Жексон-Вэник тузатиши (қонунга ўзгартириш киритиш, инглизчада Jackson–Vanik amendment ) — Aмерика Қўшма Штатлари Савдо Қонунчилигига 1974 йилда киритилган ўзгартириш.Бу ўзгартириш эмиграцияга қарши ноқонуний курашаётган, шунингдек бошқа инсон ҳуқуқларини поймол қилаётган мамлакатлар билан савдо-сотиқ ишларида чекловлар киритишни назарда тутган .Бу қонун лоихаси конгрессменлар Генри Жексон ва Чарлз Вэник томонидан таклиф қилинган. Ўзгартириш матни муаллифларидан бири, эҳтимол Ричард Пеар хам бўлган . Тузатиш ўз фуқароларининг чет элга кўчиб кетиш ҳуқуқларини, шунингдек, бошқа инсон ҳуқуқларини бузадиган ёки жиддий чеклайдиган мамлакатларга энг мақбул миллий савдо, давлат кредитлари ва кредит кафолатларини тақдим этишни тақиқлайди. Тузатиш, шунингдек, АҚШга бозор иқтисодиётига амал қилмайдиган давлатлардан олиб кириладиган товарлар учун камситувчи тарифлар ва йиғимларни қўллашни хам назарда тутади.
Расмий равишда, бу қоида СССР тарқалиб кетгач, 1991 йилдан эмиграция чекловлари туфайли жорий қилинган ва у бошқа мамлакатлар — Хитой, Ветнам ва Албанияга ҳам тегишли бўлган. Эмиграция чекловлари бекор қилингандан кейин 1989 йили , ўзгартириш кучда бўлиши давом этаверган , лекин бир мораторий собиқ СССР мамлакатларининг айримларига нисбатан ўзгартириш ҳар йили давом этиб келаверган.Масалан 2006 йилда тузатиш Украинага нисбатан, 2012 йилда — Россияга нисбатан (Магницкий Қонуни қабул қилиниши билан бир вақтда) ва Молдовага нисбатан хам бекор қилинди. Ҳозирги вақтда тузатиш бир қатор мамлакатларга, шу жумладан Озарбайжон, Белорусия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга нисбатан амал қилишда давом этмоқда.Мана энди бу мараторий Ўзбекистонга нисбатан хам бекор қилиниши мумкин.