Таксичилар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлашга доимий рухсат берилади
Икки йил олдин жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига вақтинчалик рухсат берилган эди. Бунинг натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди. Шу боис энди бу тартиб доимий бўлади.
Таксиларга мижоз топишда қулай ахборот хизматлари бозори шаклланди. Ҳозирда 151 та агрегатор компаниялар иш юритяпти ва бу яна ўсиб боряпти. Шу боис агрегаторлар фаолияти тартибга солинади, уларнинг давлат, ҳайдовчи ва йўловчилар олдидаги мажбурияти аниқ белгиланади.