#Истиғфор_китоб
ИСТИҒФОР – МАЖЛИС КАФФОРАТИ
Мўмин-мусулмонлар бирон жойда мажлис қурсалар, туришдан олдин Аллоҳ таолога ҳамду сано, истиғфор айтадилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом йўллайдилар. Шунда мажлис ҳақи адо этилади. Бу борада ҳадиси шарифларда кўрсатмалар келган.
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كَلِمَاتٌ لاَ يَتَكَلَّمُ بِهِنَّ أَحَدٌ فِي مَجْلِسِهِ عِنْدَ قِيَامِهِ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ إِلاَّ كُفِّرَ بِهِنَّ عَنْهُ وَلاَ يَقُولُهُنَّ فِي مَجْلِسِ خَيْرٍ وَمَجْلِسِ ذِكْرٍ إِلاَّ خُتِمَ لَهُ بِهِنَّ عَلَيْهِ كَمَا يُخْتَمُ بِالْخَاتَمِ عَلَى الصَّحِيفَةِ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Агар бирон киши мажлисдан тураётганида (ушбу) калималарни уч марта айтса, улар сабабидан (гуноҳлари) каффорат қилинади. Агар (ўша калималарни) яхшилик мажлисида, зикр мажлисида айтса, худди узук билан саҳифага муҳр босилганидек, (ўша калималар) билан унинг учун муҳр босилади. (Улар қуйидаги сўзлардир:) Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика лаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атуyбу илайк”. (Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мажлисдан турмоқчи бўлсалар, “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атуyбу илайк”, деб айтардилар. Бир киши: “Ё Расулуллоҳ, сиз шундай сўз айтяпсиз, уни аввал айтмасдингиз?...” деганида, у зот: “(Бу калималар) мажлисдаги (бефойда сўзлар)га каффорат бўлади”, деб марҳамат қилдилар ”.
وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ جَلَسَ فِي مَجْلِسٍ فَكَثُرَ فِيهِ لَغَطُهُ فَقَالَ قَبْلَ أَنْ يَقُومَ مِنْ مَجْلِسِهِ ذَلِكَ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ إِلاَّ غُفِرَ لَهُ مَا كَانَ فِي مَجْلِسِهِ ذَلِكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким бирон мажлисда ўтирса, унда тушунарсиз (фойдасиз) сўзлари кўпайиб кетса-ю, туришдан олдин “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, ўша мажлисида бўлган (гуноҳлари, жумладан, тил билан боғлиқ хатолари) мағфират этилади”. (Термизий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий, Табароний ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
Мажлис охирида истиғфор айтиш нуқсон-камчиликларни тўғрилайди. Агар бу иш тарк этилса, уқубатга, ҳасрат-надоматга сабаб бўлиши мумкин. Чунки инсон тилидан чиққан фойдасиз сўзлар, шунингдек, ғийбат, иғво, чақимчилик каби тил офатлари уни ҳалокатга бошлайди. Аслида мусулмон одам илмий суҳбатларда, зикр мажлисида ҳозир бўлади. Борди-ю бирон жойда маънисиз гаплар кўпайиб кетса, унга истиғфор айтиш каффорат бўлади. Шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтамиз: “Бирон жойда ўтириб, хоҳлаган ишини қилиб, бўлар-бўлмас гаплар гапириб, кейин бир марта истиғфор айтиб қўйса, бўлди экан”, деб ўйлаш нотўғри. Зеро, гуноҳни атайлаб содир этиш яхши эмас.
Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Кимда-ким “Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк”, деса, агар буни зикр мажлисида айтса, босиладиган муҳрдек бўлади. Агар лағв мажлисида айтса, (гуноҳлари) учун каффорат бўлади”. (Насоий , Ҳоким, Табароний ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
Демак, хоҳ фойдали суҳбат қуриладиган зикр мажлиси бўлсин, хоҳ беҳуда гаплар айтиладиган лағв мажлиси бўлсин, туришдан аввал истиғфор айтилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
📚«Истиғфорнинг 40 хосияти» китобидан
📲 Ziyovuddin Rahim | Istig‘for