Ixtiyor Esanov | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


USHBU KANAL TARIXCHI IXTIYOR ESANOVNING RASMIY TELEGRAM SAHIFASI
RASMIY YOUTUBE KANAL
https://youtube.com/@IxtiyorEsonov?si=4xmfsiogfe0POHVI
RASMIY FACEBOOK KANAL
https://www.facebook.com/profile.php?id=100086949245165&mibextid=ZbWKwL

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қабила сардорлигига даъвогарлар хоинлиги яхши очиб берилган шу эпизодда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Hatto eng mazlum, chorasiz qullar ham umidsiz bo‘lmasligi kerak...


Нажмиддин Эрбақон (Туркия:Necmettin Erbakan; туғилган санаси ва жойи 1926 йил 29-октябрь, Синоп-вафот этган санаси ва жойи 2011 йил 27-феврал Анқара) - Туркиялик сиёсатчи, 1996 йилнинг 28- июнидан 1997 йилнинг 30-июнигача Туркия Бош вазири. У "Сиёсий Ислом" асосчиси ҳисобланади ва амалдаги Президент Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг сиёсий устози.

Нажмиддин Эрбақон 1926 йилда Синоп шаҳрида туғилган. У Истанбул техника университетини тамомлаган ва Германияда муҳандислик бўйича докторлик даражасини олган. 1969 йилда у "Millî Görüş" ("Миллий қараш") номли исломий манифестни нашр этди. Ушбу мафкура асосида у бир нечта сиёсий партиялар тузган, уларнинг аксарияти тақиқланган.

1974, 1975-77 ва 1977-78 йиллардаййӣ Туркиянинг бош вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. 1980 йилдаги ҳарбий тўнтаришдан кейин унга сиёсат билан шуғулланиш тақиқланган. 1987 йилда тақиқ олиб ташланди ва у Файз-Партиясини (Refah Partisi) ташкил қилди. 1995 йилда бу партия парламент сайловларида ғалаба қозонди ва 1996 йилда Эрбақон Туркиянинг биринчи исломий йўналишдаги бош вазири бўлди.

Ташқи сиёсатда у АҚШ билан стратегик шериклик сиёсатидан воз кечиб, бошқа мусулмон мамлакатлари билан ҳамкорликни кучайтиришга ҳаракат қилди. Шунингдек, у Исломий саккизлик (D-8) ташкилотини тузиш ташаббускори бўлди.

1997 йил 28 февралда Туркия армияси сиёсатга аралашиб, Миллий хавфсизлик кенгаши мажлисида ўз талабларини эълон қилди. Бу 18 моддадан иборат меморандумнинг қабул қилинишига сабаб бўлди. 1997 йил июнь ойида Эрбакан истеъфо берди, 1998 йилда эса у мамлакатнинг секуляр тузумига қарши ҳаракат қилганликда айбланиб, 5 йил давомида сиёсат билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Тақиқ муддати тугагач, у Адолат ва тараққиёт партиясини тузишда иштирок этди. Молиявий фирибгарликда айбланиб, 2004 йилда 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, лекин жазони уй қамоғига алмаштиришга муваффақ бўлди. Эрбоқан 2008 йилда афв этилди.

Нажмиддин Эрбақон 2011 йил 27 февралда Анқара касалхонасида юрак хуружидан вафот этди. Унинг дафн маросими бўлиб ўтган Истанбулда юз минглаб одамлар иштирок этди. 2012 йил апрел ойида Анқара прокуратураси 1997-1998 йиллардаги воқеаларда қатнашган ва Эрбақоннинг истеъфосида бевосита иштирок этган 30 та ҳарбий хизматчини ҳибсга олиш буйруғини эълон қилди.

1.6k 0 11 24 55



Қолоқ ва ривожланмаётган жамият ва давлатларнинг сифатлари қуйидагиларда намоён бўларкан.

1. Ҳеч ким гуруҳ ёки жамоат манфаатларини илгари сурмайди, агар бу унга шахсан фойда келтирмаса.

2. Фақат мансабдор шахслар жамоат ишлари ҳақида ўйлайди, чунки фақат уларга бу иш учун маош тўланади. Оддий шахс учун жамоат муаммоларига жиддий қизиқиш нотўғри ёки ҳатто номақбул деб ҳисобланади.

3. Амалдорлар ҳаракатларини чеклайдиган омиллар кам, чунки бу чекловларни яратиш бошқа амалдорларнинг вазифаси ҳисобланади.

