Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ДИҚҚАТ
‼️Телеграмдаги вирусли (.apk) файл устига босиб қўйдингиз. Энди нима қилиш керак?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фирибгарлик эмас қарз муносабати


⚡️ИИВ: "Бизнинг ҳам идора ва ташкилотлар ўрнак олса арзийдиган тадбир"

Тошкентда хитойликлар ўтказган тадбир ҳақида ИИВ матбуот хизмати расмий тушунтириш берди.

Бугун, 15 февраль куни ижтимоий тармоқларда хитойлик фуқароларнинг Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Миллий боғда баннерлар билан тўпланиб, “митинг” қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Билдирилишича, аслида “Huawei” компаниясининг ишчилари доимгидек шанба ва якшанба кунлари югуриш акциясини ўтказган.

Баннерларда хитой тилида “Спорт соғлиқ гарови, сиз ҳам югуриб соғлом бўлинг“ деган ёзувлари мавжуд бўлган.

“Бизнинг ҳам идора ва ташкилотлар ўрнак олса арзийдиган тадбир эканлигини эътироф этамиз”, дейилади хабарда.


Forward from: Ўйлашимча?
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бизга тоза ҳаво керак!

Манба

@o'ylashimcha


❗️Хива хонлиги давридаги айрим солиқ турлари:

Тандир солиғи – Уйида тандир бўлган ҳар бир кишидан олинадиган солиқ.

Бозор солиғи – Савдогарлар ва ҳунармандлардан олинадиган солиқ.

Сув солиғи – Суғориш учун ишлатиладиган сувдан олинадиган солиқ.

Уй солиғи – Ҳар бир уй хўжалиги учун олинадиган солиқ.

Қуш солиғи – Чорва ёки қуш боқадиган одамлардан олинадиган солиқ.

Зиёрат солиғи – Ҳаж ёки бошқа диний зиёратларга борганлар учун солиқ.

Тўй солиғи – Тўй ёки катта маросим ўтказганлар учун солиқ.

Кўприк солиғи – Кўприкдан ўтган ҳар бир одам ёки юк учун олинадиган солиқ.

Ер солиғи – Деҳқонлардан экин ерига қараб олинадиган солиқ.

Чин солиғи – Савдо билан шуғулланувчилардан олинадиган солиқ.

Қўш солиғи – Чорвадорлардан олинадиган солиқ.

Бож солиғи – Чет эллик савдогарлардан олинадиган солиқ.

Ҳашар солиғи – Мажбурий меҳнат ёки маблағ шаклида олинадиган солиқ.

Юк солиғи – Карвонларда олиб кетилаётган товарлардан олинадиган солиқ.

Хива хонлигидаги бу солиқлар халқнинг иқтисодий аҳволини оғирлаштирган ва кўплаб норозиликларга сабаб бўлган.


Пластик карта операциялари бўйича 5800 рақамидан келадиган Uzcard СМС-хабарномаси хизмати нархи 2025 йил 1 мартидан 168,4 сўм (2 баравар қимматлашган) бўлибди.


⚡️Тошкент бозорларида кунлик патта нархи 20–30 фоизга ошди

Тошкент шаҳридаги барча бозорлар ва савдо комплексларида турли хил товарлар учун патта нархи ўртача 20–30 фоизга қимматлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорида сўз борди.

Бунга кўра, ҳўл ва қуруқ мева нархлари 15 000 сўмдан 40 000 сўмгача, сабзавот нархи 34 000 сўмгача, гўшт маҳсулотлари учун патта нархи эса 42 000 сўмгача етди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари савдосида бир савдо ўрни (жой)нинг ўлчами 1–1,2 погон метр этиб белгиланган. Агар ушбу ўлчамдан ортиқ жой эгалланса, қўшимча майдон учун ҳар бир савдо ўрни бўйича белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.

Турли маҳсулотлар аралаш ҳолда сотилганда эса, тўлов сотилаётган маҳсулотлар орасида белгиланган энг юқори ставка асосида ҳисобланади.


Yutong автобус компанияси Тошкентга 200 та янги электробус етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб чиқди. Транспорт вазирлиги компания вакиллари билан яна 1000 та автобус сотиб олиш масаласини муҳокама қилди.


❗️Келгуси ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар ўртасида муҳандислик олимпиадалари ва танловларини ўтказиш йўлга қўйилади. Ғолиб бўлган битирувчи ёшлар техника олийгоҳларига грант асосида ўқишга киради.


❗️Нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар учун бир марталик пул мукофоти миқдори 5 карра оширилади.


❗️Дунёнинг нуфузли “Топ-100” олийгоҳларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган ёш олимларга уй-жой учун 10 йил муддатга 800 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратиладиПрезидент


❗️Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “Топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.


❗️Ёшларга янги имтиёз: “2+6”

Энди, хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

Шунингдек, меҳнат бозорига тил биладиган ёшлар кириб келишини рағбатлантириш учун хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.


Шавкат Мирзиёев:

Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да намунавий “Креатив парк” ташкил қилинди.

Энди, креатив индустрия парклари ҳудудларда ҳам барпо этилади. Улар зарур ресурс ва инфратузилма билан таъминланади.

Креатив индустрия парки резидентларига 2030 йил якунигача имтиёзли солиқ режими жорий этилади. Бунда ижтимоий ва даромад солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади, резидентлар товарларни реализация қилиш ҳажмидан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бўлади.


Президент:

Тадбиркорлар ёш ходимларни ишга олиб, камида 3 миллион сўм ойлик тўласа, ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади.

Бу имтиёз 3 йил амал қилади. Бу орқали тадбиркор ҳам манфаат кўради, ёшлар расмий ишлаб, даромади ошади.


❗️Технологик жараёнларни бошқаришда стратегик қарорлар қабул қиладиган ёшларни тайёрлаш учун техника олийгоҳлари қошида 8 та илғор муҳандислик мактаби фаолият бошлади. Бу йил яна 17 та шундай мактаб очилади.


2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ишсизлигига барҳам бериш ишлари янги босқичга кўтарилиши таъкидланди.

Раҳбарлар ёшлар ишсизлигининг салбий оқибатларидан, ўз вақтида банд бўлмаган ёшлар билиб-билмай номақбул ишларга қўл уриши, диний радикализм таъсирига тушиб қолиши, жиноят кўчасига кириши мумкинлигидан огоҳлантирилди.

Юнусобод, Асака, Шароф Рашидов, Чироқчи, Пастдарғом туманлари, Олмалиқ ва Бухоро шаҳарларида бу борадаги ишлар қониқарсизлиги кўрсатиб ўтилди.


Президент имзолаган учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
USAID, Америка овози ва Озодлик радиоси АҚШ президенти Дональд Трамп ва Илон Маск айтганидек ёпиладими?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Давлатимиз раҳбари паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова билан мулоқот қилди

20 last posts shown.