Имом Ибн Жавзий айтадилар:
* Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники;
* Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан;
* Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида;
* Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур;
* Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам Аллоҳ ҳеч қачон унутмас;
* Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг;
* Очиққўл бўлинг ва шу билан мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
@konspektor