Инсон ҳуқуқи


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


🤖 Ҳуқуқий маслаҳат олиш учун бот @insonhuquqi_bot
✅Каналга қўшилиш учун👉
https://t.me/inson_huquqi
💲 Реклама бўйича - @Subkhonov_S

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


⚡️10 ёшли ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчимиди?

🔹Жорий йилнинг 16 февраль куни соат 13:30 да Яккасарой туманида жойлашган рассомчилик тўгараги мактабида 2000 йилда туғилган ўқитувчи Д.М. дарс вақтида 2015 йилда туғилган А.Б.нинг қадди-қоматини тавсифлаб, унинг елкаларини ушлаб, уқалаб, қўлларини ушлаб, қучоқлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

Кеча, 3 март куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида юқоридаги иш кўрилиб, суд мажлисида муаллим айбига тўлиқ иқрорлик билдирган. Суд томонидан Д.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


🔺Р.S. Бу нохуш ва кечирилмас иллат. Жазо мутаносиб тарзда берилиши керак. Бир оғиз сўкинганни 15 сутка қамаб, вояга етмаган қизга оғир руҳий камситишларни содир этганга бу ўта енгил жазо. Боши силанаяптими? " Ўқитувчи" қайтиб у муборак соҳада ишлаши таъқиқланиши лозим деб ҳисоблаймиз.

👉 @inson_huquqi| #Муносабат


Энг арзон ва қимматбаҳо мулк нима?
Poll
  •   Қалб
  •   Сўз
  •   Вақт
  •   Тинчлик
18 votes


#Билишингиз_лозим

Хабар берилишича, 2025 йил 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, «TEMU» платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади - Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.

👉 @inson_huquqi


#Даҳо_насиҳат

"Донолар сўзига қулоқ илмасанг энг нодон сендирсан- билгил, билмасанг"

"Ёмонга қўшилма, бўлурсан ёмон, қаросин юқтирар доимо қозон"

Абдулқосим Фирдавсий

👉 @inson_huquqi | #Мулоҳаза


🔹Ваколат – бир шахсга, яъни вакилга бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан ва унинг манфаатини кўзлаб, битим тузиш ва бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш учун берилган ҳуқуқдир.

• Ваколат ёзма ваколатномага асосланади ёки тўғридан-тўғри қонунда кўзда тутилади ёхуд маъмурий ҳужжат билан белгиланади.

• Вакил унга берилган ваколат доирасидан чиқмаслиги зарур.

👉@inson_huquqi |#Юридик_термин


📍Яхшилик уч нарса билан комил бўлади:

1. Яхшилик қилишни тезлаштириш билан,
2. Қилган яхшиликни катта деб билмаслик ва доимо кичик кўриш билан,
3. Яхшиликни яширин қилиш орқали.

👉 @inson_huquqi


⚡️Инсон ҳуқуқлари нима?

🔹Инсон ҳуқуқлари
бу инсоннинг туғилишидан то вафот этгунига қадар бутун умри давомида унга ҳамроҳлик қиладиган ҳуқуқ ва эркинликлардир.

Ушбу универсал ҳуқуқлар миллати, жинси, ирқи ёки этник келиб чиқиши, ранги, дини, тили ёки бошқа ҳуқуқий мақомидан қатъи назар, ҳеч қандай камситишларсиз барча учун хосдир.

Инсон ҳуқуқлари яшаш ҳуқуқи каби энг асосий ҳуқуқлардан тортиб, муносиб турмуш тарзини таъминлашга хизмат қиладиган таълим олиш, меҳнат қилиш ёки ижтимоий таъминот олиш каби ҳуқуқларига қадар барча ҳуқуқларни қамраб олади.

❗️P.S. Конституциянинг иккинчи бўлим, 5-10-боблари, Инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликларига бағишланган бўлиб, у 40 моддани ўз ичига олади.

👉
@inson_huquqi | #Ҳуқуқий_маданият


Forward from: Инсон ҳуқуқи
🌿 Дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва гўзал қалбингиз эканлигини биласизми?
Қачонки ҳаётга табассум билан боқсангиз, у ҳам сизга кулиб боқади...

Бошланган янги кун беморлар дардига шифо, оилангизга бахт, хонадонингизга файз, танангизга саломатлик, дилингизга қувончу - шодлик олиб келсин.

👉 @inson_huquqi | #Кун_ҳикмати


🍂 Силаи раҳм

Опа-синглингизни узатганмисиз?
Бошқа хонадоннинг эшигини очиб ўтирибдими?

