Кеча ёнимга “Sinov” лойиҳасининг иштирокчиларидан бири Гулноза келганди.
Парижда бўлган Саммитда ўзи ва лойиҳаси ҳақида гапириб ҳаммани ўзининг шижоати билан ҳайрон қолдирган ҳам шу қиз бўлади.
“Камола опа АҚШга ўқишга кетяпман!”, - деб қолди. Жудаям хурсанд бўлдим. Бироз опалик қилиб насиҳат ҳам қилдим.
Ёшларга энг кўп айтадиганим: ўқиб, оёққа турмагунча оила қуришга шошилманг, дунёни кўринг, фикрлаш доирангизни кенг қилиб, орзуларингизни чегараламанг, агар истасангиз қўлингиз осмонларга ҳам етади. Сизни фақат қўрқувингиз чегаралайди.
Хуллас, Гулнозани ўқишдан қайтишини кутамиз. Юртимизга салоҳиятли кадрлар жуда керак. Унинг ўзи ҳам “Ватанимни севаман, ривожи учун ҳисса қўшгим келади", - деб айтди.
Гулноза каби фикрлайдиган ёшлар кўпайсин!
#women-empowerment
#girlsintech