Учкўприк туманида мамлакатимизда илк бор "Лимон сайли" фестивали ва кўргазмали семинар ўтказилди Учкўприк туманидаги "Боғи Абдураҳмон ота" фермер хўжалигида мамлакатимизда илк бор "Лимон сайли" фестивали ҳамда лимон етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги, "Туронбанк" АТБ, Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 200 нафардан зиёд лимон етиштирувчи фермерлар, томорқа эгалари, тадбиркорлар ва экспортёрлар иштирок этди.
Тадбир давомида лимончиликни ривожлантириш борасидаги давлат дастурлари, соҳага илмий-инновацион ёндашувлар, халқаро тажрибалар, тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳақида маълумот берилди.
Fergana.uz|
Facebook|
Instagram|
Youtube|
X