Forward from: Хоразм
Пора олмасликнинг иложи борми?
Академияда ўқиб олиб юрган вақтларимиз маъруза машғулотларида лекторлар маърузани эътибор билан тингламаётган, уйқусираб ўтирган тингловчиларни ўринидан турғазиб: мана сиздақалар эртага кўчага чиқиб, қўлидаги материални нима қилишни билмасдан, пора олиб қамалиб кетади, ўтириб яхшилаб тингламайсанми, сен учун гапиряпман-ку, деб уришиб беришарди.
Бу гаплар кўпчилигимизга жиддий таъсир қилган. Наҳот амалиёт шу қадар мураккаб бўлса, наҳот пора билан бизни қамаб юборишса, дердик.
Ўқишни тугатганимиздан кейин эса, мен амалиётда бироз муддат ишлаб, ўзим учун пора олмасликнинг оддий сирини кашф этдим.
Ҳа, устозларнинг айтганларида ҳам жон бор, кимки, билимсиз бўлса, қўлига берилган ҳужжатлар бўйича қабул қилинажак қарорнинг оқибатларини билмаса, жавобгар бўлиб кетиши мумкин.
Лекин, пора олмасликнинг яна бир оддий сири ҳам бор экан: сўрамасанг, беришмайди.
Шунчалар оддий эканки бу пора олмасликнинг сири, агар унга риоя этсангиз, ҳеч қачон пора олмайсиз, сўрамасангиз бўлгани. Ҳар қандай ҳолатда ҳам пора олувчи албатта уни сўрайди. Сўрамаганга пора берилмайди.
Мажбурлаб пора берадиган инсон ҳали бу дунёга келмаган, менимча!
Таклиф балки пора берувчидан чиқиб қолар, лекин унинг миқдори, қандай тартибда олиниши ва ҳоказолар, албатта сўрагувчидан чиқади.
Пора сўраманг, шунда, тоза, ҳалол ва хотиржам ҳаёт кечирасиз, ҳамма жойда ҳурматингиз ошади, юзингиз ёруғ бўлади.
Шу оддий сирни сиз билан бўлишгим келганди!
Адвокат Сарвар Артиков
@generalissimo_marshal