Кеча кечки пайт телефоним жиринглади, кўтарсам, биттаси ўрусчалаб "здравствуйте, вас беспокоит кредитный специалист ТБС банка Иван (исми бошқача эди, эсимда йўқ), поздравляем, вы выиграли кредитный лимит на 50 млн сумов" дейди.
"Бўлди, укамжоним, ТБС банкдан бўлсанг, раисингни ФИОси қанақа дисам, "зачем вам" деди, "Ну, просто, қизиқдим" десам, "Азамат Алиев" дейди. 😆 (Маълумот учун: ТБС да раис грузин миллатига мансуб Спартак Тетрашвили.) А бўпти, 2 та аёл зам.пред. бор, уларни ФИОси қанақа десам. Бизда аёллар ишламайди, деб довдирашни бошлади.
Бечора "мошенник" бунақа қийин саволлар кутмаган шекилли. Кейинги сафар тайёргарлик кўриб қўнғироқ қилгин дедим.
Бугун эрталаб, яна худди ўша одам, бошқа рақамдан телефон қилиб, НБУ ходимимиман дейди. "Сан кеча ТБСда эдингку, бир кечада НБУга ўтиб кетдингми пид*р, тайёргарлик кўрдингми, савол беришни бошливурими?" десам, кечаги суҳбатни эслади, шекилли, қўйиб қўйди трубкани.
Ўтган сафар биттаси Марказий банк Киберхавфсизлик департаментиданман деб телефон қилувди, сан МБда ишласанг, ман Мамаризо Нурмуратовман, кир кабинетимга, деб роса прикол қилгандим устидан. 😁
Шунчаки бекорчиликдан ҳаммаси, нозик қалбларига озор берган бўлсам, Худо кечирсин.
Айтганча, мабодо сизга ҳам "мошенник"лар телефон қилишса, озгина вақт ажратиб, банк тизимига оид ҳар хил қизиқарли саволлар бериб, "Заковат-заковат" ўйнаб кўринглар, асабларингиз дам олади.
@ismoil_turopov