САБР ҚИЛГАН ЭДИ...
Ҳунайн ғазотида Аллоҳ мусулмонларга нусрат берди. Кўп ўлжа қўлга киритилди. Пайғамбар алайҳиссалом уларни тақсим қилишда айримларга кўпроқ улуш ажратдилар. Ақроъ ибн Ҳобисга юзта туя, Уяйнага ҳам юзта туя бердилар. Арабларнинг обрўли инсонларига ҳам тақсимот кўпроқ бўлди. Албатта, буни ўзларича қилмадилар. Балки У зотга Аллоҳ томонидан бир илҳом бўлган эди.
Шунда бир киши: «Бу тақсимот адолатли бўлмади. Аллоҳ учун қилинмади», деди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, бу гапни Расулуллоҳга айтаман», деди ва бориб айтиб берди.
Бу гапни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ва Расули адолат қилмаса, ким адолат қилади? Мусони Аллоҳ раҳмат қилсин. Унга бундан ҳам кўп озор етганди. У эса сабр қилган эди», дедилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд айтади: «Ўшандан кейин Расулуллоҳга озорловчи хабарларни етказмайман, деб қасам ичдим».
Изоҳ: Ўшандаги тақсимотнинг ҳикмати кейин юзага чиқиб, мол-дунё туфайли ҳам мусулмонлар сафига кириб, кейинчалик асл иймон ҳаловатини тотганлар бўлди...
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.
@mehrob_uz