитнинг тўсатдан ёввойи ҳаётга тушиб қолиши, ҳар куни бангилардай кўкнори чой ичиши – негадир менга бу ишлар ёқмаяпти-да. Уни олиб кетганимиз маъқулмикан.

– Қандай қилиб, тоғдан замбилда олиб тушамизми?

– Эшак йўли бўлиши керак. У фақат узоқроқ, айланиб юрилади, холос.

– Демак, узоқ бўлса ҳам наркотик ва қурол-яроғ олиб келиш йўли бор. Ҳеч ким уларнинг йўлини тўсмайди. Тожикистон ҳарбийлари қаёққа қарайди ўзи? – деди Бахтиёр норози ғудраниб. – Кейин қарабсизки, бизда қанча-қанча оворагарчилик, вақт, маблағ сарфланади. Қўлга олинишсаку майли, олинмаганлари қанча? Қорадорини қабул қилиб нобуд бўлаётган, хонавайрон бўлаётган оилалар қанча? Неча-неча болалар ногирон туғилишмоқда?... Демак, бу ерлардаги умумий лоқайдлик беэътиборлик, оғуни оддий тирикчилик манбаига айлантириб олганликлари кўпчилик одамларнинг тақдирини ўзгартириб юбормоқда, умрлари завол кетмоқда. Бу ҳам уруш – чунки одамлар қурбон бўлишмоқда. Сиз билан биз бўлса шу уруш ичига кириб бормоқдамиз. Демакки, фронт ичига...

Бахтиёр Тўраевнинг куйиб-пишиб сўзлаши ҳар икки ҳамроҳини ҳам танг қолдирди. Бахтиёр афсусланиб ва бошини сарак-сарак қилиб, эҳтиросларга лиммо-лим маърузасида яна давом этди:

– Бораётган жойимизда ҳозир душманларимиз ҳам бўлиши мумкин. Улар ҳам анойилардан эмас. Ўзимизни шундай тутишимиз керакки, гўё бизлар ҳам улар каби лоқайд, маишатвоз. Улар нима таклиф қилишса йўқ демай, ўзимизни сиёсатдан узоқ, ўта содда қилиб кўрсатишимиз керак.

– Нима, наша чек деса чекаверамизми?

– Ҳа. Лекин эҳтиёт бўлиб, меъёрни билиб, чунки хизматчилик. Бошингиз айлана бошладими, демак чекишни тўхтатиб гўё маст бўлиб ухлаб қолганга соласизда, уларнинг суҳбатига қулоқ тутасиз. Алжиб-алжирайверишса оёғингизни қўлга оласизу у ерни тарк этиб, жойни ўзгартирасиз. Иложи борича очиқ ҳавога чиқинг, лекин ичкаридаги гаплар эшитилиб турсин.

– Лекин бунақа ҳолатда жуда қийин бўлади. Чунки мен лагерда чекиб кўрганман, – деди Нормурод. – У ерда чекмасанг ҳам тутуни таъсир қилади. Чиқиб кетмоқчи бўлсанг зил-замбилдай оёғингни жилдира олмайсан. Бу ҳол ўзингга кулгули туюлади. Кейин ўз-ўзингдан кулаверасан.

– Бунақа жойда ўтирмаган маъқул, – деди овчи жиддий, – Чунки у ерда ўзингнинг кимлигингни сотиб қўйиш ҳам ҳеч гапмас.

– Тўғри айтасиз, Муҳаммад ака, – деди Бахтиёр.

– Лекин одамнинг ичидагисини гапиртириш борасида кўкнорига етмайди. Мен бангиларнинг кўпини кўрганман. Унга пиёлада чой каби қуйиб узатаверсанг, унинг меҳри товланиб бор сирини тўкиб солаверади, – дея кулиб қўйди овчи.

– Демак, биз кўкноридан фойдаланишимиз мумкин. Ўзимиз ундан истеъмол қилмасликка, қолаверса, ҳушёр бўлишимизга имконият бор.

– Тушунарли. Бўлмаса ишни нимадан бошлаймиз? – сўради Нормурод.

