Камола Шавкатовна


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


ЭГИЛГАН БОШЛАРНИ ҚИЛИЧЛАР КЕССИН!
Шавкат Раҳмон

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Инсоннинг ривожланишида атроф муҳит ҳал қилувчи омилдир

Атрофингиздаги одамлар фикрларингизга, одатларингизга ва мақсадларингизга таъсир кўрсатади. Агар сиз билимли, ақлли ва руҳан соғлом инсонлар орасида бўлсангиз, тафаккурингиз ва дунёқарашингиз фақат яхшиланади. Сиз улғаясиз, ўсасиз ва янги марраларга интиласиз.

Шунинг учун атрофингиздаги одамларни саралаб танланг, чунки уларнинг сизга бўлган таъсири кучли. Улар таъсирида сиз ё ўсасиз, ёки аксинча — деградацияга учрайсиз.

https://t.me/kamolashavkatovna


Forward from: Rustam Karimjonov
🎤 Jonli efirni o‘tkazib yubormang!

💻 Bugun raqamli ta’lim mavzusida onlayn muloqot bo‘lib o‘tadi! Yangi bilimlar, innovatsion yondashuvlar va raqamli ta’limdagi imkoniyatlar haqida fikr almashish uchun ajoyib imkoniyatni qo‘ldan boy bermang!

🔺 IT sohasida o‘qiyapsizmi? Yoki yangi imkoniyatlar izlayapsizmi?
Unda 20-fevral soat 15:00 da bo‘lib o‘tadigan onlayn ochiq muloqot aynan Siz uchun!

Muloqotda nimalar muhokama qilinadi?
😜 IT sohasida o‘qish va rivojlanish yo‘llari;
😜 Qizlar uchun ITga kirish va qo‘llab-quvvatlash dasturlari;
😜 Yosh dasturchilar uchun yirik loyihalar:
“Bir million o‘zbek dasturchi” – dasturlashni bepul o‘rganish imkoniyati
ICPC Uzbekistan – eng kuchli talabalar olimpiadasi
“President Tech Awards” – eng iqtidorli IT yoshlariga mukofotlar
Mirzo Ulug‘bek vorislari – ta’lim va ilmiy loyihalarni qo‘llab-quvvatlash
“JOB& EDU FEST” – ish topish va o‘qish uchun eng yaxshi platforma
“MAAB open source” – ochiq kod va innovatsiyalar maydoni
“UzGeeks Meetup” – IT jamoasi bilan tanishing va networking qiling


🎙 Ekspertlardan bevosita maslahat olish va o‘z savollaringizni berish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang!

Jonli efirni quyidagi havolalar orqali kuzatib boring:

🎞 https://www.youtube.com/live/ZChNJPvBGaE?si=dwC36cMSUsfo7Fc2

💬 https://www.facebook.com/share/1ACXhFp3MS/

📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺Youtube 🌐 LinkedIn 🐦 X


💰 Ёшлар учун фойдали масофавий иш имкониятлари!

Агар сиз ҳам ўзингизни ривожлантиришни ва масофавий иш топишни хоҳласангиз, бу имконият айнан сиз учун! Қуйидаги сайтлар сизга турли соҳа ва йўналишларда масофавий иш топиш имкониятларини тақдим этади. Бу ресурслар ёшлар учун жуда фойдали, чунки улар ўз вақтини бошқариб, исталган жойдан ишлашни хоҳлаганлар учун яратилган.

(1 қисм)
🗣 No Desk: nodesk.co
🗣 Remote Ok: remoteok.com
🗣 FlexJobs: flexjobs.com
🗣 RemoteHunt: remotehunt.com
🗣 We Work Remotely: weworkremotely.com
🗣 Working Nomads: workingnomads.co
🗣 Just Remote: justremote.co
🗣 JS Remotely: jsremotely.com
🗣 Himalayas: himalayas.app
🗣 Working Nomads: workingnomads.com


Бугун ариза топширишни бошланг ва орзуларингиздаги масофавий ишга бир қадам яқинлашинг!

