Istig‘for


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Гуноҳ ва маъсият ғам-ғусса, хавф-хатар, маҳзунлик, қалб сиқилиши ва қалб касалликларига дучор қилади. Унинг давоси фақат тавба қилиб, истиғфор айтишдир.
Истиғфорини кутиб, яшириниб ётган қанчалар фараҳ-шодликлар бор!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Istig‘for
Устоз Раҳматуллоҳ Сайфуддинов – Ота-она ҳақида таъсирли мавъиза

📲 Mehrob.uz | Istig‘for


Кетма Рамазон 😢

Матнни олий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган

📲 @istigfor


Forward from: Husayn Buxoriy
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔥 Ustoz Husayn Buxoriy kamolotida ayolning oʻrni

❓ Ustozimizing shu darajaga yetishlarida ularning buvilari, onalari, shuningdek, ahli oilasining qanchalar oʻrni yuqoriligi siz uchun qiziqmi?

✅ Qiziq boʻlsa, videoda ustozimiz Husayn Buxoriyning oʻzlaridan bu haqida bilib olishingiz mumkin.

«Habib academy» markazida boʻlib oʻtgan suhbatdan nukta.

📹 YouTube orqali tomosha qiling: https://youtu.be/TVqoN67NDho

➡️ Xabarni ahli oilangiz bilan boʻlishing!


👍 Telegram 👍 Instagram 👍 Youtube 👍 Facebook


УМРАЧИ ВА УМРА МУТАСАДДИЛАРИГА ЭСЛАТМА

Ўтган куни бир таниш умрачи билан учрашиб, ўтган-кетгандан гаплашиб ўтириб:
- Яхши келдингизми учоқ (самолёт)ларда қийналмасдан? - деб сўрадим.
- Алҳамдулиллаҳ, қийинчилик бўлмадику, лекин бир нарса таъбни тирриқ қилди, - деб қолди.
- Яхшилик бўлсин, иншоаллоҳ, - дедим.
- Биласизми, - дер экан, ҳасрат билан хўрсинди.
- Тошкентда тонг соат 5:20да бомдод бўляпти. Бизнинг самолёт 5:00да учишга қалқди. Осмонга кўтарилганимиздан кейин бомдод вақти кирди. Мен таҳорат олиб бўлиб узун йўлакдан ўтарканман, учоқдаги 320 умрачидан нари борса 10-20 киши уйғоқ эди, қолганлар ғарқ уйқуда эдилар. Шундай қилиб кўпчилик бомдодни қазо қилиб юборди, - деди у.

Жуда ачинарли ҳолат. Аллоҳ таоло фарз қилмаган, умрида умра қилмай ўтса ҳам гуноҳкор бўлмайдиган бир амални деб киши нега Аллоҳ фарз қилиб қўйган НАМОЗни зое қилади?

Намознинг ҳар вақти фарзлиги, аҳамияти, унинг бошқа амаллар учун тарози вазифасини ўташи ҳақида анча гапирилган, ёзилган. Лекин банда доим эслатмага муҳтож экан. Шунинг учун бугун ҳурматли умрачиларга яна хитоб қилгим келди.

Қадрли умрачи биродар!
Сиз ушбу муқаддас диёрга Аллоҳ таолодан гуноҳларингизни кечиришини сўраш учун пул сарфлаб узоқ юртдан келаяпсиз. Аввало, шуни яхши мияга қуйиб олиш керак: Аллоҳ энг яхши кўрадиган амал - фарз амаллардир. Намоз бу амаллар ичида биринчи ўринда. 
Чунки, ҳадиси шарифда келганидек, қиёматда дастлаб банда ҳисобот берадиган амал НАМОЗдир. У тўлиқ адо этилган бўлса, бошқа амалларидан ҳисобот беради.

Шунинг учун азиз биродар, намозингизга маҳкам бўлинг, уни беузр қазо қилиб юборманг. Бу ишни ҳаётингиздаги энг муҳим ва зарур ишга айлантириб олинг. Намоз вақти кирди дегунча бошқа ишларни ортга суриб қўйинг. Зеро, ҳар ким қабрга ёлғиз киради, ўзининг қилган ишларига банда фақат ўзигина жавоб беради.