– Чўмилишдан, – деди Бахтиёр.

– Нима дедингиз? – Ажабланди овчи.

– Биринчидан, ваннада чўмилмаганимга бир ҳафта бўлди. Иккинчидан, афғон-меҳмонлар билан чўмилсак яхши бўлади. Чунки уларда кимнинг елкасида камар изи бўлса, демакки у жангари бўлади. Эсингиздами, Нормурод?

– Ҳа-ҳа, – деди йигит. "Ислом лашкари" экани фош бўлган кунни ёдига олиб кулиб қўйди.

– Учинчидан, – деди Бахтиёр сўзида давом этиб. – Аввало ўша форель балиқларини, ундан кейин келгинди афғонларни яқиндан кўргим келаяпти.

Давоми


– Ҳа!!! – деб юборди Нормурод.

Унинг қўлидан сув тўла чойгум тушиб кетаёзди.

– Яшанг, ўртоқ командир! Қидирган нарсангизни топганингиздан хурсандман, – деди овчи Тўраевнинг елкасини қоқиб қўяркан.

– Сизга юз марта айтдим, бошқа "Командир" деманг, деб!

– Хўп бўлади, ўрт..., – дея овчи кулиб юборди.

Учовлон хурсандликда бир-бирлари билан худди ота-болалардек қучоқлашиб кўришдилар.

– Муҳаммад ака, сиз балосиз, кўп нарсани биласиз. Фақат секин чиқарасиз-да.

Овчи ва Нормурод гап мавзуси аскияга айланганини англаб, шодон кулиб юборишди.

– Яхши от кейин чопади-да, чунки олдинда кетаётганнинг орқаси яхши кўринади! – деди овчи баралла овозда.

Яна кулгу кўтарилди.

– Отингиз хавфли экан. Энди бундан буён фақат олдинда юради.

– Фақат узоқроқ.

– Ҳа. Чунки одам кексайганидан кейин фақат узоқдан яхши кўрадиган бўлиб қоларкан.

Кулгудан тулпорларнинг ҳам қулоқлари диккайиб, қимирлаб қўйишди. Улардан бири "бизларни аския қилишаяпти" дегандай безовталаниб, депсиниб ҳам олди.

Улар шу зайл ҳазил-ҳузул билан тушлик қилишди. Сўнгра кўприк устига бориб дарё четида баъзан кўриниб қолаётган қизил тусли балиқларни дурбин орқали кузатишди.

– Эҳ-ҳе, бунақа балиқлар Гармчашмадаги илиқ булоқда тўлиб ётибди, тўғрими Нормурод, – деди овчи.

– Ҳа. Уларни қўл билан бемалол ушлаш ҳам мумкин. Чўмилсанг сув ичидан ҳам худди аквариумдагидек кўринаркан, – деди Нормурод.

– Йўғе. Чўмилганмисизлар?

– Ҳа. У ерда ҳамма, ҳатто аёллар ҳам чўмиларкан. Суви шифобахш эмиш. Иброҳимниям олиб бориб чўмилтириб туришади. Ўша ерлик табиб аёл айтибди. Шу сув билан у даво топиб кетармиш.

– Ҳозир у ерга афғонлар келган деб эшитдим. Улар ҳам чўмилишаётгандир, – деди овчи беихтиёр балиқларни кўздан кечираркан.

– Нима дедингиз?! – ажабланиб сўради Бахтиёр, – Қанақа афғон?!...

– Н-нима, мен сизларга бу ҳақида ҳали айтмадимми? Гармчашмаликлар айтишди. Ҳозир у ерга ҳар йили келиб турадиган афғонлар келганмиш, меҳмон бўлишаётганмиш.

– Отларга!!! – дея қичқирди Бахтиёр жиддий – Бўлинглар тез, қолганини йўлда гаплашамиз.

– Намунча шошилмасангиз-а?

– Ўша афғонлар кетиб қолишлари мумкин? Улар қайси йўлдан, қайси ковакдан келишади. Буни аниқлашимиз жуда муҳим. Демак, тоғлар орасида биз билмаган яна бошқа сўқмоқлар бор!

