Жондор туман ҳокими Жамшид Худоевнинг Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Жондор туман халқига табриги
Қадрли тумандошлар!
Аввало, сиз, азизларни, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлган Рамазони шарифнинг кириб келиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу қутлуғ ойда бутун юртимизда тинчлик, хотиржамлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамкорлик барқарор бўлишини чин дилдан сўраб, дуолар қиламиз.
Рамазони шарифни оила ва яқинлар даврасида катта хурсандчилик билан кутиб олаётган сиз муҳтарам тумандошларимизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.
Ушбу муқаддас ойда қилинадиган ибодат ва дуолар, эҳсон ва амалларни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул этсин!
Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!
https://t.me/jondortuman