✈️ https://t.me/kamolashavkatovna


Бугун бир видеога дуч келдим ва кўриб она сифатида жиддий хавотирга тушдим. Дарҳол фарзандларимга ҳам юбориб, охиригача кўришларини тавсия қилдим.

Ҳар куни интернетдан фойдаланиш одатий ҳолга айланган бўлса-да, унинг айрим хавфли томонлари борлигини ҳам тан олишимиз керак.

Энг муҳими, болалар учун смартфон ва гаджетлар қандай аҳамиятга эга? Улар ривожланиш ва таълимда ёрдам берадими ёки хавф туғдирадими?

Кимдир технологиялар болаларнинг билим олиши ва дунёқарашини кенгайтиришини таъкидлайди. Бошқалар эса гаджетлар орқали ҳаддан ташқари кўп вақт ўтказиш болаларнинг руҳий ва жисмоний саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтади.

Ота-оналар учун энг муҳим савол:
Болаларнинг интернетдан фойдаланишини қандай назорат қилиш мумкин ва бу масалада қайси ёндашув энг самарали?

Сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз? Болалар ва гаджетлар мавзусидаги фикрларингиз билан ўртоқлашинг?

https://www.youtube.com/watch?v=OuH-D-au1Ho&list=PPSV

https://t.me/kamolashavkatovna


Forward from: Rustam Karimjonov
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
1000ga yaqin 🇺🇿 O'zbek qizlari Technovation Girls Uzbekistan 2025 loyihasida ishtirok etmoqda!

Loyiha doirasida 8-18 yoshgacha bo'lgan qizlar quyidagi bilim, ko'nikmalarni o'rganish imkoniyatiga ega bo'lishadi:

🟢 Mobil ilovalarni yaratish;
🟢 Sun’iy intellekt olamini o‘rganish;
🟢 Jamoada ishlash va yorqin loyihalarni yaratish;
🟢 Omma oldida chiqish qilish va BMTning barqaror rivojlanish maqsadlariga erishish;
🟢 Biznes-rejalarni ishlab chiqish va startaplarni ishga tushirish;
🟢 О‘zbekiston va jahondagi IT-kompaniyalarda ishlaydigan qizlar va mentorlar bilan tanishish va ishlash.


⭐️Eng yaxshi g'oya, tehnologik yechim ishlab chiqqan qizlar jamoasi xalqaro maydonda 🇺🇸AQShning Kaliforniya shtatiga borib raqobat qilish imkoniga ega bo'lishadi.

Ochilish marosimi bugun Raqamli tehnologiyalar vazirligi binosida bo'lib o'tdi.

Batafsil ma'lumot - http://technovation.uz/uz web sahifasida.


Canva.com – Дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар учун дизайнни осонлаштирган стартап ғояси орқасида аёл киши туришини билармидингиз?…🚀

Canva стартапини Мелани Перкинс (Австралия) 2012-йилда яратган. У график дизайнни ҳар ким учун оддий ва қулай қилишни мақсад қилган.

👥 Ушбу лойиҳа фойдаланувчилар сони: 135 миллиондан ортиқ
💲 Стартапнинг қиймати бугунги кунда $26 миллиардга баҳоланади


Canva нафақат дизайнерлар, балки тадбиркорлар, ўқитувчилар ва контент яратувчилар учун ҳам энг яхши воситалардан бирига айланди.

Canva.com да дизайн тайёрлаш бўйича турли видео материаллар YouTube да ҳам мавжуд.

✈️ https://t.me/kamolashavkatovna


🇺🇿 ♟ Гулрухбегим яна Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади!

Шахмат олами учун қувончли хабар – халқаро гроссмейстер Гулрухбегим шахмат федерациясини яна Ўзбекистонга кўчирди!

Сент-Луис шахмат клуби унга АҚШдаги фаолияти давомида қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор этиб, унинг меҳнати, матонати ва ижобий руҳи катта таъсир кўрсатганини таъкидлади.

