20 йиллик иш тажрибам бор. Шундан 5 йилини бола парваришидаги таътилда ўтказганман. Мен 54 ёшдан пенсияга чиқишим мумкинми?
Саволга Пенсия жамғармасининг Жиззах шаҳар бўлими бошлиғи Нодир Норматов жавоб беради:
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Саволга Пенсия жамғармасининг Жиззах шаҳар бўлими бошлиғи Нодир Норматов жавоб беради:
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 12¹-моддасига кўра, ушбу Қонун 37-моддасининг «а», - «г» ва «к» бандларида назарда тутилган камида 20 йиллик иш стажи бўлган аёллар 54 ёшга тўлганда имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлари белгиланган.
Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йилининг меҳнат стажига қўшилиши 37-модданинг “ж” бандида келтирилган.
Демак, кўрсатиб ўтилган «ж» банди 54 ёшда имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш учун Қонун 37-моддасининг «а», - «г» ва «к» бандларида назарда тутилган 20 йиллик иш стажига киритилмасдан ҳисобланади.
Шу сабабли, ушбу вазиятда аёл фуқаро 54 ёшдан пенсияга чиқа олмайди. Бунда шахснинг Қонун 37-моддасининг «а», - «г» ва «к» бандларида назарда тутилган стажи 20 йил эмас 15 йил сифатида белгиланади.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе