КЕЧАЛАР
Мен бир девонаман, мен битта Мажнун,
Бир гўзал Лайлога ошиғу мафтун.
Майин сочларингдек узундан узун
Келишингни интиқ кутган кечалар,
Лабларинг хумори тутган кечалар.
Қанча изтиробга, ситамга ботдим,
Косалаб шаробмас, оғулар тотдим.
Юрагимни юлиб итларга отдим
Ёлғизлик қаърига ютган кечалар,
Лабларинг хумори тутган кечалар.
Тинимсиз сипқордим, аламни, ғамни,
Айрилиқ тор қилди кенг бу оламни.
Соғинч поралади юраккинамни
Кўзларим йўлингда йитган кечалар,
Лабларинг хумори тутган кечалар.
Ўртандим, юракнинг хонишларидан,
Вужудим ўт олди ёнишларидан.
Булбуллар йиғлади нолишларидан
Камолиддин ғазал битган кечалар,
Лабларинг хумори тутган кечалар.
2016-йил март
Камолиддин ШУКУР
@kamoliddinshukur1
https://t.me/kamoliddinshukur1
Мен бир девонаман, мен битта Мажнун,
Бир гўзал Лайлога ошиғу мафтун.
Майин сочларингдек узундан узун
Келишингни интиқ кутган кечалар,
Лабларинг хумори тутган кечалар.
Қанча изтиробга, ситамга ботдим,
Косалаб шаробмас, оғулар тотдим.
Юрагимни юлиб итларга отдим
Ёлғизлик қаърига ютган кечалар,
Лабларинг хумори тутган кечалар.
Тинимсиз сипқордим, аламни, ғамни,
Айрилиқ тор қилди кенг бу оламни.
Соғинч поралади юраккинамни
Кўзларим йўлингда йитган кечалар,
Лабларинг хумори тутган кечалар.
Ўртандим, юракнинг хонишларидан,
Вужудим ўт олди ёнишларидан.
Булбуллар йиғлади нолишларидан
Камолиддин ғазал битган кечалар,
Лабларинг хумори тутган кечалар.
2016-йил март
Камолиддин ШУКУР
@kamoliddinshukur1
https://t.me/kamoliddinshukur1