Kontekst.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Eng so'nggi yangiliklar va insayd xabarlar — birinchi Kontekstda

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ozonda mahsulotlaringizni sotishni boshlang

Ozon O’zbekistonda jadal rivojlanmoqda va yangi sotuvchilarni hamkorlikka taklif qiladi. Ozonda muvaffaqiyatli hamjamiyatga qo’shiling va 56 million xaridorga ega bo’lish imkoniyatidan foydalaning! Bepul o’qish va tahlil qilish vositalari maydonchaga tez moslashishga yordam beradi. Bepul ro’yxatdan o’ting va bugunoq o’z biznesingizni boshlang!

Registratsiya

#reklama
seller.ozon.ru


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🚍 14 мартдан пойтахт автобусларида чиптасиз юрган йўловчилар жаримага тортилиши бошланди. Тўловсиз юрганларни аниқлаш учун кучайтирилган рейдлар ўтказилмоқда.

Йўловчилар бир марталик QR-чипталар орқали тўлов қилганида, сафар давомида уни ўзларида сақлаб, назоратчи ёки инспектор сўраганида кўрсатиши шарт.


Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилди.

Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.


1 апрелдан мамлакатда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 куб метрлик базавий меъёр 100 куб метрга туширилади.


❗️Электр энергияси ва табиий газ тарифларини ошириш 1 майга қадар узайтирилди - ҳукумат


Шу йилнинг 3−4−5 апрель кунлари «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш ёпилади.

Шаҳарнинг айрим кўчаларида ҳам ҳаракатланиш вақти-вақти билан чекланади, улар ўрнига айланма ҳаракат ташкил этилади. Мазкур кунларда ташриф режа қилганлардан бошқа кунларга қолдиришни сўради.

Шунингдек, 1-5 апрель кунлари айрим олийгоҳларга қисқа таътил берилади. СамДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, "Ипак йўли" Халқаро университети, ТАТУ Самарқанд филиали, СамДТУ, Ўзбек-Финландия педагогика институтида ўқув жараёнлари 7 апрель, душанба кундан бошланади.


❗️“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда таълим олганлар танловсиз ишга олинади

Президент фармони (ПФ-61-сон, 26.03.2025-й.)га кўра:

2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

▪️ҳар йили иқтидорли, билимга чанқоқ, оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш;

▪️саралаб олинган ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш;

“Эл-юрт умиди” жамғармасига жорий йилда “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси учун 300 миллиард сўм ажратилади.


“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.

Бундан ташқари, хорижий тиллар бўйича камида C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда берилади.


“Тошшаҳартрансхизмат” собиқ раҳбари Анвар Жўраев давлат мулкини талон-торож қилиш, мансаб сохтакорлиги каби моддаларда айбдор деб топилиб, 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Апелляция шикояти киритилган.


1 майдан ЯТТ ёки юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганда ўзини ўзи банд қилган шахслар давлат божидан озод қилинади. Бу тадбиркорларнинг йириклашувини рағбатлантириш дастурининг бир қисмидир. Бизнесини кенгайтирганлар гаровсиз кредитлар ёки ҚҚСни тезлаштирилган тарзда олишлари мумкин бўлади.


Бозорларда маҳаллий ҳокимликнинг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

Ҳозирда республикадаги 537 та бозор ва савдо мажмуаларининг камида 51 фоиз улуши маҳаллий ҳокимликларга тегишли. Энди бу тартиб ҳам ўзгаради.


Олмазор туманидаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, унга мансабдор танишлари орқали Шайхонтоҳур туманида жойлашган 4 та умумтаълим мактабининг футбол майдонларини аукцион орқали ижарага олиб бериш эвазига 8500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


Президент қарори:

Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:

➖ ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади.


ПФ-50.pdf
24.6Mb
Президентнинг “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони


Бугун, анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этади. Барча ҳудудларда ёзиладиган ифторлик дастурхонларига нуронийлар, меҳнат фахрийлари, уламолар ва зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд юртдошларимиз, жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.


Қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади

Электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини 30 йил давомида “Ўзэнергосотиш” АЖга кафолатланган тарзда сотади.

🗓 Инвестор ва Лойиҳа компаниялари 2025–2027-йилларда қуйидаги миқдордаги ишлаб чиқариш қувватига эга ускуналарни ишга туширишни таъминлайди, жумладан:

Тошкент вилоятида кунига 2,5 минг тонна чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали 390 миллион кВт электр энергияси;

Андижон вилоятида кунига 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик қайта ишлаб, 240 миллион кВт электр энергияси;

Қашқадарё вилоятида кунига 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик қайта ишлаб, 240 миллион кВт электр энергияси;

Самарқанд вилоятида 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик қайта ишлаб, 240 миллион кВт электр энергияси;

Наманган вилоятида 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали 227,5 миллион кВт электр энергияси;

Фарғона вилоятида кунига 1,5 минг тонна чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали 227,5 миллион кВт электр энергияси.


25 март куни “Ер вақти” муносабати билан барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади.


2025 йил 1 апрелдан даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚСни тўловчилар деб эътироф этиладиПрезидент фармони


Буюк ипак йўли метросидан Тошкент трактор заводи даҳасигача 10 та метро бекати қурилади – Президент


Марказий банк асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.


Наврўз байрамига қўшимча дам олиш куни берилиши расмий ҳужжат билан белгиланмаган тақдирда Меҳнат кодексига юзланилади

Мазкур кодекснинг 208-моддаси билан 21 мартНаврўз байрами ишланмайдиган байрам куни деб белгиланган. Ҳозирги ҳолатда:
21-март (жума) — байрам, барча учун дам олиш куни;
22-март (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш.
23-март (якшанба) — одатий дам олиш куни ҳисобланади.

20 last posts shown.