Кредит ажратиб бериш учун пора талаб қилган ҳоким ёрдамчилари ва банк ходими
Давлат хавфсизлик хизмати ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир қатор ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилган.
➖Навоий шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига Хатирчи туманидаги ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи олиб бериш эвазига 20 млн. сўм олган вақтида ушланган.
➖ Муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм ҳамда Хатирчи туманидаги тижорат банки мутахассиси эса тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, кредит маблағи ажратиб бериш эвазига 2 млн. сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
➖ Шаҳрихон туманидаги ҳоким ёрдамчиларидан бири ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 9 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур шахсларга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба