КАТТАҚЎРҒОН ТУМАН МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


KATTAQO‘RG‘ON TUMAN MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI BO‘LIMI RASMIY KANALI

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


🌏XALQARO OLIMPIADA UYUSHMASIGA A'ZO BO'LDIK!

🤝"Sevan ul-hikma" ta'lim akademiyasi hamda "HIPPO" xalqaro ingliz tili olimpiadasining O'zbekistondagi rasmiy vakillari o'rtasida hamkorlik memorandumi imzolandi.

"Sevan ul-hikma" ta'lim akademiyasi ushbu memorandum orqali xalqaro "HIPPO" olimpiadasining Kattaqo'rg'ondagi rasmiy tashkilotchisiga aylandi.

Hippo English without Borders – bu Italiya Tashqi ishlar va xalqaro hamkorlik vazirligi shafeligida o‘tkaziladigan xalqaro ingliz tili fani olimpiadasi bo‘lib, asosiy tili ingliz bo‘lmagan 65 ta davlatdan, shu jumladan O‘zbekistondan o‘quvchilar o‘z bilimlarini sinovdan o‘tkazadilar.


✉️ @IrgashovAbduvali

🏫"Sevan ul-hikma" — professional ta'lim: maktabdan universitetgacha.

⬇️ Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring
Telegram | Natijalar | Instagram


#Qishki_taʼtil
#Yoshlar_turizm_haftaligi

💎 Ўқувчи-ёшларнинг қишки таътил вақтида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни бой тарихимиз ва маданиятимиз билан таништириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий обидаларга саёҳатлар ташкил этилмоқда.

⚡️Бугун Каттақўрғон тумани ММТБга қарашли мактаб ўқувчилари "Ҳазрати Ҳизр" масжиди, Регистон мажмуаси, "Шоҳи Зинда" мажмуаси ва "Амир Темур мақбараси" каби тарихий обидаларни зиёрат қилишди.

🚶‍♂️ Саёҳат давомида ўқувчилар тарихий объектларнинг аҳамияти, уларнинг яратилиш тарихи ва архитектураси ҳақида батафсил маълумот олишди. Бу туризм тадбири ёшларнинг билимларини ошириш ва уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Таътил кунларида бундай тадбирларнинг изчил ташкил этилиши ёш авлодни миллий меросимизга бўлган ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.


Ҳурматли каттақўрғонликлар!

Каттақўрғон туманидаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун сизга икки ишончли манбани тавсия этамиз:

1. Каттақўрғон туман ҳокимлигининг расмий Telegram канали – туманимиздаги расмий хабарлар, муҳим қарорлар ва тадбирлар ҳақида маълумот олиш учун.

2. Каттақўрғон Пресс Telegram канали – туманимиз ҳаёти, янгиликлар, ижтимоий лойиҳалар ва қизиқарли воқеалар билан танишиб бориш учун.

👉 Ҳаволалар:

Каттақўрғон туман ҳокимлиги: Telegram канал

Каттақўрғон Пресс: Telegram канал

Биз билан боғланинг ва туман ҳаётидан доим хабардор бўлинг!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Йил сарҳисоби: Таълим ва тарбияда ривожланиш

Жорий йилда Каттақўрғон туманида таълим тизимини яхшилаш бўйича қатор амалий ишлар олиб борилди. Жумладан, 14 та мактаб ва 6 та боғча капитал ва мукаммал таъмирланди.

Ушбу ишлар орқали ёш авлод учун сифатли таълим беришга шароитлар яратилди, мактаб ва боғчаларнинг замонавий кўринишга келтирилиши эса ўқув жараёнларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Бу каби чора-тадбирлар ёшларнинг ижтимоий ривожланиши ва таълим даражасининг юксалишига катта ҳисса қўшиб, уларнинг келажакда билимли ва юқори малакали мутахассислар бўлиб етишиши учун мустаҳкам асос яратади.

Ҳар бир бола бахтли бўлишга ва сифатли таълим олишга ҳақли!


