Koʻkdala tuman Adliya boʻlimi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


"Xalq davlat idoralariga emas, davlat idoralari xalqimizga xizmat qilish kerak"

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: hudud24.uz | Расмий канал
Болаларнинг 10 та муҳим ҳуқуқи

Қонунчиликка кўра, бола (болалар) — 18 ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс (шахслар) ҳисобланади. Уларнинг қонунчиликда белгиланган кўплаб ҳуқуқлари мавжуд. Шулардан энг муҳимлари ҳақида hudud24.uz маълумот беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Forward from: hudud24.uz | Расмий канал
Исрофгар айиқнинг ҳоли вой бўлди

Адлия вазирлиги 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланган навбатдаги мультфильмни тақдим этади.

Одилбек ва доно тўтивой болаларга ҳуқуқий илм улашишга тайёр. Бу сафарги ҳикоя исрофгар айиқ ҳақида.

У бевақт томорқа суғоришдан тортиб, машинасини ювишгача ичимлик сувидан фойдаланади. Бу эса ҳаёт учун зарур бўлган табиат манбаининг исроф бўлишига олиб келади. Ҳатто уни тўғри йўлга қайтармоқчи бўлган донишманд туянинг гапларига кирмаган айиқ эса охир оқибат…

Унутманг, одамлар табиий бойликларни асраса, шунда бошқаларга ҳам албатта етади!

Мультфильмни кўриш
👉 https://youtu.be/zpFXDElOwjc

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади

🔰 Қарорга кўра, 2027 йил 1 январгача рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлар учун маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари камайтириш ҳуқуқи берилади.

📁 Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш учун зарур бўлган ва импорт қилинадиган ускуналар (ТИФ ТН кодлари: 7616 999 009, 9029 900 009, 8544 499 500 ва 8528 529 000) 2024 йил 1 июндан 2027 йил 1 июнгача божхона божидан озод қилинади.

🗓 2024 йил 1 сентябрдан:

🔹пиво маҳсулотларининг чакана савдоси фаолияти ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади;

🔹тамаки ва пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик йиғим жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнлари жадаллаштирилади


“Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан:

🗓 Тадбиркорлар томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлар шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади:

🔹икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган тақдирда, тадбиркорларга нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади;

🔹қонун бузилиши солиқ текшируви якунлангандан бир ойдан кейин қайта такрорланганда тадбиркорларни хабардор қилмасдан ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда солиқ текшируви тайинланади.

✔️ Солиқ қўмитаси ҳар чоракда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар орасидан ҳар бир ҳудуд кесимида инсон омилисиз автоматик тарзда камида 10 фоизини танлаб олган ҳолда, уларда назорат тадбирларини ўтказади ҳамда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган субъектлар фаолияти кейинги уч чорак давомида назорат қилиб боради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#2024_йил_1_июндан

🗓 1 июндан нималар ўзгаради?


🔹Меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга йўл чиптаси учун компенсация берилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Аҳолига фойдаланилган газ ва электр ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда юборилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари белгиланади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Меҳнат миграциясидан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Айрим объектларни зилзила вақтида газ ва электр тармоқларидан автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳақида ахборот берувчи махсус портал ишга туширилади➖ БАТАФСИЛ

🔹Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади ➖ БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди!

Фарзандингизга берадиган энг яхши ҳадянгиз – вақтингиздир!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


🔹Чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади ➖ Манба: (ПҚ-181-сон, 20.05.2024 й.);

🔹Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди ➖ Манба: (ПҚ-184-сон, 22.05.2024 й.);

🔹Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди ➖ Манба: (ПҚ-183-сон, 21.05.2024 й.);

🔹Аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммолари аниқланади, таҳлил қилинади ва бартараф этилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Туман (шаҳар) адлия бўлимларига қўшимча вазифалар юклатилди ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Фуқароларга процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹“Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси амалга оширилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказишнинг янги тартиби жорий қилинади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни ҳуқуқий тарғибот куни этиб белгиланди ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Ёшларда “Мамлакат келажаги – қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан” ғояси асосида ҳуқуқий иммунитет шакллантирилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Адлия вазирлиги ҳуқуқни қўллашни методик таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Юридик кадрлар тайёрлашда “мактаб – лицей – техникум – университет” тизими жорий этилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари орқали топшириш имконияти яратилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади ➖ Манба: (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергияси агентлиги ташкил этилади ➖ Манба: (ПФ-79-сон, 24.05.2024 й.);

🔹ОТМларга ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизими такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПФ-81-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Таълим грантида таҳсил олган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади ➖ Манба: (ПФ-81-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим учун хорижий тилни билиш сертификати талаб этилади ➖ Манба: (ПФ-81-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Давлат ОТМлари Бакалавриатига қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади ➖ Манба: (ПФ-81-сон, 24.05.2024 й.);

🔹Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш тартиблари такомиллаштирилади➖ Манба: (ПҚ-193-сон, 24.05.2024 й.).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#2024_йил_1_июндан

✅ Қонунчиликка кўра, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.

