5 ёшлар атрофида бўлган болакайлар ўзаро суҳбатлашишмоқда.
- Сен қишни, қорни яхши кўрасанми?
- Йўқ, ёмон кўраман.
- Нега?
- Чунки дадам кам пул олиб келади уйга. Машинасида таксичилик қилганида, кўп жаҳли чиқадиган бўлиб қолади. Одамлар дадамни йўл нархини оширгани учун ёмон кўриб қолишади. Дадам эса бензин сотадиганларни.
- Сен-чи?
- Мени аям қишда роса чана учган экан. Мен ҳам қор ёғса учаман, деб қорни кутардим. Лекин қор ёғмаса, кўпроқ хурсанд бўламан ҳозир. Чунки қор ёғиб совуқ бўлса, укамлар совқотиб қолаяпти.
——-
Бутун келажаги олдинда бўлган болаларнинг суҳбати ҳам катталарникидай бўлиб қолган. Улар қорбола ясаб, қорбўрон ўйнаб, қиш завқини ҳис қила оладиган вақтда, қишнинг салбий томонларини ўзаро муҳокама қилишяпти.
Ҳозирги катталарнинг деярли ҳаммаси қишни кутишган. Чаналарда мазза қилиб учишган. Қор ёққан куни мактабда ва маҳаллада болалар билан бирга роса қорбўрон ўйнашган. Улар қишни мана шундай ўйинлари учун яхши кўриб кутишган.
Ҳозирчи, сал совуқ тушса газ ва электр муаммоси кўпаяди, одамларда норозилик кайфияти юқори бўлиб кетади, Ғайрат Дўстов кабиларни гапиришга беришмайди, одамлар тарафма тараф бўлишиб, ўзларини оқловчи, қораловчи каби тутадилар. Негатив кайфият қиш билан ҳамоҳанг бўлиб кетади. То совуқ чекинмагунча, одамлардаги салбий қарашлар ҳам уларни тарк эта олмаётгандек гўё...
@jurnalistuz