Forward from: 𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
ЯПОНИЯДА БОЛАЛАРГА УКОЛ ҚИЛИШМАЙДИ!
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар.
Сизларга ҳам шундай туюладими? Кипригингизда асраб-авайлаб катта қилаётган болангиз қалдирғочнинг қанот қоқишига ҳам шамоллаб қолаверади. Ана у ерда бўлса, отаси АКУНА МАТАТА ( На оиласини, на боласини ўйлайдиган) онаси ҳаётини овсин-қайнона билан жангга бағишлаган, гап-гаштаккка бағишлаган. Аммо, шундай оиланинг боласи соппа-соғ, касал ҳам бўлмайди. Апти-ангорига қарасангиз бир аҳвол. Қаровсиз, кийимлари кир бурни оқиб юради. Қачон қараманг, қўлида ювилмаган сабзини гирчиллатиб еб юради. Нон билан пиёзни еб юради. Сиз сувнинг сўлиғи, ўтнинг бўлиғини бериб катта қилаётган болангиз нозикроқдек туюлади. Камига, қўлига "Иккита нон олиб кел" деб пул бериб юборсангиз пулни йўқотиб келаябди. Анави АКУНА МАТАТАНИНГ боласи эса, шу даражада ишига пухтаки, бирга бозорга борсангиз сизни ҳам сотиб келиши мумкин) Бу ерда бир гап бор-ов) Ҳа, майли. Келинг шамоллаш ҳақида гаплашамиз.
Ўтган ҳафта 3 кунлик дам олиш кунини оилавий касал бўлиб ўтказдик. Боламиз боғчадан вирус юқтириб келибди. Шифохонага борсак бир нарса вирус деб айтишди. Велай агар тушунмадим. Бизда ҳаммасини битта қилиб - ШАМОЛЛАШ деймиз-ку. Японларда битта-битта қилиб аташади. Мингдан ортиқ Японча вирус бўлса керагов) Бир нарсани доим ўйлайман: Ё бизда унақа вируслар йўқ, ёки бўлса ҳам аниқлай оладиган тизимимиз йўқ)
Япон шифокорига "Боламиз озгина совуқ сув ичиб қўйган эди. Шунга томоғи оғриб қолибди" десам бақириб кулган эди. Томоқ оғриқ, шамоллаш, иситма кабилар совуқ сувдан, совуқдан бўлмайди. Уларнинг барчаси вирус юқиши орқали бўлади деганди.
Япониядаги болаларни даволашдаги яна бир ажойиб жиҳати: Болаларни деярли укол қилишмайди. Мен боламизни укол билан, антибиотик билан даволашганини эслай олмайман. 39 даража иситма билан шифокорларга қўнғироқ қилсангиз, "Боланинг организми ўзи курашсин. Ваҳима қилманглар" дейди. Шифохонага олиб борсангиз ҳам уколсиз, оддий дозаси кучли бўлмаган дорилар билан даволашади. Табийликка урғу беришади. Биз антибиотик ва дориларга организмни мослаштириб қўйганимиз учун ҳам касалдан бошимиз чиқмай қолган бўлса керак.
Хулоса қиладиган бўлсак, тепадаги мавзуни бекорга тилга олмадим. Ҳамма гап гирчиллатиб сабзи-пиёзларни еб, табиий махсулотлар билан даволанишда экан. Болаларимизга енгил ҳаёт яратиб кучсиз қилиб қўймаслигимиз керак экан. Тарбияга жиддий қараб, баъзи-баъзида болаларга нисбатан АКУНА МАТАТА ҳам бўлиш керакми дейманда) Сиз нима дейсиз?
Баҳодир Ниппоний