Илм олиш фазилати
"Бу дунёда Жаннатларда ҳам йўқ бир лаззат борми?"- деб сўрасалар, ҳеч иккиланмай:
"Ҳа бор, у ИЛМ ЛАЗЗАТИ" деб айтган бўлардим...
Чунки, "ИЛМ" ибодат, Жаннатда эса ибодат қилиш йўқ, фақат роҳат-фароғат...
Илм олиш ва бериш лаззатининг ўрнини ҳеч бир лаззат боса олмаслигини илм йўлида чиндан риёзат чекканлар яхши билишади...машаққати лаззат бўлган ибодатдир ИЛМ...бу ҳаммага ҳам насиб этмаган бахт-саодатдир...
Агар Сизга бу неъмат насиб этган бўлса, билингки Сиз дунёдаги энг бой кишилардансиз, гарчи фақирона ҳаёт кечираётган бўлсангиз ҳам, гарчи хисоб рақамингизда миллионларингиз бўлмаса ҳам, гарчи дунё таниган ва номи чиққан машҳур киши бўлмасангиз ҳам, тагингизда қимматбаҳо маркабингиз, ёки бирор мансабингиз бўлмаса ҳам, гарчи кийимларингиз униққан, уйларингиз нураган бўлса ҳам... Сиз дунёдаги энг баҳтиёр одамсиз! Чунки Сиз илм олиш йўлига чиққан кунингиздан бошлаб Жаннатга йўлингиз осонлашди, илм туфайли Роббингизни танидингиз, Унга яқинлашдингиз, Сизни осмон аҳли танийди, фаришталар оёқларингиз остига қанотларини қўядилар, Еру осмондаги зотлар хаққингизга истиғфор айтадилар, оҳиратдаги ҳисобингиз ажрларга тўлиб бормоқда, Сиз учун Жаннатларда дуру ёқутлардан қасрлар барпо бўлмоқда, сундус ва истаброқлардан бўлган либосларингиз, олтин маркабларингиз, хуру-ғилмонлар Сизга муштоқ, мунтазир...фақат Сиз тўхтаманг! Бу нурли йўлдан оғишмай манзил томон ошиқаверинг! Қанчалик машаққатли бўлмасин бу йўл, охир-оқибат дунё ва оҳират саодати Сизники бўлишига ишонинг!...
АЛЛОҲ Сиздан рози бўлсин ЭЙ ТОЛИБИ ИЛМ!
┅✵◈❀🍃🌺🍃❀◈✵┅
https://t.me/solih_safo ┅✵◈❀🍃🌺🍃❀◈✵┅