Улар тезлик билан лаш-лушларини йиғиштириб отларга жойлаб йўлга тушишди. Бахтиёр шошилар, у тулпорини деярли чоптириб баландлик сари илдамлаб борарди.

– Ҳой, шошилманг, баландликка отни бунақа чоптириб чиқиб бўлмайди! – қичқирди овчи.

Бахтиёр бир пайт тулпорининг юганини тортиб таққа тўхтади. Йўқ, уни овчининг танбеҳи эмас, балки хаёлига келган бир нохуш фикр тўхтатганди.

– Муҳаммад ака. Афғонлар Гармчашмага нима мақсадда келишади?

– Билмасам.

– Наҳотки гармчашмаликлар афғонлару мужоҳидлар билан ҳамкорлик қилишса?..

– Й-йўғе, фашистлар бошқа, немислар бошқа бўлганидек мужоҳидлар ҳам, афғонлар ҳам бошқа-бошқа бўлади. Кейин мужоҳидлар ҳар хил миллатнинг бемаза одамларидан иборат. Улар ичида ўзбеклар ҳам, тожиклар ҳам бор. Афғонистонда жуда кўп бадахшон қавмлари яшайди. Улар қон-қариндош, бир-бири билан қуда-анда, дегандай. Менимча улар Гармчашмага товар айирбош қилишгани келишади.

– Ҳа тўғри, – деди Нормурод гапга қўшилиб, – Мен ҳам бу ҳақида эшитгандим.

– Демак наркотик ҳам олиб келишади, шунақами?

– Йўқ, аксинча, олиб кетишади.

– Нима?! Ҳой, сиз мен билан ҳазиллашаяпсизми? Мен жиддий сўраяпман!

– Афғонлар у ерда кўкнори етиштиришади-да.

– Буни қаердан биласиз?

– Иброҳим айтувди. Унга табиб аёл ўша ўсимликдан дамлама тайёрлаб бераркан. Кейин Сарвигул олиб келган бир халтачада кўкнори бошларида кўзим тушганди.

– Қизиқку, бу. – Ҳайрон бўлди Тўраев ва отини янада илдам юришга ундади. – Нега энди қорадорини улар Афғонистонга олиб кетишади. Шу ернинг ўзидан бизнинг чегараларга юборишса бўлмайдими?

– Уларнинг харидори Афғонистонда бўлса керак-да.

– Ҳа, улгуржи бозори демоқчисизда. Демак ўша бозорниям бир кўриб қўйсак ёмон бўлмасди.

– Иброҳим ҳам анойи йигитлардан эмас. У анча-мунча маълумот йиғиб қўйган бўлса кераг-ов, – деб қўйди овчи.


Сўнгра улар кўприкка кириш жойидан анчагина берироқдаги бир вақтлар чўпонларнинг қўтони бўлиб хизмат қилган тошдеворли қўрғонни кўздан кечиришди. Қадимги қўрғон бир неча хона ва айвонлардан иборат бўлиб, эшик ва деразалари йўқ, томларининг айрим жойлари чириб тушиб кетганди. Фақат деворларигина яхши сақланибди.

– Бу ерни яхшилаб таъмирланса ҳам карвонсарой, ҳам бозор учун қулай жой экан, – деди Тўраев хулоса қилиб, – Гармчашма қайси томонда?

– Ҳе-ле, чўққига чиқиб борасиз, – деди овчи пурвиқор булутлар бағрига сингиб кетган қорли тоғ тепалигини кўрсатиб.

– Узоқми?

– Пиёда ярим кунлик йўл. Баландликка чиқиб борилади-да.

– Бу ерга ўша ерликлар келиб яшашлари мумкинми?

– Ҳа энди керак бўлса уч-тўрт оилани кўндирамиз-да. Ўзлари кўнмаса оқсоқол буюради. Бу ёғига кўнглингиз тўқ бўлсин, – деб овчи бир тўнка устига жойлашиб ўтириб оларкан. – Келинглар, бир зум дам олайлик.

– Бир йўла овқатланиб оламиз. Бозордан олган пиширилган гўштимиздан ҳали бор эди, – деди Нормурод.

