⚡️Исаак Райт-адвокатга айланган маҳкум. Ёки адолат ҳикояси
🔹Бу йигит умрбод қамоқ жазосини ўтаётиб, нафақат ўзининг айбсизлигини исботлай олди, балки унинг ҳаётини барбод қилган прокурор, судья ва полициячиларни жавобгарлигини таъминлай олди. Бу қора танли адолатпарвар қасоскорнинг муваффақият тарихи.
Унинг исми Исаак Райт ва 1991 йилда у икки штатда, Ню-Йорк ва Нью-Жерсида гиёҳванд моддаларни тарқатиш айби билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Прокурор ва полиция, судьяни йигит наркокартелнинг раҳбари эканлигига ишонтиришган. Йигитга ўз иши бўйича апелляция жараёнини бошлаш учун беш йил керак бўлди, сўнг қизиқарли воқеалар бошланди.
Исаак бу вақт давомида ҳуқуқшуносликни фаол ўрганишга сарфлади ва охир-оқибат адвокатларни жалб қилмасдан, ўзини судда ҳимоя қилишга қарор қилди. Ва иш юришиб кетди. Бандма-банд:
1. Собиқ полициячи Жеймс Дуганни полиция ҳисоботларини сохталаштирганлигини тан олишига эришди.
2. Сохталаштириш ташаббускорини ошкор қилди ва бу билан округ прокурори Николай Бисселлнинг ҳаётини мураккаблаштирди.
3. Бисселл унинг ишида ўтган гувоҳларни озод қилиш шарти билан гиёҳванд моддалар картели ҳақида гувоҳлик беришга кўндирганини исботлади.
Aпелляция бир йилдан ортиқ давом этди ва 7 йиллик қамоқдан сўнг Исаак Райт озод қилинди.
1. Aйблов ҳукмини чиқарган судьяни порахўрлиги учун қамашди.
2. Прокурор қочиб кетди ва Полиция Лас-Вегасдаги меҳмонхонадаги хонаси эшигини бузаётган пайтда прокурор ўзини отиб ўлдирди.
Исаак қамоқдалигида, 20 нафар камерадошини озод бўлишига ёрдам берган. Райт 2007-йилда ҳуқуқшунослик факультетини тугатиб, кейинги йили адвокатура ҳайъатига кирди. У жиноий ишларни юритиш ҳуқуқини фақат 2017 йилда олган. Уни умрбод қамоққа ҳукм қилган муассасага ишга кирган биринчи адвокат ҳисобланади.
(Таржима муаллифники)
👉 @inson_huquqi