Кейин сафарга отланиш олдидан умра аҳкомларини яхшилаб ўрганиб олинг. Ҳозирга келиб умра ҳақида батафсил ёзилган китобчалар, мақолалар етарли. Бу ишга бутун диққатингизни жалб қилиб, топиб ўқишингиз қолган, холос. Ўзи шундоқ ҳам амалларимизга риё ва хўжакўрсинлик аралашиб, ўлда-жўлда бўлиб ётибди. Энди шу борини ҳам фарзларга беэътиборлик сабабли йўққа чиқариб қўймайлик.

Бундай эслатмани умрачиларга ўша умра ширкатлари мутасаддилари ҳам қилишга масъулдирлар. Ҳар бир ширкат умрачиларни бошқариб келувчи элликбоши вазифасига одамларнинг дини учун, умраси мақбул бўлиши учун қайғурадиган, намоз ва умра амалларидан бохабар кишиларни қўйишлари зарур. Ҳар бир умра гуруҳи йўлга отланишидан олдин ширкат мутасаддилар уларни тўплаб, якка Аллоҳга сиғиниш аҳамиятини, шариатда намоз ўрнини, умра аҳкомларини баён қилиб беришлари лозим.
Йўқса, аксари авом бўлган умрачиларнинг ибодатлари қабул бўлмай қолишидан улар ҳам Аллоҳ олдида жавобгар бўлиб қолишлари эҳтимолдан холи эмас.

Гапимнинг охирида барча умрачиларнинг ибодатларини қабул қилиб, гуноҳлардан пок этишини Аллоҳ таолодан сўраб  қоламан.

Омин!

📲 Sayfulloh Nosir | Istigʻfor


Forward from: Sayfulloh Nosir sahifasi صفحة سيف الله ناصر
​​ЧИН РАФИҚА

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

Бу кеч мен учун оғир бӯлди.
Бир неча йилдан бери касаллик билан олишиб ётган рафиқам Ҳаққа жон таслим этди.
Вафотидан бир соатча бурун видеода гаплашган эдим. Ӯғлим бироз кездиргани кӯчага аравада олиб чиққан экан.
Бир соат ӯтиб, ӯғлим аясининг вафоти ҳақида хабар берди.

Мен бу кеч оддийгина умр йӯлдошимдан эмас, балки сирдошим, сафдошим, болаларим мураббияси, сабр маъдани, суянчиғимдан айрилдим.

Ҳаётидан биргина воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман.
Мен уни бекорга сабр маъдани деб атамадим.
1998 йили қизимиз Руқайя туғилди. Тӯртинчи қиз бӯлиб. Қизларим ичида энг чиройлиси эди. Қора жингалак сочлари оппоқ юзини янада порлатиб турарди.
Бироқ туғилгандан сӯнг касал бӯлдими, ё ӯзи касал туғилдими, билолмадик, тез-тез оғриб қолаверди. Касалхонага дам-бадам қатнайдиган бӯлдик.
Уч ойлик бӯлганида куладиган, катта кӯзларини аланглатиб чиройли қарайдиган бӯлди.
Аяси атрофида доим парвона эди.
Бир куни эрталаб университетга кетдим, ӯқишларим кӯп, оғир маҳаллар эди. Кечки пешинда чарчаб уйга қайтдим. Аёлим тезда овқат олиб чиқди, еб туриб қизимиз аҳволини сӯрадим. Яхши, деди.
Овқатни еб тугатганимдан сӯнг:
- Аллоҳ ҳаммамизга сабр берсин, қизимиз амонатини топширди, - деди ва чиройли, ихчам қилиб кафанлаб қӯйган қизчасини олиб чиқди!
Кӯзим ёшланганини кӯриб: шуниси хайрли бӯлгани учун биздан олингандир балки, хафа бӯлманг, деди.
Дӯхтирга олиб бордик, табиий вафот этган экан, қоғоз ёзиб берди. Уни олиб шурта (милисахона)га бордик. Бақеъ қабристонига дафн этишга рухсатнома берди.

2006 йилда яна бир фарзандим – янги туғилган ӯғлимни Бақеъга дафн этдик..
Ана шундай собира аёл эди.