Ассалому алайкум ҳурматли Устоз- мураббийлар, азиз ҳамкасблар!
Сизларни барчаларингизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин дилдан, самимий муборакбод этаман.
Азиз дўстлар! Янги йилни нишонлаш арафасида ҳар бир Инсон ўтган йилда бўлган воқеалар, эришилган ютуқ ва натижалар, ҳаётидаги ўзгаришларни ёдга олиши табиий. Биз ҳам ўтган даврда умримизнинг мазмуни бўлган болажонларимизга таълим – тарбия беришда бир қанча ижобий натижаларни қўлга киритганлигимиз, самарали методлар, илғор ташаббуслар кўрсатганлигимизни мамнуният билан тилга оламиз. Ўз навбатида шу борада фидойилик кўрсатган барча ҳамкасбларимизга ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдираман.
Кириб келаётган Янги йилимизда бир- биримизга самимий табрик ва тилаклар билдирар эканмиз, таълим соҳаси аҳли учун Яратгандан таълим сифатида, ўқувчиларнинг ҳаётдаги ўз ўринларини топишдаги энг самарали йил бўлишини тилаб қоламиз. Кўп йиллик меҳнатимизнинг натижаси сифатида ҳар бир мактабгача ва мактабларимиз битирувчиларининг эришган натижаларидан шодланиш ҳамда фахрланиб юриш ҳисси ҳар биримизга насиб этсин. Ҳар биримизнинг муносиб ҳиссамизни қўшилиши натижасида Туманимиз таълим соҳасининг барча йўналишларда вилоятда энг пешқадам ўринларда бўлишини тилайман.
Мен ана шундай улкан вазифаларни уддалашингизга ишонган ҳолда Янги йилда барчаларингизга соғлик- омонлик , хонадонларинингзга тинчлик – тотувлик, қут- барака, дастурхонларингизга тўкин- сочинлик тилайман. Янги йил муборак бўлсин Азизлар!

Ҳурмат билан Каттақўрғон тумани
Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ш.Султонов






Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Янгиободлик болажонларнинг орзуси ушалди

Бугун Янги йил байрами арафасида Каттақўрғон тумани Янгиобод маҳалласидаги Янгиобод қишлоғида ташаббусли бюджет дастури маблағлари ҳисобига барпо этилган 69-боғчанинг очилиш маросими ўтказилди.

Маросимда туман ҳокими Жамшид Насриддинов, туман раҳбарлари, маҳалла фаоллари, боғча ходимлари ва маҳалла аҳолиси иштирок этишди.

Туман ҳокими ўз сўзида янгиободликларни байрам билан табриклаб, ушбу янги боғчанинг очилиши Янгиобод қишлоғидаги кўп йиллик орзуни рўёбга чиқарганини таъкидлади. Боғча нафақат болажонлар учун қулайлик яратиши, балки уларнинг бахтли келажаги учун муҳим қадам эканини алоҳида эътироф этди.

Байрамона руҳда ўтган тадбирда Янгиобод аҳолиси янги боғчанинг барпо этилиши учун миннатдорчилик билдирди. Ушбу боғча болаларни замонавий таълим ва тарбия билан таъминлашда катта аҳамиятга эга бўлади.

Янгиободликларнинг узоқ йиллик орзуси ушалган ушбу байрам ҳаммани хурсанд қилди.


#Фото
⚡️2025 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги учун давлат бюджетидан салкам 60 трлн сўм маблағ ажратиладиган бўлди

Аниқ сумма 59 трлн 164 млрд 225,6 млн сўм. Бу пуллар нималарга сарфланиши юқоридаги жадвалда кўрсатилган.


1-ИДУМ ўқувчиси Элнур Абдураимов фан олимпиадасида 2-ўринни эгаллади

Каттақўрғон тумани 1-ИДУМнинг 10-"б" синф ўқувчиси Абдураимов Элнур Жасур ўғли асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Ушбу натижа Элнурнинг кучли билим ва интилиши, шунингдек, унинг устози Тошниёзова Моҳинур Юсуф қизининг меҳнатсеварлиги ва тажрибаси самарасидир.

Элнур ва унинг устозини мазкур юксак ютуқлари билан самимий табриклаймиз ва келгусида янги марраларни забт этишларига тилакдошмиз!