– Унда чойгумга бир чой қўяйлик.

– Сувни-чи қаердан оламиз?

– Ҳа-я, дарё сатҳи жуда паст-ку.

– Чойгумни арқонга боғлаб ташлай қолинглар.

– Нормурод, тушундингизми?

– Ҳа, – деди йигит ва от эгарига илиб қўйилган узун арқон ўрамини еча бошлади.

– Умуман, энди теварак-атрофдаги булоқларни ҳам ўрганиб чиқишимиз керак, шекилли. Чунки бу ерда сув, ўтин масалалари жуда муҳим.

– Устоз, электроэнергия масаласи нима бўлади. Прибор аппаратларимиз қандай ишлайди? – сўради Нормурод.

– Дастлаб электр движок ўрнатамиз. Кейинроқ, эҳтимол манави дарёни тўсиб биз ҳам электростанция қурармиз, – деди Бахтиёр ҳазиллашиб.

– Движокка ёқилғини қаердан оламиз?

– Шу атрофдан сотиб олаверамиз-да. "Пул бўлса-чангалда шўрва" деганлар.

Нормурод арқон ва қумғонни олиб кўприк сари чопиб кетди. Бахтиёр билан овчи ўтин-чўп тера бошлашди.

– Ҳа айтмоқчи, ўртоқ командир.

– Лаббай. Лекин сиз бегоналарнинг олдида мени бошқа "ўртоқ командир" дея кўрманг-а. Энг яхшиси, "ўғлим" деб чақира қолинг.

Муҳаммад овчи бир оз тин қолди "Бахтиёр ҳақ. Уларнинг бегона юртдан эканини ниҳоятда сир сақлашим лозим. Мен ҳам шерик эканман, демакки, бизнинг олий мақсадимиз бир – бу хавфсизлик", деб қўйди мўйсафид хаёлан.

– Ҳа, айтмоқчи, ҳалиги, ўғлим, бозордаги тунаб қолган икки қирғиздан бир муҳим гапни билиб олувдим.

– Қанақа гап экан?

– Улар бу ерга Лаккон деган жойдан келишибди.

– Нима? У жой қаерда?

– Исфара яқинида. У ерга Ворух орқали бориларкан. Бу ердан жуда яқин сўқмоқ йўл бормиш.

– Нима дедингиз?! – ҳаяжонланиб қичқириб юборди Бахтиёр. – Нега бу гапни менга дарров айтмадингиз?

– Сиз ўзингиз сўраганингиз йўқку, тавба...

– Хўш. Бозорга қандай келишибди?

– Сурхобдан ўтиладиган кўприк бор экан. Жирғатол орқали келишибди. Бозордаги қўй-эчкиларни асосан ўшалар сотиб олиб кетишди.

– Нима?!.. Демак, улар чорвани бемалол пиёда ҳайдаб кетишди, денг?

– Ҳа, шунақа. Машиналари йўқку, ахир. Бўлса ҳам келолмайди.

– Ана масала қаерда, ҳаммаси энди ойдинлашаяпти, – деди Тўраев ўйчан.

– Қанақа масала?

– Мужоҳидлар демак Оби Хиноч орқали ўтиб Жирғатолда лагер қуриб, у ердан Боткенга ўтишган эканда. Биз бўлсак сув кечиб юрибмиз.

– Биз Сўх томондан келдикда.

– Ҳа тўғри, тушунарли. Демакки қурол-яроғлар, наркотикларни бемалол Исфара томонга олиб бориш мумкин...

Шундай дея Бахтиёр чуқур ўйга толди.

– Қизиқмисиз, ўғлим. Нима, уларни Қайроққумга олиб бориб балиқларга беришармиди? – дея эътироз билдирган бўлди овчи.

– Балиқлар... Тўхтанг, балиқлар дедингизми?

Шу маҳал Нормурод келиб қолди ва гапга аралашди. Унинг кўзлари қувончдан порларди.

– Ўртоқ бошлиқ, мен кўрдим!

– Нимани? ...Тез гапиринг! – қичқирди командир ҳаяжон билан.

– Форель балиқларни! Улар жуда кўп, катта-катта экан. Уларни хонбалиқ ҳам дейишади-ку! Тутмаймизми-а?

– Тутамиз, Нормурод, тутамиз, – деди Тўраев ҳам ҳаяжонини яшира олмай, – фақат бу ерда эмас, балиқларни Қайроққумда тутамиз!

– Қайроққум?! Нега энди?... – Ажабланди йигит.

– Чунки Қайроққум сув омборига бизнинг Сирдарё қуйилади. Сирдарёдан оқимга қарши қайиқларда сузиб қуролими, гўрди-балоними бемалол Ўзбекистонга олиб ўтишлари мумкин-да!


Осмон орти қизариб, ёруғлик чимматини оча бошлади. Атрофни қушларнинг чуғурлаган овози тутиб кетди. Бу овозларга, эҳтимол сотгани олиб келинган хўрозларнинг қичқириғи ҳам, одамларнинг ғала-ғовури ҳам қўшилиб кетди. Айвонда бир неча кишилар қатори бомдод намозини ўқиётган Муҳаммад овчининг тили калимадаю, нигоҳи "олма терарди"...

Овчи калима қайтараркан нигоҳи билан атрофидаги намозхонларни бир-бир кузатар ва уларни ким ва қаердан эканига тахминан хулоса чиқарарди. Келганларнинг учтаси Кўлобий, иккитаси ғармлик, иккитаси жирғатоллик ва яна иккитаси бадахшонликларга ўхшаб кетарди. Яна беш-олти бадахшонийлар кириб келишиб намозга аралашмай ўз ишлари билан банд бўлишди. Улар юкларини тушириб шам ёқишди ва олиб келган молларидан намуналарни ерга ёзилган бўз устига териб қўя бошлашди.

Кўп ўтмай ёруғлик атрофга ёйилади. Сўқмоқларда эшак-улов етаклаган қора-қура кишилар ва ҳатто, кўйлак-рўмолининг қизиллигидан ажралиб турган хотин-халажлар ҳам кўринарди. Қўрғон ташқариси, дарвоза олдида ҳайвонлар, ичкарида бўлса буюм бозори қизий бошлади. Ғала-ғовур кучайгандан-кучайиб борарди. Бир четда қўй-эчкилар сўйилиб, қора қозонлар ҳам қайнай бошлади. Пишаётган кабобнинг тутуни тепаликдаги ҳар икки "меҳмон"нинг ҳам димоқларини қитиқлади. Ниҳоят улар ҳам "метеохизмат" нишони тақилган ярим ҳарбийча уст-бошларини кийиб, бозорга худди саёҳатчилар каби кириб бордилар. Муҳаммад овчи аллақачон гармчашмалик танишларини топиб олган ва улар билан бир четда чордона қуриб, кабоб ****, чой ичиб чақчақлашиб ўтирарди.

...Бозор то тушликка қадар давом этди, холос. Одамлар яна келган томонларига қайтиб кета бошлашди. Қўй-эчки сотгани келган ва тўйиб ичган бир қирғиз йигитни отига аранг миндириб қўйишди. У олган харажатларини ҳам отга юклаб қўйишди-да, ортидан "Чуҳ!" деб ҳайдаб солишди. Бу йигит ҳар сафар шундай қилармиш, оти ақлли экан, ўзи уйини кечгача топиб борармиш.

Муҳаммад овчи гармчашмаликлар билан ҳам келишиб олди ва уч-тўрт кун ичида меҳмон бўлиб бориб қолишларини, пойтахтдан ҳам одам борлигини, улар ҳозирча метеостанция учун янги жой қидиришаётганини маълум қилди. Улар самимий хайрлашдилар. Кўп ўтмай тошқўрғонли карвонсаройда бир мўйсафиддан бошқа ҳеч ким қолмади. Фақатгина ҳайвонлардан қолган янги тезаклар, турли қоғозу бўшаган бакалашкаларгина бу ерда маҳаллий бозор бўлиб ўтганидан далолат бериб турарди.

