Фарғона вилояти ҳокимлиги


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Йирик саноат корхоналарида, барча саноат зоналари атрофида яшил ҳудудлар ташкил қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Чиқинди полигонлари атрофида терак, тут, гужум, заранг экиб, яшил белбоғ барпо қилиш, барча иссиқлик электр станциялари, гидроиншоотлар, сув омборлари атрофида ҳам кўчат экиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Ижтимоий объектларга кўчатларни бепул етказиб бериш бўйича ўтган йили бошланган амалиёт бу йил ҳам давом эттирилади. Уларга 4 миллиондан зиёд кўчат бепул тарқатилиши белгиланди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Баҳор мавсумида маҳаллаларда ва кўп қаватли уйлар атрофида, йўллар ва каналлар бўйидаги ерларга дарахт экиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Пойтахтда амал қилаётган йирик қурилиш лойиҳаларида майдоннинг камида 30 фоизига дарахт экиш мажбурияти барча вилоятларда жорий қилиниши белгиланди.

Экология вазирлигига “Менинг боғим” лойиҳасини ишга тушириш топширилди. Бунга бюджетда назарда тутилган 50 миллиард сўм ажратилади. Жойларда 444 та яшил боғ ва 160 та жамоат паркларини ташкил қилишга кўрсатма берилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Давлатимиз раҳбари “Яшил макон” доирасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

Тошкент вилоятида дарахт экиш бўйича бошланган лойиҳага кўра, Нурафшон, Бекобод шаҳри, Ўртачирчиқ, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 миллион сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади. Ер тайёр ҳолга келтирилиб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.

Бу ташаббус маъқулланиб, ҳар бир вилоятда камида 20 гектардан ер ажратиб, ушбу тажрибани бошлаш топширилди. Вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги камида 2 тадан марказий кўчада маҳаллий иқлимга мос гул кўчатларини экиб, уларни тематик кўчага айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Автомобиль ва темир йўл бўйлари, дарё ва канал ёқаларида, маҳаллада, кўчада, кўп қаватли массивларда дарахт ва гул экиш, озодаликни таъминлаш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Қурилиш ташкилотлари, цемент, ғишт, оҳак, нефть-газ ва кимё, бўёқ, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, иссиқлик корхоналари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ўз фаолияти билан атроф-муҳитга кўрсатаётган таъсирига яраша дарахт экиш бўйича ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.

Умуман, дарахт экишни оммалаштириш, умуммиллий ҳаракатга айлантиришда тарғибот ва тушунтириш ишлари етарлича олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган.

Лекин, аксарият вилоят ва туманларда дарахт экадиган жойлар ҳалигача белгиланмагани, суғориш ва кўчатга пул ажратилмагани танқид қилинди.

Масалан, боғ учун Қорақалпоғистонда 47 гектар, Наманганда 25 гектар ва Қашқадарёда 26 гектар ажратилиб, ишлар бошлаб юборилган. Лекин Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳалигача қарор қабул қилмаган.

Айниқса, Тахиатош, Мирзачўл, Зафаробод, Шароф Рашидов, Бахмал, Сирдарё, Оқолтин, Ховос, Сардоба, Гулистон, Янгийўл туманлари, Хонобод, Гулистон, Термиз, Янгийўл шаҳарлари, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаган.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари вилоят ва туман ҳокимларининг қурилиш, коммунал ва экологияга жавобгар ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар тизимидаги масъул раҳбарларнинг бу борадаги фаолияти кўриб чиқилгани, улардан 30 нафарига нисбатан интизомий жазо кўрилганини қайд этди.

Жумладан, Касби, Қарши, Бахмал, Тўрақўрғон туманлари ҳоким ўринбосарлари ишдан олинди, ушбу туманлар ҳокимларининг, 6 та вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа раҳбарларга “ҳайфсан” берилди. Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Тўйчибой Бойматов Фарғона вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Бойматов Тўйчибой Алижонович Фарғона вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

2023 йил апрель ойидан буён Фарғона вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Юнусов Зиёдбек Алишерович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Фурқат туманида видео кузатув камералари ИИБ навбатчилик қисмига интеграция қилиниб, ситуацион марказ фаолияти йўлга қўйилди

"Рақамли хавфсиз маҳалла" концепцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар жараёнида Фурқат туманида туман ички ишлар бўлими ташаббуси билан, туман ҳокимлиги томонидан ҳомийлик маблағлари ҳисобига 34 та маҳаллаларнинг кириш ва чиқиш кўчаларига 2115 та видео кузатув камералари олиб келиб ўрнатилди.

Жиноятларни олдини олиш, келгусида уларни фош этиш даражасини ошириш мақсадида маҳаллаларга ўрнатилган видео кузатув камералари профилактика инспекторлар хонасига интеграция қилиниб, кичик ситуацион марказлар ташкил этилди. Шунингдек, 500 дан ортиқ видео кузатув камералари ИИБ навбатчилик қисмига интеграция қилиниб, катта ситуацион марказ фаолияти йўлга қўйилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Бу йил вилоятимизда илк бор ўтказилган “Ўрик гуллаганда” фестивали анъанавий байрамга айланади

Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистон туманидаги Ўқчи қишлоғида илк бор “Ўрик гуллаганда” ёшлар ижодиёт фестивали бўлиб ўтди. Унда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан аҳолининг барча қатлам вакиллари, ижодкорлар, ҳунармандлар, ёшлар, хорижлик меҳмонлар иштирок этди.

Умумхалқ сайлига айланиб кетган фестиваль барча иштирокчиларга бир олам қувонч улашди. Қийғос гуллаган ўрик дарахтлари остида миллий ўйинлар, ўзбекона урф-одат ва қадриятлар намойиши, ижодкорлар чиқишлари кўнгилларга кўклам тароватини олиб кирди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383696

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Хитой компанияси Фарғонада қурилиш монтаж пистолетлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Sichuan Shengyakai Fastening Equipment” компанияси раҳбари Гу Шанхонни ҳамда компаниянинг вилоятимиздаги маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди.

Учрашувда Хитой компанияси томонидан тўғридан тўғри 10 млн. доллар инвестиция йўналтириш ҳисобига Фарғонада амалга ошириш режалаштирилаётган қурилиш монтаж пистолетлари ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383694

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter


Вилоят ҳокими Туркиянинг Cem Botanik компанияси вакилларини қабул қилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Cem Botanik компанияси раҳбари Жем Казим Ширин ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги директори Камуран Амасялини қабул қилди.

Учрашувда 50 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган ҳамда дунёнинг қатор давлатларида биологик сунъий сув ҳавзалари барпо этиб, яшил зоналарнинг ландшафт лойиҳаларини амалга оширган Cem Botanik компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383693

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter



13 last posts shown.