♟ Гулрухбегим нафақат маҳоратли шахматчи, балки Ўзбекистон номини халқаро ареналарда шараф билан танитган истеъдодли спортчи. Унинг қайтиши мамлакатимиз шахмати ривожи учун янги имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз.

Гулруҳбегим , Ўзбекистонга хуш келибсиз! Сизга янги ютуқлар ва йирик ғалабалар тилаймиз! ♟


#UzbekChess #BegimTokhirjonova #ChessQueen #WelcomeHome #ProudToBeUzbek

✈️ https://t.me/kamolashavkatovna


Жорий йил IT соҳаси экспортини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бунда асосий куч, албатта, ёшлар экани таъкидланди.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳасига қўшимча 300 минг ёшлар жалб этилади. “Coursera” платформасида 3 мингдан ортиқ курсларда сунъий интеллект ёрдамида ёшлар учун ўзбек тилида таълим олиш имконияти йўлга қўйилади.

Бу йил "Муҳаммад Хоразмий ворислари" лойиҳаси Қорақалпоғистонда ҳам жорий этилиб, яна 1 минг нафар ёшлар қамраб олинади.

Бирлашган Араб Амирликлари билан Ўзбекистонда "Бир миллион сунъий интеллект фойдаланувчилари" лойиҳасини амалга оширишга келишилган. Рақамли технологиялар вазирлигига бу борадаги ишларни бошлаш топширилди.

📊 Ўтган йили 25 минг нафар қизлар IT бўйича бепул ўқитилди. Бу йил дастурчи қизлар сони 2 баробар оширилиши режа қилинди. 1 минг нафар иқтидорли қизлар IT оромгоҳларида халқаро олимпиадаларга тайёрланади.


Ёшларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини барвақт аниқлашда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, салоҳиятини монетизация қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларга жалб этиш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга рақамли ижтимоий экотизимни жорий этиш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш топширилди.

✈️ https://t.me/kamolashavkatovna


Президент имзолаган учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

❗️ Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.


Ҳудудларда “ёшлар бизнес инкубатори” ташкил қилиниб, ёшлар ғоялари стартапга айлантирилади, 6 ойдан 3 йилгача қўллаб-қувватланади, тайёр бизнес, корхона даражасига олиб чиқилади.

“Aloqa venchur” жамғармаси орқали стартапларга 50 мингдан 1 миллион долларгача сармоя киритилиб, маҳсулот ва хизматларни ички ва халқаро бозорларда сотиш, бизнес ҳамкор топиш, қўшимча инвестициялар жалб қилишга кўмаклашилади.

✈️ https://t.me/kamolashavkatovna


Forward from: Digital.uz
🤔 “Sun’iy intellektning ish samaradorligini oshirishdagi roli” mavzusidagi tadbirga taklif etamiz

📌 Jamiyatda xotin-qizlarimizning roli hamda bilimini oshirish, bandligini ta’minlash, dunyoqarashini kengaytirish, qiziqish va layoqatiga qarab yo‘nalish tanlashga ko‘maklashish, IT sohasiga keng jalb qilish va texnologik imkoniyatlardan to‘laqonli foydalanishni yetkazish shuningdek, ularga motivatsiya berish maqsadida 6-fevral kuni soat 11:00 da Raqamli texnologiyalar vazirligi “GAP” Ayollar IT-klubi loyihasi doirasida maxsus tadbir tashkil etmoqda.

Ushbu tadbirda sun’iy intellektning asosiy tushunchalari, real hayotdagi qo‘llanilishi va kelajakdagi rivojlanish tendensiyalari haqida sodda va tushunarli tarzda so‘z yuritiladi.


💬 Bundan tashqari, xotin-qizlar uchun alohida psixolog bilan maxsus uchrashuv tashkil etiladi. Psixologik qo‘llab-quvvatlash xotin-qizlarning ichki ishonchini mustahkamlash, muammolarni yengish va o‘zlarini yanada erkin his qilishlariga yordam beradi.

