JIZZAXNEWS🌏


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


"Jizzax haqiqati" va "Джизакская правда" gazetalari rasmiy telegram kanali
Официальный телеграм канал газет "Жиззах хакикати" и "Джизакская правда"
Murojaat: 👉 @Gefest84 @mydilband

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️2025 йилги Давлат дастури: Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ахборот хизмати.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний жамоат фош этилди

Пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этишган.
1976-2001 йиллар оралиғида туғилган мазкур шахсларнинг кўпчилиги асли наманганлик бўлиб, ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилишади.
Аниқланишича, Божхона қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари динга мутаассибларча берилиб, 2021 йилдан бошлаб мазкур норасмий диний дарсларни мунтазам равишда ташкил этиб келган. У ҳар бир дарс учун жамоат аъзоларидан маълум миқдорда пул йиғиб, устозларига берган.
Гуруҳ аъзолари 1989 йилда Наманган вилоятида туғилган ва ҳозирда Миср Араб Республикасида бўлган шахсдан “Телеграм” мессенжери орқали онлайн тарзда сабоқ олишган.
Шунингдек, уларга Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси ҳам оффлайн тарзда диний маърузалар ўтган.
Ҳозирда Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари, божхона органлари тезкор ходими ва катта инспектори, шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси ҳамда жамоат аъзоларига Миср давлатидан туриб, онлайн тарзда диний сабоқ берган фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қолган фуқаролар жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинган.


Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️2025 йилги Давлат дастури: Таълим соҳасини ривожлантириш.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ахборот хизмати.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


ЖССТ онкологик касалликларга чалинган болаларга бепул дори-дармонлар етказиб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болаларни онкологик касалликлардан бепул даволаш бўйича янги дастурни ишга туширди.

Унга кўра, ушбу пилот лойиҳада иштирок этувчи давлатлардаги бемор ўғил-қизлар саратонга қарши юқори сифатли дори воситалари билан узлуксиз таъминланади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, фармацевтика маҳсулотларининг дастлабки партияси Мўғулистон ва Ўзбекистонга, кейинги босқичда Эквадор, Иордания, Непал ва Замбияга етказилади.
Умуман, жорий йил давомида ушбу дастур олтита давлатдаги камида 30 шифохонада муолажа олаётган 5000 нафарга яқин болаларни қамраб олади.
Бу бежиз эмас, албатта. Чунки, ЖССТ таҳлилларида келтирилишича, дунё бўйича ҳар йили қарийб 400 минг нафар ўғил-қизга саратон ташхиси қўйилмоқда. Уларнинг ҳаёт давомийлигини узайтириш ҳамда саломатлигини тиклаш юқори самарадорликка эга дори-дармонларни талаб қилади.


Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабарига кўра, бугун вилоятимизда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Тош юзлар зали

Японияда Чинсекикан номли музей бор. У музейда инсон юз ифодасига ўхшаш тошлар сақланади. Умумий 1700 та тош мавжуд.


Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳаётда ҳам шундай

Бир жойда нонини чайнаб ўтирган ўтираверади, ҳаракат қилган ривожланади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


20 йиллик иш тажрибам бор. Шундан 5 йилини бола парваришидаги таътилда ўтказганман. Мен 54 ёшдан пенсияга чиқишим мумкинми?

Саволга Пенсия жамғармасининг Жиззах шаҳар бўлими бошлиғи Нодир Норматов жавоб беради:

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 12¹-моддасига кўра, ушбу Қонун 37-моддасининг «а», - «г» ва «к» бандларида назарда тутилган камида 20 йиллик иш стажи бўлган аёллар 54 ёшга тўлганда имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлари белгиланган.

Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йилининг меҳнат стажига қўшилиши 37-модданинг “ж” бандида келтирилган.

Демак, кўрсатиб ўтилган «ж» банди 54 ёшда имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш учун Қонун 37-моддасининг «а», - «г» ва «к» бандларида назарда тутилган 20 йиллик иш стажига киритилмасдан ҳисобланади.

Шу сабабли, ушбу вазиятда аёл фуқаро 54 ёшдан пенсияга чиқа олмайди. Бунда шахснинг Қонун 37-моддасининг «а», - «г» ва «к» бандларида назарда тутилган стажи 20 йил эмас 15 йил сифатида белгиланади.


Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Инсон қадри учун:  Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ишга туширилган, қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси фаолияти таҳлил қилинди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


АСРЛАРНИ ҚАРИТГАН САРВ

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг навбатдаги экиш мавсуми бошланганида Фориш туманидаги Можрум қишлоғининг ғарбида, юксак тоғлар ёнбағрида кўрк тўкиб турган бир туп сарв дарахти ёдимга тушади. Шу дарахтни ҳам кимдир эккандир. Мана, минг йилдан ошиқ давр мобайнида яшилликка бурканиб ўсишда давом этмоқда.