Бозорда Афғонистон томондан ўтиб келганлар кўринмади, ёхуд бўлса ҳам, улар маҳаллий кўринишда бўлгани учунми, ажратиб бўлмасди. Бу ерда фақатгина бир шахс қуёшни кам кўрган нусха сифатида кескин фарқланиб турди. Бу ҳам бўлса Бахтиёр Тўраев эди. Бозорчилар Нормурод иккисига суқланиб қарашар ва уларни ажнабий деб ҳисоблаб чуғурлашиб сотаётган молларини уларга кўз-кўз қилишарди. Бахтиёр сомоний пулига турли тақинчоқлар, юнгли пайпоқлар ва йўлга егуликлар сотиб олди.

Шундай қилиб тушликдан сўнг катта таассуротлар билан бир пайтлар мужоҳидлар кетган сўқмоқ орқали Оби Хиноч сари йўл олишди. Йўлда, бир сўлим булоқ бўйида тунаб қолишди. Бу ер зиёратгоҳ шекилли, дарахтларга ният қилиб ҳар хил латта-лутталар илиб ташланибди. Зиёратгоҳ баланд тоғлар этагида қалин дарахтлар бурканиб ўсган дарада жойлашган бўлиб, бир уйча ва бир неча супачалардан иборат экан.

Йўлда ўтган-кетган йўловчилар ҳам энди кўпроқ учрай бошлашди. Улар асосан помирликлар бўлиб, от, эшак ва баъзилари қўтос миниб ҳам ўтиб қолишар, қўллари кўксида илиқ салом беришарди. Муҳаммад овчи иложи борича улар билан йўл-йўлакай ҳамсуҳбат бўларкан, Оби Хиноч кўпригигача ва афғон чегарасигача яна қанча масофа қолгани ҳақида суриштирар, сўнгра исмини, қаерлик эканини сўраб хушчақчақ хайрлашарди.

Ниҳоят эртаси тушликка яқин улар кўзлаган манзилларига етиб келишди. Дастлаб осма кўприкни ва жарлик тубида шарқираб оқаётган дарё сувини узоқ томоша қилишди, иккала томон соҳилларини ўрганишди. Кўприк анчагина эскириб таъмирталаб бўлиб қолибди. Ундан от-уловларни аста етаклаб ўтиш лозим эди, чунки кўприк тебраниб турарди. Ўтаётган одам тушиб кетса борми, унинг омон қолиши даргумон экан. Чунки дарё суви мавжли бўлиб, у улкан тошлардан-тошларга шиддат билан урилиб, баланд шовқин чиқариб оқарди.


НАБИЖОН ХОШИМОВ
МУЖОХИДЛАР ИЗИДАН ЁХУД ЧАЁНЛАР СУКМОГИ 3 (37-кисм)

ХАВОТИРЛИ ХУДУД(давоми)

Дарвоза ёпиқ, аммо устидан қулфланмаган ёки бирор нима билан боғлаб қўйилмаганди. Бу ҳолни Бахтиёр Тўраев дурбин орқали кўриб пайқади.

– Бўлмаса сизлар шу ерда яшириниб тура туринглар, мен разведка қилиб келаман. Бир гап бўлса ишора қиламан, – деди Муҳаммад овчи ва елкасига хуржунини ташлаб тожикча мумтоз қўшиқлардан бирини варанг қўйди-да, дарвоза томон кетди.

Дарвозага етиб боргач хиргойисини тўхтатди ва дарвозани итариб кўрди. Ичидан илиқлиқ экан. "Ҳой, ягон зиндаги хастме?!", дея қичқириб кўрди. Дарвозани бир мўйсафид очди ва овчи билан худди эски ошналардай хушкайфият билан сўрашишди.

– Қани-қани, марҳамат, хуш омадетон, дароед! – деди мўйсафид овчини ичкарига таклиф қилиб ва ўзи теварак-атрофни олазарак кузатиб қўйган бўлди.

Овчи қўрғон ичкарисида анчагина қолиб кетди. Бахтиёр бу ҳолдан хавотир ола бошлади ва қўйнидаги ички камардан тўппончасини олиб ҳар эҳтимолга қарши текшириб қўйди. Аммо бир оз вақтдан сўнг овчи чиқиб келди. У доимгидек ҳушёр ва зийраклик билан шерикларининг олдига қайтиб келиб, билганлари ҳақида қисқача баёнот берди.