Эй пок Парвардигор! Эй раҳмати ғазабидан ғолиб бӯлган Зот!
Бир муслима банданг ҳузурингга бораётир..
Ҳаёти давомида менга - ӯз жуфтига тик қарамаган, овозини кӯтармаган жориянгни Ӯзинг раҳматингга бурка! Уни Жаннатдаги бу каби собираларга ваъда этилган сабр қасрингга жойла!
Мен ундан мингдан-минг розиман, Ӯзинг ундан рози бӯл, Раббим!
Йиллар давомида чеккан хасталик азобларини гуноҳларига каффорат қилиб, Фирдавс жаннатида абадий ҳаёт бер!
Бу ёлғон дунёда қолган биз ношудларнинг ҳам оқибатимизни хайрли қил!
Омин, омин.

Сизлар ҳам ҳақига дуода бӯлинг, азизлар.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

Сайфуллоҳ Носир


Forward from: Husayn Buxoriy
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👍 Ramazonning boshidan oxirigacha xayr bor

«Ramazonning birinchi oʻn kunligi bandalar uchun rahmat, ikkinchi oʻn kunligi magʻfirat, uchinchisi esa doʻzaxdan ozod qilinadigan kunlardir» hadisi zaif. Sahih va mashhur hadisga koʻra rahmat, magʻfirat va doʻzaxdan ozod qilinadigan kunlar Ramazonning boshidan to oxirigachadir»

🟢 Yaqinlaringiz bilan boʻlishing

👍 Telegram 👍 Instagram 👍 Youtube 👍 Facebook


Forward from: Husayn Buxoriy
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👍 1 dirham 100 000 dirhamdan oʻzib ketdi

Sadaqa, sadaqa qilishning fazli, qaysi sadaqani Alloh taolo qabul qilishi va boshqa moliyaviy ibodat boʻlgan sadaqa haqidagi ustoz Husayn Buxoriy tomonidan qilingan suhbatni YouTube sahifamizda tinglashingiz mumkin

📹 Suhbatni toʻliq tinglang: https://youtu.be/ArwOfMO5Xgs

🟢 Yaqinlaringiz bilan boʻlishing

👍 Telegram 👍 Instagram 👍 Youtube 👍 Facebook

53k 0 88 11 66

Forward from: Tunchiroq
2 ойлик чақалоқ!
30 соатдир қулаган бинолар тагида!
Сен 2 соатда бир қорнингни тўйдирилиши керак бўлган чақалоқ эмасмисан?
Сени ким едирди, ким ичирди?!

5 ёш бола бинолар тагидан уйқусидан уйғотилмоқда.
Ва ҳудди уйига инсонлар кириб қўрққандек реакция кўрсатмоқда.
«Нима бўляпти, нима бўляпти?!»
Сенга зилзилани ҳис қилдирмаган ким?!

Бу қорда, қишда бино тагидан бир қиз
«Бу ер жуда иссиқ, сув беринг» , деяпти!!
Сени бу совуқдан асраган ким?!

Едирадиган ҳам ичирадиган ҳам асрайдиган ҳам Унинг Ўзидир.
Қанчалар кўп ибрат ва мўъжизалар билан юзлантиряпти Роббим шундай эмасми?
Юзларча йил асҳаби Каҳфни ухлатиб, едириб ичирган ва такрор тирилтирган Роббим.
Бизларга ўтган умматларга кўрсатганинг азобни ҳам мўъжизани ҳам бир онда тоттирдинг!

Инстаграмдан таржима қилинди.

61.5k 0 126 23 373

Forward from: Muslimaat.uz
Яхшиликлар балони қайтаради

Туркиянинг зилзила бўлган ҳудудида яшовчи дугонам ёзяпти:


"Кўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетардик ёки инсоф қилсак, майда пул бериб ўтардик. Зилзиладан кейин, ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур қолдик... Йўқ, мен бундан нолимаяпман. Сенга бошқа нарсани айтмоқчиман.
Кўчада олов атрофида исиниб ўтирганимизда кекса бир киши: «Ол, қизим, шунга ўраниб ўтир», деб қалин кўрпа кўтариб келди. Кейин: «Ўғлинг тирикми, жабр кўрмадингми?» деб сўради. Ҳайрон бўлдим. Бутунлай нотаниш одам. «Худога шукр, ўғлим соғ-омон» десам, хурсанд бўлиб кетди. Бироз гаплашдик. Билсам, бу одам кўчада яшаркан. Қачондир ўғлим иккимиз унга тўртта нонга етгулик пул берган эканмиз.

