Фарғонада “опен бюджет” учун пул йиққан директор ишдан олинди
Фарғона вилояти Қува туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчиларнинг ойлик маошидан “опен бюджет”да овоз йиғиш учун 700 минг сўмдан ушлаб қолишни талаб қилган директор билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube

Вазирнинг қайд этишича, “охирги йилларда ўқитувчи ва тарбиячиларни бошқа ишларга жалб қилиш, ортиқча ва асоссиз йиғди-йиғдиларга қарши жиддий курашилаётганга қарамай, баъзан жамоага нотўғри талаблар қўяётган, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш топшириқларини бераётган масъуллар ҳам учраб турибди”.
Умарова, шунингдек, ўқитувчи ва таълим ходимларини бошқа ишларга мажбурий жалб этиш билан ҳеч қачон муроса қилмаслигини билдирган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube