Forward from: Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Лойиҳамизнинг юридик кўмак ботига бир йигит қиз билан жанжаллашиб, уни ургани, сўнг машинасига мажбурлаб солиб, олиб кетгани ҳақида видео юборилган эди. Ушбу видеони зудлик билан Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига юбориб, автомашинани топиб, вазиятга ойдинлик киритишни сўрадик.
Орадан икки кун ўтиб, ИИББ матбуот хизмати раҳбари Нилуфар Исаханова йигит ва қиз билан суҳбат ўтказилганини маълум қилди. Ёшлар бир-икки йилдан бери учрашиб, турмуш қуриш ниятида эканликларини айтишди. Ўша куни кечқурун улар ўртасида жанжал келиб чиқиб, йигит қизни уйига олиб кетмоқчи бўлади, лекин қиз рад этади. Йигит самарқандлик, ўша куни Самарқандга жўнаб кетади. У қайтиб келиши билан дарҳол ички ишлар ходимлари у билан суҳбат ўтказишди. Қиз унга қарши ариза ёзишдан бош тортди. Лекин суҳбат чоғида хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар қизга ўз рақамларини беришди ва зарурат бўлганда мурожаат қилиши мумкинлигини билдиришди. Йигит билан ҳам профилактик суҳбат ўтказилди. Йигит учун бу яхшигина дарс бўлди, деб ўйлаймиз. Гарчи қиз унинг устида ариза ёзмаса-да, бефарқ бўлмаган фуқаролар тегишли жойга хабар беришлари мумкинлигини у ўз мисолида кўрди. Тошкент шаҳар ичики ишлар бош бошқармаси кўрсатган тезкорлик ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирамиз!
Афсуски, жабрланувчи ариза ёзмаса, аксарият ҳолларда ҳуқуқ-тартибот идоралари уни ариза ёзишга мажбурлай олмайди. Бундай вазиятда ходимлар қўлларидан келганини қилишди: улар сўровга жавоб беришди, йигит ва қизни топишди, улар билан суҳбатлашиб, қизга ўз рақамларини қолдиришди. Умид қиламизки, қизнинг бундан кейинги ҳаётига ҳеч нарса таҳдид қилмайди.
Жабрланувчининг аризасисиз, агар у ўлдирилган ёки оғир тан жароҳатлари олсагина иш очилади. Бу даражага етиб боришига йўл қўймаслик керак! Қизлар, илтимос, зулмга чидаманг. Сизга бир марта қўл кўтарилдими, жиддий ўйлашга сабабдир. Зўравонликни кечиришга ҳожат йўқ. Сиз ўзингизга бундай муносабатда бўлишларига йўл қўймаслигингиз керак. Тўйдан кейин вазият янада ёмонлашиши мумкин ва кетиш янада қийин бўлади.
#СукутСақлама #Қонунлар #Миннатдорлик