Унутмаган экан.  Ўпкам тўлиб кетди... Бу зилзила шахсан мен учун хайрли бўлди. Ўз қобиғимга ўралиб, одамгарчиликдан чиқиб қолаётган эканман. Ўзимга келдим. Кўзим очилди!
Сен шуни ёз. Токи, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиши учун бошига бир бало келиши шарт бўлмасин. Одамлар кўзини очсин!"

Фейсбук саҳифаларидан олинди

T.me/muslimaatuz

58k 0 147 5 209

Forward from: Shamsuddin Sadruddin
Qur’onsiz o‘tkazgan har kuning sening zararinggadir!

Tobe’in Abu Oliya rohimahulloh aytadi: «Biz bir kishining Qur’on o‘rganib, so‘ng undan hech narsa o‘qimay uxlashini katta gunohlardan deb bilar edik».

Ey do‘stim, har kecha Qur’ondan o‘zing uchun vazifa tayinlab ol! Zero bir mo‘minning Qur’on tilovatidan uzilish zarari ekstremistning mus'hafni yoqib yuborish zararidan ko‘ra kattaroq va xavfliroq.
Uyda o‘qilmaganidan chang bosib ketgan mus'haf bilan yoqib yuborilgan mus'hafning nima farqi bor?!

«Biz Qur’onni yo‘qolib ketishidan qo‘rqmaymiz. Zero Alloh uni himoya qilishga O‘zi kafil bo‘lgan. Biz musulmonlarning uning tilovatidan yuz o‘girishlari, Qur’on o‘z ichiga olgan usul, haqiqat va odoblarni bilmasliklaridan qo‘rqamiz».
(Muhammad Xizr Husayn rohimahulloh)

Aql ko‘zi ila holatingga boq! Sen soatlab insonlar bilan so‘zlashasan va charchamaysan. Ularning Xoliqi bilan «so‘zlashish»ga kelganda esa uzr qidirasanmi?! Unutmaki, hech bir muhib yorining so‘zidan malollanmaydi.
Muhimi, do‘stim, sen Qur’onni qancha xatm qilganingga emas, qanchasiga tushunganingga e’tibor qarat!

Ibn Qayyim rohimahulloh aytadi: «Qur’onni tadabbur qiluvchi qalbining shifosida muhtoj bo‘lib turgan bir oyat oldidan o‘tsa, uni yuz marta bo‘lsa ham, butun kecha bo‘lsa ham takrorlab chiqadi. Zero bir oyatni tafakkur qilgan va anglagan holda o‘qish Qur’onni tadabbursiz va anglamay o‘qigandan yaxshiroq, qalb uchun manfaatliroq hamda (komil) iymon hosil bo‘lishida va Qur’on halovatidan zavqlanishda samarasi kattaroqdir».
(«Do‘stimga maktub» risolasidan)

@Shamsuddin_Sadruddin

52.8k 0 172 4 106

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🟢Устоз Аброржон домла – Сизнинг шахсий Қуръонингиз борми?

✈️@istigfor

52.7k 0 194 18 91



Саҳобалар розияллоҳу анҳумларнинг ибратли ҳаётлари

Билол ибн Рабоҳ р.a.

Салмони Форсий р.a

Анас ибн Молик р.а.

Абу Ҳурайра р.а.

Абу Зарр р.а.

Муоз ибн Жабал р.а.

Усома ибн Зайд р.а.

Абу Суфён ибн Ҳорис р.а.

Абдуллоҳ ибн Ҳузофа р.а.

Қусам ибн Аббос р.а.

Жаъфар ибн Абу Толиб р.а.

Абу Айюб Ансорий р.а.

Нўъмон ибн Муқаррин р.а.

Абу Жандал ибн Суҳайл р.а.

Ҳудайр розияллоҳу анҳу

Туфайл ибн Амр Давсий р.а.

Жулайбиб ас-Саҳобий р.а.

Умайр ибн Ваҳб р.а.

Ҳубайб ибн Адий р.а.