❕Бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.


🔘Бунда:

🔹субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

🔹меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

🔹меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш тартиблари такомиллаштирилади


“Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-193-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларга субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (қўллаб-қувватлаш чоралари) уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилади:

1️⃣ қўллаб-қувватлаш чоралари “В” ва ундан юқори рейтинг даражасига эга тадбиркорларга амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:

▫️“ААА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 100 фоизи;
▫️“АА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 90 фоизи;
▫️“А” тоифа – амалдаги миқдорнинг 80 фоизи;
▫️“ВВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 70 фоизи;
▫️“ВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 60 фоизи;
▫️“В” тоифа – амалдаги миқдорнинг 50 фоизи;

2️⃣ қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатдан ўтганига 6 ой бўлмаган, шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорларга уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади;

3️⃣ тадбиркорларнинг рейтинг даражаси:

▪️пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади;

▪️юқорилаган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ойдан бошлаб янгиланган рейтинг даражасига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.

📆 2025 йил 1 январданsubsidiya.mf.uz” платформасида тадбиркорларга тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг турлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олган алоҳида реестр юритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат ОТМлари Бакалавриатига қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади


🔰 Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади.

✔️ Абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.

📁 Давлат ОТМлари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:

1️⃣ босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнгача (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди;

➖ ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади;

2️⃣ босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди;

🗓 2025/2026 ўқув йили қабулидан фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.

✅ Барча давлат коллеж ва техникумларига “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қабул қилишда абитуриентлар коллеж ва техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларга қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим учун хорижий тилни билиш сертификати талаб этилади


🔰 Фармонга мувофиқ, магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатлар қуйидаги даражаларда талаб этилади:

🔸хорижий тиллар йўналишлари бўйича – камида С1 даражасида;

🔸гуманитар, биологик ва турдош фанлар, математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича – камида В2 даражасида;

🔸бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича – камида В1 даражасида.

📁 2024 йил якунигача ўз аҳамиятини йўқотиб борадиган ҳамда янги пайдо бўладиган касблар (лавозимлар) рўйхати, уларга қўйиладиган малака талаблар ва компетенциялар шакллантирилади.

🔍 2025 йил 1 майгача жамланган маълумотлар асосида “Ўзбекистон янги касблар атласи” электрон платформаси яратилади ҳамда ҳар йили янгилаб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Таълим грантида таҳсил олган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади


🔰Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан ОТМлари талабаларига давлат гранти ижтимоий-рағбатлантирувчи грант ва таълим гранти шаклида ажратилади.

🗓 2024/2025 ўқув йилидан бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади.

▶️ Бунда:

➖таълим гранти биринчи курсда ОТМларга ажратилган давлат буюртмаси квотасига мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;

➖таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида ОТМлар томонидан табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади;

➖таълим гранти табақалаштирилган тартибда молиялаштирилади ва стипендия фақат тўлиқ таълим грантини ютган талабаларга тўланади;

ижтимоий-рағбатлантирувчи грант соҳиби бўлган талабаларга давлат гранти уларнинг ўқиш даври учун тўлиқ ҳажмда тақдим этилади;

➖таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ОТМларга ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизими такомиллаштирилади

“Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини
такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-81-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2024/2025 ў
қув йили қабулидан:

🔹давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилади;

🔹давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилади;

🔹давлат ОТМлари учун ўрнатилган тартиб ва шартлар бўйича талабалар қабулини амалга оширувчи ОТМларига давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этишга рухсат этилади;

🔹давлат гранти квоталарининг ОТМлар кесимида тақсимоти тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг танлови ва тўплаган балларига кўра амалга оширилади.

🗓 2024/2025 ўқув йилидан ҳар бир таълим йўналиши бўйича ОТМнинг умумий қабул параметрига нисбатан давлат гранти квотасининг улуши таълим соҳалари (бакалавриат таълим йўналишлари) кесимида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

✔️ 2025 йилдан давлат буюртмаси параметрлари олий маълумотли кадрларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ равишда 4 йиллик давр учун тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергияси агентлиги ташкил этилади


“Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-79-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

🔘Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида:

🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Қўмита);

🔹Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (Инспекция);

🔘 Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида:

🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги (Агентлик).