🔗 Tadbirda ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘ting: https://forms.gle/beNiCDjZVzDEQPnVA

📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺Youtube 🌐 LinkedIn 🐦 X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Югур-югур, чоп-чоп билан йилни ҳам якунига етказиб қўйдик.

Бугун Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан илк бор ташкил этилган “YULDUZ TECH AWARDS” маросими ўтказилди. Унда IT соҳасидаги хотин-қизлар эътироф этилди ва уларнинг ютуқлари қадрланди.

Xозирги кунда хотин-қизлар технологиялардан самарали фойдаланиб, жамият тараққиёти ва ўз касбий ўсишларига катта ҳисса қўшмоқдалар. Улар янги билимлар олиб, тадбиркорликни ривожлантириш ва муваффақиятга эришишда илҳом манбаи бўлиб қолмоқда.

“YULDUZ TECH AWARDS” – аёллар меҳнати, ижодкорлиги ва интилишларини қадрлаш рамзи. Биз бу анъанани давом эттириб, келгуси йилларда янада кўпроқ юлдузларни кашф қилишни мақсад қилганмиз.


Бугун мукофотланганларни самимий табриклайман ва янги марралар тилайман!

IT таълим уюшмаси билан ҳамкорликда барча етакчи компанияларни IT соҳасида хотин-қизларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш ташаббусларига қўшилишга чақирамиз. Бу ташаббус аёлларнинг технологик имкониятларини ошириш билан бирга, мамлакатимизнинг рақамли тараққиётини янада жадаллаштиришга хизмат қилади.

✈️ https://t.me/kamolashavkatovna


Forward from: Digital.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💻#IT_sohasidagi_imkoniyatlar: IT sertifikatlar xarajatlarini 100 foiz qoplab oling!

Bugungi qahramonimiz Yulduz Askarova – ikki farzandning onasi bo‘lishiga qaramay, IT sohasida dadil qadam tashlab, ma’lumotlar tahlilchisi sifatida muvaffaqiyatli faoliyat yuritmoqda.

🎓 Qahramonimiz Qwasar Silicon Valley platformasida Data Science & Engineering yo‘nalishida ta’lim olib, xalqaro sertifikatga ega bo‘ldi va sarflagan harajatlarini qaytarib oldi. Kurs davomida o‘rgangan ko‘nikmalari unga hozirgi ishida muvaffaqiyatli faoliyat yuritish imkonini bermoqda.

💬 “Masofadan ishlash, yuqori daromad va doimiy rivojlanish – IT sohasining asosiy afzalliklari. Yangi boshlovchilar uchun eng muhim narsa – kuchli xohish, sabr va yangiliklardan qo‘rqmaslik!” – deydi Yulduz.


🚀 Siz ham xalqaro IT-sertifikat olib, Prezidentimiz qaroriga ko'ra, davlat tomonidan xarajatlaringizni 100% gacha qoplab olish imkoniyatidan foydalaning. Batafsil: it-istedod.uz

📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺Youtube 🌐 LinkedIn 🐦 X


Forward from: Rustam Karimjonov
🎮 O’zbekistonda o’yin yaratish sohasi qanchalik rivojlangan, yoshlarimiz faqatgina o’yin o’ynashni yaxshi eplashadimi yoki o’yin yaratishni ham qoyillatishadimi?

🌍Dunyoda o’yin yaratish sanoatida yiliga $100 mlrd. dollarlab pul aylanadi, O’zbekistonda qancha?

🇺🇿 Bizda afsuski o’yin yaratish sohasi hali yaxshi rivojlanmagan, ammo kelajagi va imkoniyatlari juda katta.


O’yin yaratish sohasiga qiziqadigan yoshlarimiz bilan yangi loyiha boshlaymiz, bunda iqtidorli yoshlarimiz tomonidan yaratilgan o’yinlar bilan tanishtirib boramiz hamda shu sohaga qiziqqan iqtidorli yoshlarimizni bepul o’qitamiz!

