УМРАЧИ ВА УМРА МУТАСАДДИЛАРИГА ЭСЛАТМА
Ўтган куни бир таниш умрачи билан учрашиб, ўтган-кетгандан гаплашиб ўтириб:
- Яхши келдингизми учоқ (самолёт)ларда қийналмасдан? - деб сўрадим.
- Алҳамдулиллаҳ, қийинчилик бўлмадику, лекин бир нарса таъбни тирриқ қилди, - деб қолди.
- Яхшилик бўлсин, иншоаллоҳ, - дедим.
- Биласизми, - дер экан, ҳасрат билан хўрсинди.
- Тошкентда тонг соат 5:20да бомдод бўляпти. Бизнинг самолёт 5:00да учишга қалқди. Осмонга кўтарилганимиздан кейин бомдод вақти кирди. Мен таҳорат олиб бўлиб узун йўлакдан ўтарканман, учоқдаги 320 умрачидан нари борса 10-20 киши уйғоқ эди, қолганлар ғарқ уйқуда эдилар. Шундай қилиб кўпчилик бомдодни қазо қилиб юборди, - деди у.
Жуда ачинарли ҳолат. Аллоҳ таоло фарз қилмаган, умрида умра қилмай ўтса ҳам гуноҳкор бўлмайдиган бир амални деб киши нега Аллоҳ фарз қилиб қўйган НАМОЗни зое қилади?
Намознинг ҳар вақти фарзлиги, аҳамияти, унинг бошқа амаллар учун тарози вазифасини ўташи ҳақида анча гапирилган, ёзилган. Лекин банда доим эслатмага муҳтож экан. Шунинг учун бугун ҳурматли умрачиларга яна хитоб қилгим келди.
Қадрли умрачи биродар!
Сиз ушбу муқаддас диёрга Аллоҳ таолодан гуноҳларингизни кечиришини сўраш учун пул сарфлаб узоқ юртдан келаяпсиз. Аввало, шуни яхши мияга қуйиб олиш керак: Аллоҳ энг яхши кўрадиган амал - фарз амаллардир. Намоз бу амаллар ичида биринчи ўринда.
Чунки, ҳадиси шарифда келганидек, қиёматда дастлаб банда ҳисобот берадиган амал НАМОЗдир. У тўлиқ адо этилган бўлса, бошқа амалларидан ҳисобот беради.
Шунинг учун азиз биродар, намозингизга маҳкам бўлинг, уни беузр қазо қилиб юборманг. Бу ишни ҳаётингиздаги энг муҳим ва зарур ишга айлантириб олинг. Намоз вақти кирди дегунча бошқа ишларни ортга суриб қўйинг. Зеро, ҳар ким қабрга ёлғиз киради, ўзининг қилган ишларига банда фақат ўзигина жавоб беради.
Кейин сафарга отланиш олдидан умра аҳкомларини яхшилаб ўрганиб олинг. Ҳозирга келиб умра ҳақида батафсил ёзилган китобчалар, мақолалар етарли. Бу ишга бутун диққатингизни жалб қилиб, топиб ўқишингиз қолган, холос. Ўзи шундоқ ҳам амалларимизга риё ва хўжакўрсинлик аралашиб, ўлда-жўлда бўлиб ётибди. Энди шу борини ҳам фарзларга беэътиборлик сабабли йўққа чиқариб қўймайлик.
Бундай эслатмани умрачиларга ўша умра ширкатлари мутасаддилари ҳам қилишга масъулдирлар. Ҳар бир ширкат умрачиларни бошқариб келувчи элликбоши вазифасига одамларнинг дини учун, умраси мақбул бўлиши учун қайғурадиган, намоз ва умра амалларидан бохабар кишиларни қўйишлари зарур. Ҳар бир умра гуруҳи йўлга отланишидан олдин ширкат мутасаддилар уларни тўплаб, якка Аллоҳга сиғиниш аҳамиятини, шариатда намоз ўрнини, умра аҳкомларини баён қилиб беришлари лозим.
Йўқса, аксари авом бўлган умрачиларнинг ибодатлари қабул бўлмай қолишидан улар ҳам Аллоҳ олдида жавобгар бўлиб қолишлари эҳтимолдан холи эмас.
Гапимнинг охирида барча умрачиларнинг ибодатларини қабул қилиб, гуноҳлардан пок этишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламан.
Омин!
📲 Sayfulloh Nosir | Istigʻfor