❓
"ishonch" savoliҚаршида туғуруқхоналар пулли бўлганми?
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига!Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли
Қарши шаҳар туғуруқхонасида хизматлар пулли бўлгани ҳақида гаплар тарқалмоқда.
Гап-сўзларга қараганда,
доимий пропискаси Қарши шаҳрида бўлмаган ҳомиладор аёллар фарзандини дунёга келтириши учун тўлов қилиши лозим экан. Вилоятнинг марказий шаҳрида турли туманлардан, ҳатто, бошқа вилоятлардан кўп минг сонли фуқаролар турли давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритишади. Табиийки, улар бу ерда оиласи билан бирга истиқомат қилишади.
Хўш, шундай оилалардаги ҳомиладор аёллар туғуруқхонага борса, тўловлар билан қабул қилиниши ростми? Қурби етмаганлари фарзандини уй шароитида дунёга келтирадими?Бу саволларни мутасаддиларга шахсан, яъни фуқаро сифатида жўнатсак, жавоб ололмаслигимиз аниқ. Аммо иши тушганларнинг айтишича,
шамол бор, барглар шу сабаб қимирламоқда...Баҳодир Ҳалимов❗️
PS: ishonch.uz мутасаддилардан аниқ жавоб кутиб қолади.