Нега ўзбек матолари Қирғизистон бозорида ўз ўрнини йўқотди?
1. Ҳитой матолари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун арзон ва харидга қулай. Карго $0,70/кг. Лекин, бу асосий сабаб эмас.
2. Ҳитой вискоза, модал ва полиэстер аралашмали матоларни кўп миқдорда таклиф қилади. Шунингдек, ткацкий матолари уларда биздан кўпроқ. Бизнинг ассортимент чекланган.
3. Ҳитойнинг оксфорд матоси бизнинг “2-иплик” матомизни сиқиб чиқарди. Ҳитойликлар етакчи ўринларда турадиган муслин ва оксфорд(2-иплик урнига) матоларни таклиф қилмоқда. Бизда бундай матолар йўқ. Ўзбек матоларининг ассортименти катта эмас.
4. Россия мижозлари фақат ёзги мавсум учун мос бўлган паҳта матосини талаб қилади. Аммо қишда ва баҳорда бошқа турдаги матолар керак бўлади. Шу билан бирга, бизнинг матоларимиз нарҳи Ҳитойнинг матоларидан қимматроқ. Чунки бизникиларда кўпроқ қиммат бўлган паҳтадан қилинади. Мадинадаги мато сотувчиларига бизнинг матодан фойда кам қолар экан.
5. Бир пайтлар ўзбек матолари сифати ёмонлашган пайтда Ҳитой бозорда ўз ўрнини эгаллади: улар арзон ва барқарор етказиб бердилар. Ҳозир сифатни қайтариб олдик, лекин йўқолган ишончни тиклаш қийин бўлмоқда.
6. Бишкекда захиралар йўқ. Ҳитойликлар омборларда етарлича ранг ва миқдорда маҳсулот сақлайди, ўзбек фабрикалари эса молиявий муаммолар ва ип етишмовчилиги туфайли буни қила олмаяпти. Кўпроқ буюртма асосида ишлаб келишмоқда.
7. Минимал буюртма ҳажми. Илгари фабрикалар кичик буюртмаларни (200, 500, 600, 1000 кг) қабул қилмас эди. Хитой ҳар қандай миқдорда етказиб бера бошлади. Бизнинг ишлаб чиқарувчилар энди бошлашди.
8. Мадина бозоридаги матоларнинг 80% Ҳитойдан. Қирғизистон ишлаб чиқарувчилари сотувда тайёр бўлишини ва хилма-хилликни қадрлашади. Ҳитойликлар тез-тез Мадина бозорига ва ишлаб чиқариш корхоналарига бориб, ўз маҳсулотларини таклиф қилишади. Ҳозирча аниқ йўналтирилган B2B музокаралари устунлик қилмоқда.
9. Олдин Қирғизистон импорт қилишда пасайтирилган инвойс билан харид қилар эди. Расстаможка паст эди. Кейин, реал нарҳ асосида импорт қилишга мажбурлади. Нарҳлар ошиб, савдо камайгани учун, қайтиб пасайтирилган нарҳдан расстаможкага утди. Кеч бўлди, Ҳитой кўп позицияларни ўз қулига олволди. Мадинадаги олдин ўзбек матосини кўп сотган тадбиркор гапидан.
10. Нима қилиш керак? Ассортиментни кенгайтириш, мослашувчанлик, тезкорлик, захира яратиш, Ҳитой билан рақобатбардош нарҳлар таклиф қилиш ва фабрикаларнинг вакиллари тез-тез аниқ Бишкекка ташриф билан келиб, мижозга чиқишлари зарур. Бу айниқса инқироз даврида муҳимдир.
@ipdan_ignagacha