Губайдулла Жангер ўғли Чингизхон (Убайдуллоҳ Жаҳонгир ўғли Чингиз-Хон) (Султон Ҳожи Губайдулла Жангер Хон ўғли, қозоқчада . Ғұбайдолла Шыңғысхан; 1840 йил 6 май, Ҳон ставкаси, Бўкеев ордасида туғилган —вафот этган 1909 йил 28 февраль, Ялтада ) — Россия империясининг ҳарбий қўмондони, Бўкеев ўрдаси хони Жангирнинг ўғли, Бўкей ҳоннинг невараси, чингизий тўра. Миллати қозоқ. 1877—1878 йиллардаги рус-турк уруши иштирокчиси. 1894 йилдан бошлаб кавалерия генерали.
Губайдулла Чингисхон 1840 йил 6 (18) майда Бўкеев ўрдасининг пойтахти Хон қараргохи ( Ставкаси) да туғилган. Унинг отаси Жангир (Жангер) Бўкеев ўрдасининг хони бўлган. Онаси Фотима — татар муфтийси Муҳаммаджан Хусайиновнинг қизи эди . 5 ёшлигида Губайдулла отасидан, кейинчалик онасидан айрилади.
Бошланғич таълимни отаси Бўкеев ўрдасида очган рус тилидаги мактабдан олган. У 7 ёшлигида Оренбургдаги Неплюев кадет корпусига ўқишга кирган, у ерда унинг ака-укалари Соҳиб-Керей, Иброҳим ва Аҳмет-Керей ҳам таълим олишган. 1849 йилда Губайдулла Оренбург генерал-губернаторининг адъютанти ясавул Житков билан Санкт-Петербургга бориб, Император пажлар корпусига ўқишга қабул қилинган. Унинг ака-укалари ҳам Пажлар корпусининг битирувчилари бўлишган. Жангирнинг ўғиллари ушбу нуфузли ҳарбий ўқув юртини тамомлаган ягона қозоқлар эдилар.
Пажлар корпусини аъло баҳолар билан тамомлаганидан сўнг, 1856 йил 16 июнида камер-паж Губайдулла Чингисхон лейб-гвардия казак полкида корнет унвони билан хизматни бошлайди ва султон рубаси (титули) ни олди. Ўша йили у ака-укалари билан бирга Бўкеев ўрдасининг вакиллари сифатида император Александр II нинг тож кийиш маросимига таклиф қилинади.
1857 йилда у Оренбургга кўчирилиб, қозоқлар, бошқирдлар ва татарлар ишлари бўйича махсус офицер лавозимига тайинланди. 1866 йилда ротмистр Чингисхон Дон казаклари атамани ихтиёрига юборилди, бир йилдан сўнг Россия империясининг шимолий ғарбий қисмида хизмат қилишга ўтказилди.
1877—1878 йилларда рус-турк урушида қатнашди. 1877 йил 31 августда флигель-адъютант, лейб-гвардия казак полки полковниги Чингисхон Губайдулла "Жасорати учун" ёзувли Олтин шамшир билан тақдирланди. 1878 йил 1 январда генерал-майор унвонига кўтарилиб, Император Ҳазрати Олийларининг Мулозимлари (Свитаси) га қўшилди. Ўша йили Сербиянинг катта офицерлик хочи билан хам мукофотланди. 1879 йилда 3-даражали Авлиё Владимир ордени билан, 1882 йилда 1-даражали Авлиё Станислав ордени ва Черногориянинг "Жасорат учун" олтин медали билан тақдирланди.
1888 йил 30 августда генерал-лейтенант унвонига кўтарилиб, армия кавалерияси заҳирасига ажратилди. 1894 йил 7 майда кавалерия генерали унвонига кўтарилиб, хизматдан истеъфога чиқарилди, мундир ва пенсия билан таъминланди.
7 декабрь 1899 йилгача Қримдаги вақфлар бўйича Махсус комиссия раиси бўлган.
Унинг ҳаётининг сўнгги йилидаги рафиқаси насл-насаби билан аслзода( дворян) бўлган актриса Феодосия Велинская (1858—1931) бўлди (эрининг вафотидан икки ой ўтиб, Чингизхон фамилиясини олди). У Н. А. Римский-Корсаковнинг "Снегурочка" операсида Снегурочка партиясининг биринчи машҳур ижрочиси бўлган.
Губайдулла Чингизхон хозирда сақланиб қолмаган, Ялта яқинидаги Дерекой қишлоғида жойлашган мусулмон қабристонига дафн этилган.