Ипдан игнагача


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Sales


Текстил хақида гаплашамиз.
Савол ва мавзу бўлса: @shokhrukh_kayumov

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Sales
Statistics
Posts filter


(Реал воқеа)
Мижозлар пул билан кутиб турганда рекламага пул сарфлайлик дейсизми?


Тахминан тўрт йил олдин водийдаги катта қурилиш моллари чиқарадиган заводнинг раҳбари мени ўзига чақирди. У пайтда заводнинг иши қизғин эди, мижозлар маҳсулот учун навбатда турарди. Завод раҳбари:

– Биз рекламага сармоя киритмоқчимиз, маркетинг режа тайёрлаб бероласизми? – деди.

Албатта, қизиқиш билан рози бўлдим. У пайтда бундай катта завод рекламага пул сарфлайди, деган фикр мени ҳайрон қолдирганди. Мен улар учун ойига 60 миллион сўмлик маркетинг бюджети билан режа тайёрладим. Завод учун бу жуда кичик сумма эди, худди 600 минг сўмдек.

Бироқ раҳбар режани кўриб чиқиб, бошини қимирлатиб деди:

– Ҳозирча мижозларимиз шу қадар кўпки, эшикнинг тагида пул билан кутиб туришибди. Менга қўшимча мижозлар олиб келиш учун рекламага пул сарфлашни маслаҳат беряпсизми? Бу нимага керак?

Мен тушунтирдим:

– Рекламага фақат сотиш учун эмас, балки брендни кучайтириш ва бозорда устунликни сақлаб қолиш учун ҳам сарфланади. Ҳозир имкониятингиз борида ҳаракат қилишингиз керак.

Лекин раҳбар фикрида қатъий турди:

– Рекламага ҳожат йўқ, ҳозирча биз яхши ишлаяпмиз.

Шундай қилиб, завод рекламага пул сарфламади.

Ортидан нима бўлганини тасаввур қиласизми?

Ўтган тўрт йил ичида рақобатчилар кўпайди, бозорда улардан ҳам яхши нархларда маҳсулот таклиф қиладиганлар пайдо бўлди. Заводнинг савдоси пасая бошлади. Бугунги кунда эса завод фаолиятини тўхтатиб қўйган.

Яқинда ўша раҳбар яна менга мурожаат қилди:

– Энди нима қилишимиз керак?

У пайтда вақт бор эди, ҳозир эса вазият бутунлай бошқача. Менинг жавобим шундай бўлди:

– Энди фақат стратегик режалар орқали бозорга қайтишингиз мумкин. Аммо биринчи қадам сифатида ўзингизни бренд сифатида тиклашингиз керак.

Хулоса:
Реклама ва маркетинг бугунги сотиш учун эмас, эртанги истиқбол учун қилиндиган сармоядир. Савдо яхши кетаяпти, деган пайтда бренд устидан ишлашни бошлаш керак. Бугунги рақобатчи эртага сиздан ўтиб кетиши мумкин, агар сиз ўз вақтида ҳаракат қилмасангиз.


Японияда ходим бир кунда ўртача 8 соатдан 7 соат ишлар экан.

Бу кўрсаткич МДҲ давлатларида 2 соат экан. Яни ходим бир кун ишлагандек бўлиб, атиги 2 соатини тулиқ ишга сарфлар экан.

Шунинг учун бизга хафтада 6 кун ҳам етмаса керак)


Қандай қилиб катта буюртмаси бор қирғиз фабрикани топиш мумкин?

Осон йўлини кўрдим.

Қирғизистонда ўртадан каттароқ бўлган фабрикани топасиз…ва уларга ўз таклифингизни берасиз. Агарда катта буюртмалар тушса бирга қиламиз деб.

Ишонинг…деярли хамма катта (УЛАР УЧУН КАТТА) фабрикада шунақа ўзида қилиб бўлмайдиган буюртмалар тез-тез тушуб турар экан)))


Қирғиз текстилининг хусусиятлари ва менинг баъзи кўзатувларим

1. Қирғиз текстилининг ярмидан кўпи йирик маркетплейсларнинг селлерлари учун ишлаб чиқарилади. Селлерларнинг сотуви пасайса, ишлаб чиқариш ҳажмига бевосита таъсир қилиб, маҳаллий фабрикалар учун ноаниқлик яратади.

