Шаҳрисабз аэропорти 12 кунга ёпилади
Жорий йил 13 мартдан 25 март соат 05:00 га қадар Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.
Қайд этилишича, 1 554 м узунликдаги учиш-қўниш йўлаги юзасини алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шунингдек, юриш йўлагининг устки қатлами ҳам таъмирланади. Қурилиш-таъмирлаш ишларини “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси” олиб боради.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube

“Ҳозирда Шаҳрисабз аэропортида самолётларни қабул қилиш имконияти чекланган ва парвозлар ҳафтасига икки марта кичик L-410 самолётларида амалга ошириларди. Учиш-қўниш йўлаги таъмирлангандан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий ATR-72 самолётларини қабул қила бошлайди”, – дейилади хабарда.