✅ Бунда:

🔸Қўмита атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

🔸Агентлик атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

🔸Инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади


🔰Фармонга кўра, 2024 йил 1 июлдан 2026 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади.

📁Ҳуқуқий эксперимент доирасида:

🔸Адлия вазирлиги ҳузурида Олий апелляция кенгаши ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузурида Апелляция кенгаши ташкил қилинади;

🔸апелляция кенгашлари маъмурий органларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳужжатларини судгача кўриб чиқиш натижасида ушбу ҳужжатларни ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, бундан қонунчиликка мувофиқ фақат суд тартибида бекор қилинадиган ёки ўзгартириладиган ҳужжатлар мустасно;

🔸маъмурий органларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳужжатларини апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқиш манфаатдор шахсларнинг шикоятлари ҳамда давлат хизматларини кўрсатишни мониторинг қилиш натижаларига кўра амалга оширилади;

🔸апелляция кенгашларининг қарорлари “E-qaror” электрон тизимида эълон қилиб борилади, шунингдек, маъмурий шикоят бўйича маъмурий иш юритуви иштирокчиларига белгиланган тартибда маълум қилинади ва маъмурий органлар томонидан уларнинг бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

🔸апелляция кенгашларининг қарорлари юзасидан манфаатдор шахс томонидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин, маъмурий органлар учун мазкур қарорлар қатъий ҳисобланади ва уларнинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади


🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳолати ҳамда уларнинг шахсига доир бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади.

📝 Аҳолининг ягона электрон реестри:

🔹Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсга доир маълумотлари ягона электрон базаси ҳисобланади;

🔹тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади ҳамда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, банк, коммунал, суғурта ва бошқа оммавий хизматларни кўрсатишда ушбу реестрдан фойдаланилади;

🔹Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан юритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари орқали топшириш имконияти яратилади


🔰Фармонга кўра, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:

🔘2024 йил 1 июлдан:

🔹электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топшириш имконияти яратилади;

🔹интеллектуал мулк объекти рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи QR-код билан муҳофазаланган электрон ҳужжат бериш тартиби жорий этилади.

✅ Шунингдек, Адлия вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

🔸интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан белгиланган тартибда хулоса бериш;

🔸контрафакт маҳсулотларни яширин ишлаб чиқариш ҳолатларини аниқлаш бўйича махсус ваколатли органлар билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш ва аниқланган контрафакт маҳсулотларни олиб қўйиш ва йўқ қилиш;

🔸интеллектуал мулк соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Юридик кадрлар тайёрлашда “мактаб – лицей – техникум – университет” тизими жорий этилади


🔰Фармонга кўра, юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги ишлар амалга оширилади:

🔸мактабларда “Ҳуқуқ синфи” ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда “мактаб – лицей – техникум – университет” тизимини жорий этиш;

🔸Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг иқтидорли битирувчиларини “юриспруденция” йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиш.

✅ Қуйидаги институтлар ташкил этилади:

➖Адлия вазирлиги ҳузурида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;

➖Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади


🔰Фармонга мувофиқ, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

🗓2024 йил 1 июлдан:

🔹Mobile-ID тизимида фуқароларни идентификация қилиш уларнинг хоҳишига кўра ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш жараёнида композит шаклда амалга оширилади;

🔹аввал давлат рўйхатидан ўтказилган (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) ва ҳозир ҳам амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва бу ҳақида давлат реестридан кўчирма бериш бепул амалга оширилади;

🔹нотурар жойларни бошқа шахсга ўтказишга оид битимларни расмийлаштириш битим томонлари давлат хизматлари марказига келган ва уларнинг шахси марказ ходими томонидан аниқлаштирилган ҳолда амалга оширилади ҳамда расмийлаштирилган битим бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр органларига юборилади;

📆 2024 йил якунига қадар:

🔸давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади;

❕Бунда, фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди.

🔸фуқаролар томонидан давлат хизматлари марказлари ҳамда нотариал идоралар орқали Mobile-ID тизимида идентификация ва қайта идентификациядан ўтиш бепул асосда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Адлия вазирлиги ҳуқуқни қўллашни методик таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди


🔰Фармонга мувофиқ, Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллашни методик таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

🗓 Ҳар йили ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва методик таъминлаш бўйича манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.

🔘Бунда:

🔹2024 йил 1 сентябргача Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимлиги ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида намунали ҳуқуқни қўллаш тизими йўлга қўйилади. Кейинчалик, ҳар йили камида 10 та вазирлик ва идораларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти таҳлил қилиниб, такомиллаштириб борилади;

🔹ҳуқуқни қўллаш амалиётида учраётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиб, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси (Lex.uz)га жойлаштириб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

20 last posts shown.

300

subscribers
Channel statistics