– Рафиқ командир, ҳеч гап не, ҳаммаси жойида, – деди у хотиржам.

– Намунча қолиб кетдингиз?

– Карвонсаройни эгаси менга ўхшаган эзма эканда. У десам, бу дейди...

– Қисқароқ қилинг.

– Хуллас, эртага тонг саҳардан бозор бўлиши аниқ экан. Лекин илгариги замондақа катта бозор бўлмай қолибди. Бу ерда бир-икки марта одамларни ўлдириб кетишгач, қўрқиб қолишганмиш.

– Анави чол ким экан?

– Бир ғармлик мўйсафид. Ҳеч кими йўқмиш. Шу ерда бир нави тирикчилик қилаётганмиш.

– Ичкарида яна ким бор экан?

– Иккита қирғиз, учта бадахшонлик кишилар, холос.

– Биз тўғримизда айтдингизми?

– Йўқ. У ерда бир хона бор экан холос. Қозон-ўчоғи ичида. Қарта ўйнаб ўтиришибди. У жой чамамда сизга тўғри келмайди.

– Бўлмаса биз ҳув анави тепалик ортига чодир тикиб тунаймиз. Тепаликдан келган-кетганни кузатиш қулай. Сиз улар билан бўлиб вазиятни ўрганинг, келишдикми?

– Ҳай.

– Бозор қачон бошланар экан?

– Тонг саҳари теварак-атрофдаги тоғлардан тушиб келишаркан.

– Қанақа пул ишларкан? – қизиқсиниб сўради Нормурод.

– Бу ерда деярли пул ишламайди. Тожик пули сомонийда баҳоланадию моллар ўзаро айрбош қилинади. Масалан, бадахшонликлар мўйна, тўқилган юнгли кийим-бошлар, ов маҳсулотлари, қирғизлар асосан чорва ва паррандалар, тожиклар гурунч, туз, гугурт, совун ва шунга ўхшаш озиқ-овқат, рўзғорбоп буюмлар олиб келишади. Бунақа бозорлар тоғлар орасида ҳафтанинг маълум бир кунлари бўлиб туради-да.

– Биз ҳам Оби Хиноч кўприги олдида мана шундай ҳафтанинг бир кунини бозор қилиб белгилатиб олишимиз, кейин уни асосан чегарадаги қишлоқларга эълон қилишимиз керак бўлади. Карвонсаройда чойхона ҳам, ошхона ҳам бўлади. Унда бу бозорни яхшилаб ўрганайлик. Муҳаммад ака, бўлмаса сиз бораверинг. Биз ҳам эрталаб бозор қизигани маҳал киши билмас йўловчи харидорлар сифатида кириб борамиз. Мабодо гармчашмалик танишларингиз келиб қолишса бизларни таништирарсиз.

– Хўп майли. Яхши дам олинглар.

– Агар бир гап бўлса, жойимизни биласиз. Тез хабардор қилинг.

– Маъқул, – деди овчи ва уловни етаклаб изига қайтди.

Бахтиёр билан Нормурод чодирни қўрғон ичи бемалол кўриниб турадиган тепаликлардан бирининг устига қуриб олишди. Консервалардан очиб тамадди қилишдида, узоқ йўл чарчоғи туфайли тез пинакка кетишди. Тулпорлар эса бўйинларини бир-бирларига ишқаб пишқира-пишқира тунги навбатчиликни қабул қилишди.

