Ота-она кексайиб, ёрдамга муҳтоҳ бўлиб қолганда фарзанд ота-онасининг авратига қараши ва тозалаши мумкинми?
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
«Раббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга "Уфф", дема, уларга зажр қилма ва уларга карамли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).
Оятда Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишни Ўзига ибодат қилишдан кейинги ўринга қўйди. Одатда фарзанд ота-онага қачон яхшилик қилади? Ота-она кучга тўлиб турган вақтида фарзанд яхшилик қила оладими? Йўқ, албатта, аксинча ота-она фарзандга борини беради. Ота-она кучдан қолиб, ёрдамга муҳтож бўлиб қолса, фарзандга ота-онасига яхшилик қилиш учун йўл очилади. Улар кексайиб қолсалар, уларга қарашдан чарчаб, безор бўлиб «Уфф» деманг. Ота-она кексайиб қолганда битта саволни қайта-қайта берадиган, турли буюмларни ушлашди қийналиб синдириб қўядиган, овқат ейишда қийналадиган бўлиб қолади. Шундай пайтларда уларга нисбатан меҳр қўлларини чўзиш керак. Имом Абу Бакр Қаффол Шоший айтганлар: «Ушбу оятда бу дин фақатгина оғизларда қолиб кетмаганлигига далил бор». Яъни қуруқ сўздан амалга ўтилган. Ота-онани жеркимаслик ва шафқат қанотини ёзиш бу қавлий, яъни сўздаги ишлардир. Ота-онага дуо қилиш эса амалий ишдир.
Улуғлардан сўрашган:
– Қуръонда Аллоҳ таоло ота-онангизни дуо қилинг деган. Биз уларни неча маротаба дуо қилсак бўлади?
– Ҳар намознинг қаъда ва охирида салом беришдан олдин, – деб жавоб берганлар.
Ота-она шундай буюк зотки, уларнинг ҳаққига дуо қилишга фурсат намознинг ичида берилди. Бошқа ҳеч кимга бундай даржа берилмаган.
Шулардан келиб чиқиб, фарзанд ёрдамга муҳтож ота-онасига ва уларнинг аврат жойларига қараши мумкин. Масалан, фарзанд отасининг қовуғини туклардан тозалаши, ўрнидан туролмай қолган ота-онасининг тагини тозалаш каби ишларни фарзанд қилмаса ким қилади? Шунинг учун бундай ишларни қилиш фарзандга жоиз эмас, вожиб дейилади.
Фарзанд ота-онасининг аҳволини билиб туриб уларга ёрдам кўрсатмаса, гуноҳкор бўлади. Ота-она кексайиб қолганда уларга қараш динимизда айтилибгина қолмай, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ота-онасига қарамаган фарзанд жавобгарликка тортилади. Булардан келиб чиқиб айтамизки, ота-она кексайиб ёрдамга муҳтож бўлиб қолганда фарзанднинг ота-она авратига қараши тагларини тозалаши бу имкон ва шарафдир. Агар фарзанд шу ишлардан қочса ва жирканса, катта савобдан маҳрум бўлади. Ўзига ҳам кексайганда худди шундай жавоб қайтарилади. Вааллоҳу аълам!