4. Умумий ҳаракатларни ташкил қилиш ва сақлаб қолиш қийин бўлади. Ташкилот тузиш учун керак бўлган рағбатлар фақат шахсий манфаатга боғлиқ бўлмай, маънавий ва эътиқодий омилларга ҳам боғлиқ бўлиши керак. Шунингдек, ташкилот аъзолари ўртасида ишонч ва садоқат юқори бўлиши лозим.

5. Ташкилот раҳбарлари ўз лавозимларини сақлаб қолиш ёки (имконияти бўлса) юқорига кўтарилиш учун зарур бўлган даражадагина ҳаракат қиладилар. Шунингдек, мутахассислар ва маълумотли кишилар ўз касбларини даъват ёки миссия деб ҳис қилмайдилар. Аксинча, расмий лавозимлар ва махсус тайёргарлик бошқаларга қарши қурол сифатида кўрилади.

6. Жиноят учун жазо хавфи бўлмаганда қонун бузилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига боғлиқ битимлар фақат қонун қўлланилиши эҳтимоли юқори бўлса ва бунинг харажатлари жуда катта бўлмаса тузилади.

7. Амалдор пора олиши мумкин бўлса, у албатта олади. У пора олса ҳам, олмаса ҳам, одамлар уни пора олади деб ҳисоблайдилар.

8. Кучсиз инсон тартибни қаттиқ қўл билан сақлайдиган режимни афзал кўради.

9. Ҳар қандай шахс жамоат манфаатини шахсий манфаатидан устун қўймоқдаман деса, одамлар уни ёлғончи деб билишади.

10. Абстракт сиёсий тамойиллар ва кундалик ҳаётдаги аниқ ҳаракатлар ўртасида боғлиқлик йўқ.

11. Жамиятда на етакчилар ва на эргашувчилар бор. Ҳеч ким ишни мухим хисоблаб илгари сурмайди ёки одамларни ишонтиришга ҳаракат қилмайди (агар бу унинг шахсий манфаатига тўғри келмаса). Агар кимдир етакчилик қилишни таклиф қилса, одамлар унга ишонмайдилар ва уни рад этадилар.

12. Сайлов бюллетени фақат қисқа муддатли моддий манфаат учун ишлатилади.

13. Жамиятдаги яхшиланишлар инсон учун фақат у ва унинг яқинлари манфаат кўрсагина қадрли бўлади. У шахсан манфаат олмайдиган ўзгаришларга қарши овоз беради, чунки у ўз ҳаётини қўшнилариники билан таққослайди.

14. Сайловчи партия вакилларининг ваъдаларига эътибор қаратмайди. У фақат олдинроқ унга аниқ манфаат берганларга овоз беради, ваъда берганларга эмас.

15. Ҳар қандай ҳокимият гуруҳи эгоист ва коррупциялашган деб ҳисобланади.

16. Овозларни сотишга тайёрликка қарамай, сиёсий ташкилотлар яхши ривожланмаган. Сабаблари қуйидагича:
(а) овоз бериш махфий ва сайловчига ишониб бўлмайди;
(б) сиёсий ташкилотларга кирадиган даромад етарли даражада катта эмас;
(в) олдин айтилган сабабларга кўра, ҳар қандай ташкилотни яратиш қийин.

17. Партия фаоллари ўз хизматларини энг кўп тўлайдиган томонга таклиф қиладилар. Уларнинг партияга садоқати йўқлиги сайлов натижаларидаги кутилмаган ўзгаришларни тушунтиради.

1.8k 0 12 16 40



Yomon davrda fikrlovchilar o‘zgacha fikrlovchilarga aylanadilar.

Verner Mich


Nijegorod viloyatida: M7 trassasida marhumlarni tashigan yuk mashinasi ag‘darilib ketdi va jasadlar yo‘l yoqasiga sochilib ketdi.

Yuk krematsiya uchun olib ketilayotgan edi.


Демократия — ахмоқларнинг орзуси, демократия — худди ўшанақа ёлғон, худди шунақа афсун,... ва фақат ишчи мехнаткашлар қўзғолон қилмаслиги учун хизмат қилади. Улар муҳтожлик ва оғир меҳнат юки остида нолишганларида, уларни шу муҳтожлик ва меҳнатга чидашга кўндиришар ва осмондаги жаннат ҳақидаги афсоналар билан озиқлантиришар эди, у ерда камбағаллар бахтли ва тўқ бўлишар, бойлар ва ақллилар эса абадий оловда ёнар эди. Оҳ, ақллилар қандай оммани устидан кулиб келар эдия ! Ва қачонки бу ёлғон ўз кучини йўқотганида ва одамларда демократия ҳақида орзу пайдо бўлганида, ақллилар бу орзу шунчаки орзу бўлиб қолишига ҳаракат қилишди. Дунёни барибир кучлилар ва ақллилар бошқаради.