👉 O'yin studiya dasturchilarimiz tomonidan yaratilgan eng zo'r o'yinlar bilan tanishing va baho bering 🤩

🧩 Print Room - Bu o'yin sizning ijodingizni sinovdan o'tkazadi! Har bir bosqichda yangi dizayn va g'oyalar bilan tanishing. 🎨✨

🍒 Match Market - Agar siz jumboqlarni yechishni yaxshi ko'rsangiz, bu o'yin aynan siz uchun! Uning ajoyib grafikalari va sirli sarguzashtlari bilan sizni o'ziga tortadi. Bu yerda sizning mantiqiy fikrlashingiz va biznes boshqarish ko'nikmalaringiz sinovdan o'tadi! Bozorni boshqarish va yutuqqa erishish yo'lida barcha strategiyalarni sinab ko'ring. 📈

🏝 Mafia Islands - Sizni sirli orollarga olib boradigan va u yerda aql bovar qilmas kashfiyotlar qilishingiz mumkin bo'lgan bu o'yin sizning reaksiya tezligingiz va qaror qabul qilish qobiliyatingizni o'stiradi! Mafia orollarida omon qolish va raqiblarni yengish uchun tezkor bo'ling.🏝

🐮Farm Split - Diqqat va reaksiya tezligingizni o'stiradi! Fermada hosilni yig'ish va yovuz hayvonlardan himoya qilish uchun hushyor bo'ling.

🎮 Glass Jam - Bu o'yin sizning mantiqiy fikrlashingizni sinovdan o'tkazadi! Shisha bo'laklarini to'g'ri joylashtiring va qiyin jumboqlarni yeching. 🧠

🚀Survivor Odyssey Cosmic Ranger- Koinotni zabt eting va yangi sayyoralarni kashf qilishda o'z mahoratingizni namoyish eting.🗺 Har bir missiyada omon qolish uchun kuchli strategiyalarni qo'llang.🌍🌠

Bu o'yinlarning barchasi Play Marketda mavjud! O'zingizga yoqqan o'yinni yuklab oling va bizning o'yinlarimizdan zavqlaning. 🤩 O'zingizga yoqqan o'yinlarni sharhlarda yozib qoldiring.

📝Gamedev yo’nalishida o'yin yaratmoqchi bo'lgan tajribali mutaxassislar ushbu formada ro’yxatdan o’ting!💥


🌟 Women in Tech Global Awards CCA Awards – хотин-қизлар учун янги имкониятлар эшигини очади

Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Women in Tech Global Awards доирасида минтақавий CCA Awards тақдирлаш маросимида иштирок этдим. Women in Tech Global асосчиси ва бош директори Аюми Мур Аоки бошчилигидаги ушбу тадбир юқори савияда ўтказилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон, Қозоғистон, Грузия, Қирғизистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан АйТи соҳаси етакчилари, стартап асосчилари ва инноваторларни бир жойга тўплади. Бу мукофот технологиялар ва STEAM соҳаларида катта ҳисса қўшган хотин-қизларни эътироф этади.

Бу йилги CCA Awards учун минтақадаги барча давлатлардан аризалар келиб ўтди ва 45 номзод финал босқичига чиқди. Уларнинг 9 нафари энг яхши сифатида эътироф этилди.

Ғолибларимизни самимий табриклайман! Сизнинг ютуқларингиз нафақат шахсий муваффақиятларингиз, балки ёш авлод хотин-қизларини технологиялар соҳасида карьера қилишга илҳомлантиради. Хотин-қизлар учун технологиялар соҳасидаги мукофотларнинг жорий этилиши уларнинг ютуқлари ва ҳиссаларини эътироф этиб, келажакда янада кўпроқ қизларни ушбу соҳага жалб қилади.


✅ Рақамли технологиялар вазирлиги Women in Tech Global билан ҳамкорликни янада кучайтириб, келгусидаги лойиҳаларни биргаликда бажариб, хотин-қизларнинг ҳар томонлама ривожланишига ҳисса қўшади.

АйТи соҳасига қизиқувчилар учун фойдали ҳавола қолдираман: https://rs.school/courses

✈️ https://t.me/kamolashavkatovna



15 last posts shown.