Қолоқ ва ривожланмаётган жамият ва давлатларнинг сифатлари қуйидагиларда намоён бўларкан.
1. Ҳеч ким гуруҳ ёки жамоат манфаатларини илгари сурмайди, агар бу унга шахсан фойда келтирмаса.
2. Фақат мансабдор шахслар жамоат ишлари ҳақида ўйлайди, чунки фақат уларга бу иш учун маош тўланади. Оддий шахс учун жамоат муаммоларига жиддий қизиқиш нотўғри ёки ҳатто номақбул деб ҳисобланади.
3. Амалдорлар ҳаракатларини чеклайдиган омиллар кам, чунки бу чекловларни яратиш бошқа амалдорларнинг вазифаси ҳисобланади.
4. Умумий ҳаракатларни ташкил қилиш ва сақлаб қолиш қийин бўлади. Ташкилот тузиш учун керак бўлган рағбатлар фақат шахсий манфаатга боғлиқ бўлмай, маънавий ва эътиқодий омилларга ҳам боғлиқ бўлиши керак. Шунингдек, ташкилот аъзолари ўртасида ишонч ва садоқат юқори бўлиши лозим.
5. Ташкилот раҳбарлари ўз лавозимларини сақлаб қолиш ёки (имконияти бўлса) юқорига кўтарилиш учун зарур бўлган даражадагина ҳаракат қиладилар. Шунингдек, мутахассислар ва маълумотли кишилар ўз касбларини даъват ёки миссия деб ҳис қилмайдилар. Аксинча, расмий лавозимлар ва махсус тайёргарлик бошқаларга қарши қурол сифатида кўрилади.
6. Жиноят учун жазо хавфи бўлмаганда қонун бузилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига боғлиқ битимлар фақат қонун қўлланилиши эҳтимоли юқори бўлса ва бунинг харажатлари жуда катта бўлмаса тузилади.
7. Амалдор пора олиши мумкин бўлса, у албатта олади. У пора олса ҳам, олмаса ҳам, одамлар уни пора олади деб ҳисоблайдилар.
8. Кучсиз инсон тартибни қаттиқ қўл билан сақлайдиган режимни афзал кўради.
9. Ҳар қандай шахс жамоат манфаатини шахсий манфаатидан устун қўймоқдаман деса, одамлар уни ёлғончи деб билишади.
10. Абстракт сиёсий тамойиллар ва кундалик ҳаётдаги аниқ ҳаракатлар ўртасида боғлиқлик йўқ.
11. Жамиятда на етакчилар ва на эргашувчилар бор. Ҳеч ким ишни мухим хисоблаб илгари сурмайди ёки одамларни ишонтиришга ҳаракат қилмайди (агар бу унинг шахсий манфаатига тўғри келмаса). Агар кимдир етакчилик қилишни таклиф қилса, одамлар унга ишонмайдилар ва уни рад этадилар.
12. Сайлов бюллетени фақат қисқа муддатли моддий манфаат учун ишлатилади.
13. Жамиятдаги яхшиланишлар инсон учун фақат у ва унинг яқинлари манфаат кўрсагина қадрли бўлади. У шахсан манфаат олмайдиган ўзгаришларга қарши овоз беради, чунки у ўз ҳаётини қўшнилариники билан таққослайди.
14. Сайловчи партия вакилларининг ваъдаларига эътибор қаратмайди. У фақат олдинроқ унга аниқ манфаат берганларга овоз беради, ваъда берганларга эмас.
15. Ҳар қандай ҳокимият гуруҳи эгоист ва коррупциялашган деб ҳисобланади.
16. Овозларни сотишга тайёрликка қарамай, сиёсий ташкилотлар яхши ривожланмаган. Сабаблари қуйидагича:
(а) овоз бериш махфий ва сайловчига ишониб бўлмайди;
(б) сиёсий ташкилотларга кирадиган даромад етарли даражада катта эмас;
(в) олдин айтилган сабабларга кўра, ҳар қандай ташкилотни яратиш қийин.
17. Партия фаоллари ўз хизматларини энг кўп тўлайдиган томонга таклиф қиладилар. Уларнинг партияга садоқати йўқлиги сайлов натижаларидаги кутилмаган ўзгаришларни тушунтиради.