Янги келинлигимда ойижон раҳматли билан кўп бора бозорга айлангани чиқардик.
Биринчи сафар Дубай қатор деган томонларда бир қизил рангли чиройли кўйлакни ушлаб узоқ туриб қолдилар. Кўйлакни ўзларига кўряптиларми десам, ранги тўқ қизил! Ҳайрон бўлиб сўрадим. Овсинимга кўраётган эканлар. "Жуда чиройли кўйлак экан олайликми, ойижон!" дедим. Нарҳини сўрадик, тоза маҳсулот эканлигига баҳоси баландлик қилди. Қўлимиздаги пул шу кўйлаккагина етарди. Камина "олайлик келинг" деб турсам, ойижон бош чайқаб, чит бозор томонга қараб юрдилар.
Чит бозоридаги арзон трикотаж кўйлакни ушлаб туришларини кўриб, ҳайрон бўлдим. "Ойижон бу мато чўзилиб кетади, юринг ҳалиги кўйлакни оламиз, сифатли яхши, кўримли нарса эди!" дедим.
Юзимга синчков тикилиб қолдилар.
Кейинги бозор улар мен билан эмас, бошқа биров билан чиқиб кетдилар.
Ундан кейингисида яна камина билан худди ўшандаги каби воқеа такрорланди.
Орадан маълум бир пайт ўтиб, ўшанда ойижон мени синаб кўрганликларини айтдилар.
"Бунда хасад йўқ экан, бировга тиласа энг яхшисини тилар экан!" дедилар ҳаммага эшиттириб...
На қобилиятларимдан, на қўлимдан кўп иш келишидан, на яхши бир оиланинг бекаси эканлигимдан, на сабримдан ва на эришган ютуқларимдан бу сўздан қувонганимчалик қувонолмайман...
Аллоҳ таоло менга қалб касалини бермади!
Ҳар оқшом бошимни ёстиққа қўйганимда шу сабабли ҳотиржам уйқуга кетаман.
Ҳар тонг бошимни ёстиқдан кўтарганимда ўзим билан ўзимни оввора қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд айтаман!
Ҳасадгўйликни билмаганим учун Алҳамдулиллаҳ!
Дунёдаги энг хунук юз - ўзи душман деб билган одамининг бири-икки бўлганини эшитиб, лаби оқариб, юзи қорамтир тусга кирган юздир!
Бир кун юзимиздаги ажинлар ҳам бизни оқлаб ёки қоралаб гувоҳликка ўтадиган кун қадаримизда бор!
Дин ғамида, эл ғамида оқарган соч билан ҳасад, иғво, кўролмаслик дардида кумуш тортган сочлар ҳам гувоҳликка ўтади ана ўша кунда!
Бу дунёда сизни қайнонангиз, қўшнингиз, дугонангиз ёки етти ёт синаб-синашта этса бу оддий ҳол. Ишонаверинг!
Сизни баъзи бир жойларда Аллоҳ ҳам синайди, душманингизга ҳам яхши нарсани илинаверинг! У ҳам сизни яратган Зотнинг бандаси-да!
Бошига иш тушганда гўштини чўқиш учун биринчи бўлиб учиб борган қузғун-Сиз бўлманг...
Ана ўшанда Ҳазрати Инсон мақомини топган бўласиз!
Умму Зайнаб
@konspektor