“Босқинчи” хитойликлар мавзусини ўзи кимлар “чайнаб” юрибди?
Агар шу масалани тинмай интернетда “чайнаётганларга” эътибор берсак – ўзини “диндор” ёки “миллатпарвар” деб кўрсатувчи, аслида эса диний радикал ёки миллатчилик касалига чалинган шахсларни кўрамиз. Бу икки қараш ҳам давлатимиз тараққиёти ва барқарорлиги зарар келтирувчи иллатлардир.
Энг ёмони динга даъво қилиб ўша қўштирноқ ичидаги “диндорлар” “бошқа миллат, бошқа дин” дея жамият ичида нафрат уруғини сепишяпти. Постларида на факт бор, на далил, на масъулият. Фақат қўрқитиш ва нафрат.
Менимча мусулмончиликга даъво қилинаётган жойда, ҳурмат, бағрикенглик ҳақидаги унутилмаслик керак.
Энг қизиғи нима дейсизми?
🌐Хитой — БМТда Фаластиннинг тўлақонли аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаётган давлатлардан бири.
❗️ Хитой расман биз каби Фаластин мусулмонларини мустақил давлат бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
❓Энди савол: шу гапни айтадиган Хитой ёмонми? Ёки ўз юртида одамлар орасига фитна солаётган одамларми?
Юртдошлар, фикр ва муносабат билдиришдан олдин, ўзимизга савол берайлик, бу маълумот қаердан пайдо бўлди? Ким чиқараяпти бу хабарни? Бундан кимга фойда?
Керак бўлса, дезинформация — яъни, билиб туриб ёлғон ёзган, миллатлар орасига уриш солган одамларга қонуний жавобгарлик, жазо бўлиши керак менимча. Буни кўп давлатлар аллақачон жорий қилган.
Канал👉 @YaxshiYomon