Саҳобалар яхшиларнинг энг яхшисига, яшаган замонлари эса энг афзал замонга айланди. Улар инсониятнинг энг фаҳми ўткир, илми чуқур, иймони мустаҳкам ҳамда хулқи ва амали энг гўзали эдилар. Улар Набий алайҳиссаломнинг қўлларида тарбия топган, нубувватнинг энг соф булоғидан сув ичиб, Қуръоннинг нозил бўлишига бевосита гувоҳ бўлган инсониятнинг энг бахтлиларидир. Саҳобалар ҳаёти — улкан ибрат мактаби!

📱 Muslim.uz | Istig‘for

53k 1 206 20 116

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сиз қачон охирги маротаба ҳаёт бўлган ота-онангизга “Сизни яхши кўраман!”, деб айтдингиз?

Агар вафот этган бўлсалар, қачон ҳақларига дуо ва савоби етсин дея хайрли иш қилдингиз?

💬@istigfor

55.9k 0 466 5 127

#Қуръон

Шайх Аҳмад Дебандан гўзал қироат – Алақ сураси

✨Қуръон Имом Абу Амр қироати, Имом Дурий ривоятида ўқилган. Диёримизда Қуръон Имом Осим қироати, Имом Ҳафс ривоятида ўқилади.

📱 @istigfor


#Ҳусайнхон_Бухорий

Устоз Ҳусайнхон Яҳё – Убудият (Ҳақиқий бандалик йўли)

📱 Husayn Buxoriy | Istigʻfor


Шайх Ҳишом Ҳарроздан сиз аввал эшитмаган қироат – Қуръони Каримнинг 30-жузи

💫Қуръон Имом Нофеъ қироати, Имом Варш ривоятида ўқилган. Диёримизда Қуръон Имом Осим қироати, Имом Ҳафс ривоятида ўқилади.

Эслатма: Эшитгач, ия қори ака хато ўқияптими деб ўйламанг яна 😊. Айтганимдек бу бошқа қироат)

Қироатнинг лаззатидан баҳраманд бўлишга марҳамат!

📺YouTube | 🕊Istigʻfor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Устоз Абдулҳамид Жуманов – Нима учун илм олишимиз керак?

📱 Safina.uz | Istigʻfor


📚 ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

🎧 КИТОБНИНГ АУДИО ШАКЛИ

Муқаддима

Нега истиғфор айтамиз?

Гуноҳларни менсимасилик оқибати

Гуноҳлар асорати

Неъмат ва исён орасида

Аллоҳнинг раҳмати кенг

Гуноҳларга каффорат бўлувчи амаллар

Истиғфор айтиш даражалари

Истиғфор айтиш хосияти

Ота-онаси ва яқинлари ҳақига истиғфор айтиш хосияти

Истиғфор – ғийбатнинг каффорати

Истиғфор – мажлис каффорати

Қиёмат куни хурсанд бўлай десангиз...

Истиғфорга шошилиш хосияти

Тил учида айтилган истиғфор

Етмиш марта гуноҳ қилган одамнинг истиғфори

Истиғфор – дил қувончи

Истиғфор – нажот калити

Истиғфор – омонлик гарови

Истиғфор – фаровон ҳаёт омили

Истиғфор – қалб жилоси

Истиғфор – соғлик гарови

Истиғфор қачон айтилади?

Намоздан кейин нега истиғфор айтамиз?

Саҳарда истиғфор айтиш хосияти

Истиғфор қандай айтилади?

Саййидул истиғфор

Пайғамбарлар ҳам истиғфор айтишган

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп истиғфор айтганлар

Истиғфор айтиш ҳукмлари

Истиғфорнинг 40 хосияти

Хотима

📲 Ziyovuddin Rahim | Istig‘for

36k 0 692 9 178

#Ҳусайнхон_Бухорий

🎙Устоз Ҳусайнхон қори Яҳёдан Аллоҳ учун илм йўлига тортиқ қилинган олимлар ҳақида таъсирли, ҳам кайфиятни кўтарадиган мазмунли суҳбат

Тасаввуф олими Аҳмад ибн Яҳё ал-Жалло ва 20-асрнинг энг машҳур муфассири Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳматуллоҳи алайҳилар

Вақт ажратиб албатта эшитинг ва яқинларингизга ҳам улашинг!

📱 Husayn Buxoriy | Istigʻfor

20 last posts shown.

3 183

subscribers
Channel statistics