Каттақўрғон туманида хусусий таълим сектори: Рақамлар, имкониятлар ва истиқболлар

Каттақўрғон туманида хусусий таълим сектори жадал ривожланиб, аҳолига замонавий ва сифатли таълим хизматларини тақдим этмоқда. Ҳозирда туманда икки хусусий мактаб — "CREATIVE KIDS CENTER" ва "IT-SCHOOL KIDS" фаолият юритмоқда. Ушбу мактабларда 402 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Айниқса, "IT-SCHOOL KIDS" мактабида дарслар рус тилида ўтиши ёшларнинг халқаро майдонда рақобатбардош кадр бўлиб етишишига хизмат қилмоқда.

Мактабгача таълимда ҳам хусусий сектор сезиларли улушга эга. Жами 153 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, уларнинг қуввати 6192 ўринни ташкил этади. Бу ташкилотларда 5407 нафар бола таълим олмоқда, шундан 20,6 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади. Ушбу натижалар туманда хусусий секторнинг таълимдаги аҳамияти ортиб бораётганидан далолат беради.

2025-йилгача туманда 32 та янги оилавий мактабгача таълим ташкилоти очилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, давлат-хусусий шериклик асосида 3 та янги ташкилот ишга туширилиши кутилмоқда. Бу режалар амалга оширилса, мактабгача таълим қамрови 26,2 фоизгача ошиши таъминланади.

Хусусий таълим секторидаги бундай ривожланишлар Каттақўрғон тумани аҳолисига замонавий билим ва имкониятларни тақдим этишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир ташаббус фарзандларимиз келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

Каттақўрғон – илм ва маърифат маркази сифатида ривожланиб бормоқда!


Каттақўрғон тумани 7-МТТда янги йил байрами нишонланди

Каттақўрғон тумани 7-мактабгача таълим ташкилотининг 0-синф тарбияланувчилари учун янги йил байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбирни тарбиячи Мўтабар Назарова ва ёрдамчи тарбиячи Нафиса Оролова ташкил этди.

Тадбир давомида болажонлар учун турли қўшиқлар, рақслар ва саҳна чиқишлари намойиш этилди. Байрамона муҳитда болалар Янги йил арчаси атрофида қувончли онларни баҳам кўришди. Шунингдек, тадбир доирасида янги йил совғалари ҳам тақдим этилди.

Тадбир нафақат болажонларга, балки уларнинг ота-оналарига ҳам байрамона кайфият улашди. Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари янги йилни илиқ ва эсда қоларли онлар билан кутиб олиш учун барча имкониятларни яратди.


O‘ktamov Jur’at – yosh avlodning iqtidorli vakillaridan biri

Kattaqo‘rg‘on tumani 1-IDUMning 11-sinf o‘quvchisi O‘ktamov Jur’at Jahongir o‘g‘li o‘zining bilim va mehnati orqali yoshlar orasida ajralib turmoqda. U xalqaro IYЕLTS imtihonidan 8 (sakkiz) ball hamda SAT imtihonidan 1210 ballni qo‘lga kiritib, o‘zining bilim darajasini xalqaro maydonda ham namoyon etdi.

O‘ktamov Jur’at nafaqat xalqaro imtihonlarda, balki mahalliy tanlov va olimpiadalarda ham yuqori natijalarga erishmoqda. Jumladan, Samarqand viloyati hokimi tomonidan tashkil etilgan olimpiadaning xorijiy til – ingliz tili yo‘nalishida u faxrli 2-o‘rinni qo‘lga kiritdi. Shuningdek, “Barkamol avlod bolalari” viloyat festivalida ingliz tili bo‘yicha 1-o‘ringa sazovor bo‘lib, o‘z iqtidori va faolligini yana bir bor isbotladi.

Jur’atning bu yutuqlari uning ustozi Utkirov Sarvarning mehnati bilan ham bog‘liq. Ustoz va shogirdning bu jarayondagi hamkorligi va intizomi yuqori natijalarga olib kelmoqda. O‘ktamov Jur’atning bunday muvaffaqiyatlari yosh avlodga ilhom manbai bo‘lib, kelajakda yurtimiz ravnaqiga katta hissa qo‘shishi shubhasiz.

13 last posts shown.