 

*            *            *

Сўфининг азони тоғ қоялари орасида ўзгача акс-садо берарди. Дурбинни олиб ғира-шира кўринаётган қўрғон ичини кузатишди. Айвонда керосинли лампа липилларди. Сўфи овозига яна қандайдир дупурлаган, қўй-эчкиларнинг маъраган, отларнинг пишқирган овозлари ҳам қўшилиб кетди. "Демак, бозорчилар келишаяпти", деб қўйди ўзича ва шогирди Нормуродга кўз ташлади. Йигит юзида ним табассум билан яна пишиллаб ухламоқда эди. "Тушида Гулбибини кўраяпти, шекилли", деб ўйлади фикран командир.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
​​Эркаклар урушиб қолгандан кейин хафагарчиликни ҳафталаб таҳлил қилиб, аразлаб юрадиган "ақлли" аёлларни эмас, тортишувдан икки соат ўтар-ўтмас, илжайиб чой қуйиб узатадиган "тентак" аёлларни афзал кўрадилар.

Оилангиз тинчлиги учун "тентак" бўлсангиз бўлибсизда 😉😉

Яқинларга Улашинг.. 🌸


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


Қани энди бизсиз нафас ололмайдиганлар, қани энди бизга жон берадиганлаp?!

Мавлоно Румий


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


💐🌺💐🌺💐🌺

❤️🕊❤️🕊❤️🕊


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


* БИЛМАЙСАН *
🍃❤️🍃
Исмингни такрорлаб уради юрак,
Айт нега кунда йӯқлаб келмайсан.
Келишигни зор кӯтиб ӯлсам керак,
Сени қандай севишимни билмайсан!
🍃❤️🍃
Билолмадим қалбинг хохишин,
Туйғуларим х,еч назарга илмайсан.
Бедор бӯлиб кутдим тонглар отишин,
Сени қандай севишимини билмайсан!
🍃❤️🍃
Балки сенга керакмасдир туйғулар,
Мен каби бағрингни ҳеч тилмайсан.
Мени тарк этмасин ширин уйқулар,
Сени қандай севишимни билмайсан!
🍃❤️🍃
Сенсиз висолга ҳеч етмадим.
Тушларимда нозлар билан куласан.
Севгимизга ишқдан байтлар битардим,
Сени қандай севишимни билмайсан!
🍃❤️🍃
Сени йӯқотишдан қӯрқиб яшадим.
Сен биласан балки билмайсан.
Кӯнглимнинг тубига кӯмиб ташладим,
Сени қандай севишимни билмайсан!


❤️❤️


ЁМОН ЭКАН ўрганиб қолиш.


🎙-Нодира Носиржоновна.

📙-Камронбек Исмоилов.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


Baxtli bo‘lishni istaysizmi?

🍃 - Har orqangizdan gapirganga quloq solmang...
🍃 - Har so‘z berganni, so‘zida turadi, deb o‘ylamang...
🍃 - Har tanishgan insoningizni o‘zingiz kabi bilmang...
🍃 - Baxtsiz qilganni emas, huzur berganni yonida qoling...
🍃 - Sizni yoqtirmaganlarga tabassum qiling va yo‘lingizda davom eting...
🍃 - Boshingizga kelgan yomonliklar uchun sabr, neʼmatlar uchun shukur qiling...
🍃 - Har bir narsani Allohdan va qilgan amallaringizdan deb biling...
🍃 - Insonlardan hech narsa kutmang...
🍃 - Olishdan koʻra, berishni koʻproq yahshi koʻring...
🍃 - Pokiza qalbingizda insonlarga nisbatan nafrat va hafagarchilik saqlamang...
🍃 - Nima boʻlishidan qatʼiy nazar bu dunyo oʻtkinchi ekanligini va bir kun hammasi tugashligini unutmang 🙂


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қалбни гуллатган билан, қўлингга гул берганнинг ўртасида анча фарқ бор...
Бу гуллар қалбингиз гулларига ҳамоҳанг!💐💐


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


Билинг ғаниматмиз
бир биримизга,
Дунёда мехрдан кучли
нима бор?
Ширин сўз айтишдан
Тухтаманг зинхор.
Бизни боғлаб турсин
МЕҲР ва ДИЙДОР!..

❤️❤️❤️❤️❤️


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌺👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑🌺


Ҳаётда ҳеч ким эмасдурсиз, аммо кимнингдир ҳаётида сиздан бошқа ҳеч ким йўқлигига ишонаверинг...Ўша умрлар учун яшаймиз...

Соддагина Нодирбек ✍

20 last posts shown.