2. Келаси йилдан бошлаб давлат корхоналардан “оқ” иқтисодиётга ўтишни талаб қилишни кучайтиради. Бу ноқонуний ишлаб келган кичик ва ўрта ишлаб чиқарувчилар учун ишни мураккаблаштиради.

3. Мадина бозорида кенг турдаги матолар мавжудлиги сабабли, қирғиз ишлаб чиқарувчилари кичик ҳажмдаги буюртмаларни қисқа муддатда бажара оладилар. Бу Қирғизистонга Марказий Осиёда fast-fashion сегментида асосий афзаллик беради.

4. Мамлакат ичида маҳаллий ишлаб чиқарилган кийимларни сотадиган дўконлар деярли йўқ, чунки маҳаллий маҳсулотларга талаб йўқ деган фикр мавжуд. Аммо дизайнерлик кийимларини сотадиган муваффақиятли дўконлар бу фикр нотўғри эканини кўрсатиб турибди. Ўзбекистонда эса вазият бошқача — бизда маҳаллий кийим сотадиган кўплаб дўконлар мавжуд. Бу стереотип 10 йил олдин йўқ қилинган. Биринчи харидорлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари бўлади.

5. Кўпчилик текстил фабрикаларида тажрибали конструкторлар мавжуд, бу эса ҳар қандай моделлар ва турли хил матолар билан ишлашга имкон беради. Бу Қирғизистонни халқаро бозорда жозибадор ва рақобатбардош қилади.

6. Кичик ва ўрта ишлаб чиқарувчиларнинг сотув ҳажми Россия бозорига юқори қарамлик туфайли тушиб кетди. Бу инқирозни енгиш учун, ўзининг улгуржи брендларини ривожлантириш ва Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон бозорларига чиқиш муҳим.

7. Кўпчилик қирғиз фабрикалари йирик буюртмаларни олишади, лекин уларни мустақил равишда бажариш қийин бўлади. Пайпоқ, уй текстили, пойабзал, джинсы ва трикотаж категорияларида ўзбек ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиш керак.

8. Маҳаллий тикувчиларнинг танқислиги ва қимматлиги сабабли, ишлаб чиқарувчилар Бангладешдан мутахассисларни таклиф қила бошлашди. Уларнинг ўртача маоши 350–500 долларни ташкил этади. Бу ишлаб чиқариш ҳажмини сақлаб қолишга ва харажатларни камайтиришга ёрдам беради.

9. Қирғизистонда бир моделнинг минимал ҳажми 300 донани ташкил этади, жумладан, қийин моделлар ҳам бажарилади. Ўзбекистонда бу ҳажм анча юқори. Шунинг учун қирғиз фабрикалари ўз афзалликларини ўзбек брендлари ва кийим-кечак дўконларига таклиф қилишлари мумкин.

10. Кичик ҳажмда ишлаш ва турли моделларга ўтиш мураккаб ва харажатли жараён. Буюртмачилар арзон нарх талаб қилишади, бу эса вазифани янада қийинлаштиради. Қирғизистон Хитой сингари бир тоифа кийимга ихтисослашиши керак. Бундай ихтисослашув харажатларни камайтириш ва бозордаги мавқени мустаҳкамлаш имконини беради.


Текстилчилар офлайн хам куришиб турайлик)


Халқаро ва маҳаллий бозорда ишлайдиган текстиль компанияларни бизнес-форумга таклиф қиламиз!

Бу муҳим тадбирда қимматли билим олиш, тажриба алмашиш ва янги ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш имкониятига эга бўласиз.

Кун тартибидаги мавзулар:
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишининг афзалликлари ва камчиликлари
Спикер: Азиз Ахраров, Samarkand Apparel

Экспорт битимлари бўйича бизнес музокаралари
Спикер: Нурулла Дурсун, Pronto Textile Group

Тикув ишлаб чиқаришда таннархни қандай ҳисоблаш керак
Спикер: Фаррух Зуфаров, Simex Progress

Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш фойда олиб келадими
Спикер: Зухриддин Хамидов, APOINT

Сотув булимини 0 дан ташкиллаштириш ва тизимлаштириш
Спикер : Саида Мирхамидова, Узтукимачиликсаноат уюшмаси Фаргона вилоят бошкармаси бошлиги, текстиль корхоналарини тизимлаштириш буйича мутахасис

