Forward from: KATTAQO‘RG‘ON TUMAN HOKIMLIGI🏢
Каттақўрғонлик ўқувчи вилоят босқичида муваффақиятга эришди
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маркази биносида "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида "Ёш китобхон" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ушбу нуфузли беллашувда Каттақўрғон тумани Шўрак маҳалласидаги 57-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Комилжонова Нозима Жамшид қизи муваффақиятли иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.
Унинг китобга бўлган қизиқиши ва билимга чанқоқлиги бошқа ёшларга ҳам ўрнак бўлади. Бу ғалаба нафақат унинг шахсий ютуғи, балки Каттақўрғон туманининг маърифат ва китобхонлик соҳасидаги ривожига ҳам ҳисса қўшади.
Мукофотга сазовор бўлган ёш китобхонни табриклаймиз ва келгуси танловларда янада юқори натижаларга эришишини тилаб қоламиз!