© Жек Лондон

2k 0 26 10 46

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аждодларимиз хатоси биз энг кучличимиз деб хом ўйлаганлиги бўлса керак.

1.8k 0 18 12 31

"МАФИЯ ВА КОРРУПЦИЯ" - ТАРИХЧИ ВА МУРАББИЙ ИХТИЁР ЕСОНОВ ДЎСТИМ БИЛАН УШБУ МАВЗУДГИ СУХБАТИМИЗ.
ФАҚАТ ИНТЕЛЛЕКТУАЛЛАР( АҚЛ ТАФАККУРЛИЛАР) УЧУН. (Олди қочди ишқибозларига қизиқ эмас ва уларни кўришлари шарт эмас) СУХБАТЛАРИМИЗНИ АЛБАТТА ТОМОША ҚИЛИНГ. СИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТЛАРНИ КУЗАТИНГ, ЎРГАНИНГ ВА ФОЙДАЛАНИНГ!
https://www.youtube.com/watch?v=G4hUbAgmRnU

**********
"MAFIYA VA KORRUPSIYA" - TARIXCHI VA MURABBIY IXTIYOR ESONOV DO'STIM BILAN USHBU MAVZUDGI SUXBATIMIZ
FAQAT INTELLEKTUALLAR( AQL TAFAKKURLILAR) UCHUN.(Oldi qochdi ishqibozlariga qiziq emas va ularni ko'rishlari shart emas) suxbatlarimizni albatta tomosha qiling.SIZ UCHUN FOYDALI MA'LUMOTLARNI KUZATING, O'RGANING VA FOYDALANING!

https://www.youtube.com/watch?v=G4hUbAgmRnU

*************
"МАФИЯ И КОРРУПЦИЯ" - С ИСТОРИКОМ И УЧИТЕЛЕМ И ДРОГОМ ИХТИЕР ЭСАНОВЫМ БЕСЕДОВАЛИ НА ЭТУ ТЕМУ. БУДЕТ ИНТЕРЕСНО
ТОЛЬКО ДЛЯ ИНТЕЛЛЕКТУАЛАМ И МЫСЛИТЕЛЯЩИМ.(Любителям низкопробных видео не будет интересно, проходите мимо) СМОРТИТЕ ИЗУЧАЙТЕ И ИСПОЛЬЗУЙТЕ ПОЛЕЗНУЮ ДЛЯ ВАС ИНФОРМАЦИЮ!

https://www.youtube.com/watch?v=G4hUbAgmRnU


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хар қандай замонда хам жохиллар ичида бир онгли одам бўлади

2.5k 0 19 15 39

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўз молимни хароб қилишдан менга нима фойда, ахир бу негр меникику.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Мовий тоғлар ёки Тянъшань"
ажойиб комедия.

Ваша Зазаевич ўқиб чиқдингизми?

Албатта ўқиб чиқаман, шуниям ўқимасам мен нима қилиб юрибман ўзи бу ерда? 😃

2.4k 0 23 21 29

РОССИЯНИ СССРДАН ҚОЛГАН ҲАРБИЙ ТЕХНИКАЛАРДАН БОШҚА ҲЕЧ ВАҚОСИ ЙЎҚ.ҚОЛГАНИ ЧЎПЧАК.

