Намоздан кейинги зикрларнинг ҳукми
❓Савол: Намоз тугагандан кейин ўқиладиган Оятал курси ва ундан кейинги зикрлар ҳақида маълумот беринг. Қилмаса гуноҳкор бўладими?
📩 Жавоб: Намоздан кейин ўқиладиган Оятал курси ва зикрлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бизга қилган тавсиялари бўлиб, мустаҳаб даражасидаги амаллардир. Уларга доимий амал қилиб юриш катта ажрлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Лекин унга амал қилмаган киши катта имтиёз ва савоблардан қуруқ қолса-да, гуноҳкор бўлмайди.
Намоздан кейинги тасбеҳлар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидагича марҳамат қилганлар:
"Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч Марта "Субҳаналлоҳ", ўттиз уч марта "Алҳамдулиллаҳ"; ўттиз уч марта "Аллоҳу акбар" деса бу тўқсон тўққизта бўлади, юзинчисида "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У яккаю ягонадир, Унинг шериги йўқ, мулк Уникидир, мақтов Унгадир, У ҳамма нарсага қодирдир"деса, агар гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади" (Имом Муслим ривояти).
👉 Давомини ўқинг! 👉
@Shayx_Hazrat