Кийим бренди яратиш: кимга ва қандай қилиб. Муваффақиятли йўлни қандай топиш мумкин
Спикер: Шохрух Каюмов, Fratelli Casa

Тадбирда иштирок этиш бепул, лекин қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади:
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола

Ташкилотчилар:
USAID тадбиркорлик ва бизнес муҳитини ривожлантириш лойиҳаси - USAID’s Future Grow Initiatives
Textile Business Incubator лойиҳаси
Uz-Kor тўқимачилик технопарки

Манзил: Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, Uz-Kor тўқимачилик технопарки биноси
Сана: 2024 йил 21 декабрь
Бошланиш вақти: 10:00
Тугаш вақти: 13:30
Кофе-брейк
: 13:35

Боғланиш учун телефон: +998 99 470 55 11

Ҳамкасбларингиз билан маълумот улашинг ва рўйхатдан ўтишни унутманг!




Марказий Осиёдаги биринчи санъат ва дизайн касблари колледжи — Compass College’га (Бишкек) ташриф буюришга улгурдим.

Ўзбекистондан келган бир гуруҳ дизайнерлар билан меҳмон бўлдик.

Уларда 6 та департамент бор экан: ІТ, Креатив бизнес, График дизайн, Кийим дизайни, Интерьер дизайни, Кино ва анимация. Ўқитувчилар асосан амалиётчи мутахассислар экан. Бу ҳусусий колледж. Жуда ажойиб. Бизда бунақаси йўқ!

Талабалар билан суҳбатлашиб, танишиб чиқдим. Юзларидан кўриниб турибдики, улар бу ерда ўқишдан мамнун.

Ўзимга ёзиб қўйдим: Ўзбекистонда ҳам шундай колледж очиш керак.






Ризқимиз Аллоҳдан, лекин сабабини қилиш биздан!

Мухриддин Муйдинов Kegeyli Tex Group корхонасига асос солиб, раҳбарлик қиладилар. TextileFinds.com платформасида Россиядан келган бир эълонни кўриб қолдилар. Атиги 500 дона маҳсулот экан. Катта ишлаб чиқариш учун бу кичик, лекин келажакда катта ишларга олиб келиши мумкин деб, бу буюртмани амалга оширибдилар.

Россиялик мижозлар тест партиясини кўриб, Ўзбекистонга учиб келибдилар. Яқиндан танишиб, 2 млн долларлик шартнома қилибдилар.

Хулоса шуки, ҳаракат қилган бир кун келиб натижасини олади.

Кечаги Бишкекда ўтказилган тадбирда водийлик Liberal Lion бренднинг асосчиси Ботир Қодиров уйда ўтиришлари мумкин эди. Лекин, “ризқим бўлиши мумкин”, деб келдилар. “Қирғизлар кийим буюртма бермайди-ку”, деб келмаганлар ҳам бор. Ботир ака камида 1 млн долларлик келишув қилдим, дедилар кеча тадбирдан кейин.

Бошқа кўп келишувлар бўлди. Манимча, анча миллионлик келишувлар қилдик.

Ўзбекистон текстили ривожига ҳисса қўшаётганимдан хурсандман!!!

740 1 16 3 18

Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Green – Қирғизистондаги энг прогоессив кийим ишлаб чиқарувчилардан бири

500 та ходим, 18 та ишлаб чиқариш нуқтаси ва сифатга бўлган юксак эътибор!
Green – Қирғизистоннинг етакчи бренди бўлиб, юқори сифатли 2-3 қаватли кийимлар ишлаб чиқаради. Уларнинг маҳсулотлари ўз бренди остида ҳам, мижоз талабига кўра тайёрланган эксклюзив буюртмалар сифатида ҳам таклиф қилинади.

Нега Green’ни танлаш керак?
Индивидуал буюртмалар: Ҳар бир модел учун минимал партия – 300 дона.
Таҳлилга асосланган ишлаб чиқариш: Ҳар бир дизайн чуқур бозор таҳлили асосида яратилади.
Қирғизистонда ишлаб чиқарилган: Сифат, услуб ва инновацияларни ўзида мужассам қилган кийимлар.

👉Green



14 last posts shown.