Мисол учун Россиянинг ҳарбий кудратининг асосини СССРдан колган харбий техникалар арсенали ташкил қилади. Бу қурол яроғлар эса СССР нинг қурол яроғлари бўлиб ушбу қурол яроғларда Иттифок иштирокчиси булган 15та республика улуши бор бўлиб, Россия ушбу республикалар улушини адолатли тақсим килиб бермаган. Агар СССРдан мерос тарикасида қолган харбий қуроллар адолатли таақсим килинганда эди Узбекистон ҳам ҳеч бўлмаганда мингга яқин ядро каллакларига эга бўлган ракеталар, минглаб самолетлар, бир неча ун минглаб БТР, БМП ва танкларга, бир неча унлаб харбий кемалага эга булган бзлар эди.
АҚШ эса ўз тттифоқчиларига кафолат сифатида танларгани сабаб Европа ва бошқа иттифоқчи давлатлар харбий салохиятини ривожлантиришга алохида эьтибор каратмаган эди. Хатто Евроиттифоқ ташкил булганда иттифокчи ягона пул бирлиги муомалага чикарилганида Евро АҚШ долларига нисбатан халкаро пул бирлиги сифатида амалга киритилиши учун харакат килмади. Агар Евроиттифок уз пул бирлигини халқаро пул бирлиги сифатиди кафолатли база ташкил қилиб Еврони кучайтирганида узи фойда куриб АКШ доллари касодга учраши аник эди. Евроиттифок эса АКШга тула ишонгани учун Америкага зарар етказадиган иш килгани йук
Энди эса АКШ Давлат бошкарувига Бир автократ келганида Европани боши деворга урилди.
Киссадан хисса шуки узингдан бошка хеч ким узингга сендак кайгурмайди.
Барча гапларни йигиштириб харбий слохиятни янада кудратли килишимиз давр талаби.
Абдуҳаким Темиров

2.6k 0 16 35 80



Бугун эрталаб Зеленскийнинг Мюнхенда сўзлаган нутқини жонли томоша қилдим. Қайсидир маънода, бу нафақат Украина, нафақат Европа, балки Иккинчи Жаҳон урушидан кейин ўрнатилган тартиб учун ҳал қилувчи нутқ бўлди деса бўлади.

Зеленский Германиядаги нутқида Европа лидерларини энди АҚШга таянмасликка, ва мустақил Европа армиясини тузишга чақирди. Унинг айтишича, иттифоқлар ўзгаради - АҚШ учун Европа энди иттифоқ эмас, шунчаки бозор деди у. Европа армияси ғоясини Макрон ҳам бир неча йилдирки илгари суриб келади, чунки АҚШдаги Трамппарастлар борган сари автократия ва Россия томон оғяпти. Трамп уларсиз Украина тақдирини Путин билан ҳал қилмоқчи. Кремлда дўппилар осмонга отилмоқда.

Мюнхенга келган АҚШ вице-президенти Жей Ди Ванс ва Мудофаа вазири Пит Хегсетларнинг европаликлар олдида қилган нутқларини эшитиб мен ҳам уялиб кеттим, тўғриси. Ванс ва Хегсет Трампни рўкач қилиб, Европа лидерларини ёш болаларни койигандек урушиб беришди. Биз сизга овсар кармон эмасмиз, деди Хегсет. Бу гапларни Европа лидерлари тинч, дипломатик тарзда эшитишди, лекин ичларида ғазаб қайнаган бўлса ажабмас.

Трампнинг Путин билан ўзаро келишуви туфайли Украина мағлуб бўлса, бу Трампнинг ҳам обрўсини туширишини Вашингтон ўйламаяпти. Трамп Гитлерга ён босган Британ бош вазири Невил Чемберлен каби қўрқоқ ҳукмдор сифатида тарихда қолиши мумкин.

Ибрат Сафо

2.2k 0 13 23 92



Неаполь Қироли Жоакин I Мюрат, Везувий фонида.

Жанговор тактика, стратегия ёки логистика соҳасида улуғ истеъдоди йўқ бўлишига қарамай, Мюрат ўзининг Неаполь қироллиги учун анча яхши бошқарувчи қиролга айлана олди,у муҳим ислоҳотларни амалга оширди ва ўз таабаларининг муҳаббатини қозонишга ҳаракат қилди. Мюратнинг ютуқлари кўп жиҳатдан икки йил давомида Жозеф Бонапарт томонидан амалга оширилган ислоҳотларга асосланган эди, у то Наполеон томонидан Испания тахтига қўйилгунга қадар Неапольни бошқарган эди. Аммо империя тартибига нисбатан яширин қаршилик, юқори солиқ юки ва ҳарбий хизматга чақирув Мюратнинг халқ орасида оммалашувига салбий таъсир кўрсатди. Натижада, 1815 йилда австрияликлардан мағлубиятга учраганидан сўнг ҳокимиятни қайта тиклашга бўлган уриниши халқ томонидан қўллаб-қувватланмади.

2k 0 3 15 15

Bobur aka bilan qilgan suhbatimiz jinoiy elementlarga tegib ketgan shekilli. 😃

20 last posts shown.