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


11-февраль куни Ўзбекистон олима аёллари Форуми ўтказилди

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирок этиб, олима аёлларни табриклади ва бир гуруҳ лойиҳа танлови ғолибларига сертификатларни топширди.

Шунингдек, Форумда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов сўзга чиқиб олималарни байрам билан қутлади.

Форум дастурида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги
томонидан эълон қилинган “Олима аёллар – 2024” лойиҳалар танлови ғолибларига сертификатлар топшириш маросими ҳам ўтказилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Jizzax haqiqati-12.02.2025. №13-14 (6578-6579).pdf
3.5Mb
#ЯНГИСОН

«Жиззах ҳақиқати» газетасининг 2025 йил 12 февраль  кунги №13-14 (6578-6579) сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

🤩Газетанинг  интернетдаги  www.jizzaxnews.uz веб сайти орқали ҳамда @Jizzaxnews телеграмм канали орқали Жиззах вилояти ва юртимиздаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар  бўлиб боришингиз мумкин. 🤩


Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Самарқандга инфотур ташкил қилинди

Жиззах вилоятида фаолият юритаётган меҳмонхона раҳбарлари, вилоят Туризм бошқармаси масъул мутахассисларига Самарқанд вилоятида туризм соҳасида тажриба алмашиш мақсадида инфотур ташкил қилинди.

Инфотур давомида "Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун “Меҳмонхона бошқаруви” ва “Дам олиш ва саёҳатни бошқариш” мавзуларида профессор ўқитувчилар томонидан семинар ўтказилди.

Кейинги манзил сайёҳлар учун севимли маскан "Конигил" туризм қишлоғи бўлди.

Соҳа вакиллари сафар давомида ҳунармандлар фаолияти, миллий қадриятларимиз акс этган сўзаналар, кулолчилик ва қадимий тоштегирмон, қоғоз ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишишди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабарига кўра, бугун кундузи айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тоғнинг тоза ҳавосини ва қор завқини сўз билан таърифлаш қийин. Уни фақат ҳис қилиш мумкин.

Қорли манзаралар остида ўзингни бутун дунёдан ажралиб, фақат табиат билан ёлғиз қолгандек сезиш ва шу онларда ёқимли мусиқа садоси бўлса... ☺️

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#БИЛАСИЗМИ?

🚯 Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 91-моддасига кўра маиший чиқиндилар билан ишлашда экологик талабларни бузганлик учун жавобгарлик бор.

Маъмурий жавобгарликка тортилиш ва жарима тўлашни хоҳламасангиз, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламанг!

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️❗️❗️✅✅✅

Атроф-муҳитни тоза сақлаш ва уни келажак авлодга соғлом ҳолатда етказиш – ҳар биримизнинг бурчимиз!


Жеймс Клирнинг "Атом одатлар" китобида катта мақсадларга эришиш энг оддий ва кичик одатлардан бошланиши таъкидланган. Шундай экан, ҳеч бўлмаганда оддий конфет қоғозини ҳам чиқинди идишига ташлашни одатга айлантиринг. Бу кичик қадам сиз кутгандан ҳам катта натижа беради!

Жиззах ёшлари барчани атроф-муҳит озодалигига чорламоқда!

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


🟦🟦🟦🟦 🟦🟦🟦🟦

11 февраль – Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни!


Бу кун 2015-йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан таъсис этилган бўлиб, илм-фан, технология, муҳандислик ва математика (СТEМ) соҳаларида аёллар ва қизларнинг иштирокини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Бундан кўзланган мақсад:

👩🏻‍💼Аёллар ва қизларнинг илм-фанга қўшган ҳиссасини эътироф этиш.

👩🏻‍💼Илмий-тадқиқот фаолиятида гендер тенглигини таъминлаш.

👩🏻‍💼Ёш қизларни илм-фан ва технология соҳаларида фаол бўлишга илҳомлантириш.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


🟦🟦🟦🟦🟦

10-февралдан 11-февралга ўтар кечаси ҳарорат -2 даражага тушди. Туни билан ёққан қор туфайли йўлларда юзага келган музламалар йўлсозларнинг фаол ҳаракатлари билан тозаланиб, ҳаракат хавфсизлиги таъминланмоқда.


Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган М 39 автомобиль йўлининг довон қисми ва кўприк усти қисмларида, хавфли бурилишлар ва паст баланд йўлларда тозалаш ва туз сепиш ишлари амалга оширилмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


#Янгилик

Ўзбекистонда 3,5 минг камбағал оилаларнинг фарзандлари ОТМга грант асосида қабул қилинади.

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, "Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилинади.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

20 last posts shown.