Вақт топиб, тез-тез йўқлаб туринг. Нимадир олиб бориш эмас, асосийси, эътибор. Барибир, қуруқ қўл билан бормайсиз, шундай эмасми?

Агар жиянларингиз бўлса, уларнинг қанчалик қувонишларини кўз олдингизга келтиринг. Сиздек тоғаси келганидан шод бўлишади.

Ишонинг,  уларнинг ўша дақиқаларда қанчалик кўнгиллари кўтарилиб, хурсанд бўлишларини тасаввур қилолмайсиз. Бу ишни Аллоҳнинг розилигини кўзлаб қилсангиз, бу буюк ибодат бўлади, бунинг номини силаи раҳм дейилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар: “Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”

▫️Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

👉 @inson_huquqi


Ўзбекистон жаҳон океанига чиқиши учун нечта давлат чегарасидан ўтиб бориши лозим?
Poll
  •   1
  •   2
  •   3
  •   4
39 votes


⚡️Ногиронни камситманг, ҳуқуқини ҳурмат қилинг

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар судида жабрланувчи (1-гуруҳ ногирони) бўлган йигитни ҳуқуқларини ҳимоя қилдик. Унинг оиласини тинчини юқори қаватда яшовчи қўшниси тинимсиз бузиб келишган.

Мазкур маъмурий ишни кўрган биринчи инстанция суди ногирон йигитга нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни МЖтКнинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортиб, МЖтКнинг 192-моддаси (маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) 1-қисмида ифодаланган ҳаракатларни тасдиқловчи далиллар йўқ дея ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларидан уни чиқаришни лозим топди.

▫️Бироқ Апелляция тартибида берилган шикоят, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида кўрилиб, тақдим этилган қўшимча далиллар инобатга олиниб, қуйи суд қарори ўзгартирилиб, ҳуқуқбузар МЖтКнинг 192-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, ногирон йигитнинг ҳуқуқлари тикланди.

Энди, кечки вақт ногирон йигитни оиласини тинчини бузиш, шовқин солиш, баланд овозда мусиқалар эшитиш такрорланмаса керак. Мабодо такрорлангудек бўлса бу оғирроқ жавобгарликка сабаб бўлишини ҳуқуқбузар шубҳасиз англаб етди...

🔺Изоҳ: Тунги (23.00-06.00) вақтда фуқароларнинг тинчини, дам олишини бузиш, баланд овозда мусиқа қўйиш, қўшиқ айтиш, шовқин солиш (ва ҳ.к) лар маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

👉 @inson_huquqi | #Ҳуқуқий_маданият


📍Фуқаро мурожаатини кўриб чиқиш тартиби:

🔹Қонун ( 24-модда) талаби бўйича, мурожаат назоратга олиниши, кўриб чиқиш учун юборилиши ёки текширишни белгилаш хусусида қарор қабул қилиниши керак. Бу ҳақда мурожаат қилувчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар қилиниши лозим бўлади.
▫️Мурожаатга жавоб:
Мурожаатга жавобни давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки уларнинг мансабдор ( ваколат берилган) шахси имзолаши керак.
• Жамоавий мурожаатларда жавобни бошқа шахсга юбориш талаб этилмаган бўлса, мурожаат қилувчиларнинг рўйхатида биринчи кўрсатилган шахсга юборилади.
Мурожаат, юқорида қайд қилинган қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва мурожаат қилувчига тегишли жавоб юборилган тақдирда, кўриб чиқилган ҳисобланади.
Мурожаатларга жавоблар мумкин қадар мурожаат этилган тилда баён қилинади, жавоблар мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни инкор этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни ўз ичига олган бўлиши керак.
❗️Мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор устидан, агар жисмоний ёки юридик шахс ушбу қарорга рози бўлмаса, шикоят бериш тартиби тушунтирилиши лозим.

🔺P.S. МЖтКнинг 43-моддасида, мурожаатни кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, кўриб чиқиш муддатларини бузиш, жавоб юбормаслик, қонунга зид қарор қабул қилганлик учун —мансабдор шахсларга БҲМнинг уч баравари миқдорида ( 1 125 000 сўмгача ) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

👉
@inson_huquqi | #Билишингиз_лозим


❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади?

➖ Эрнинг қандайлиги хотини бемор бўлиб қолганда,
➖ Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда,
➖ Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда,
➖ Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда,
➖ Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда,
➖ Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда,
➖ Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.

🔺P.S. Аллоҳ барчамизни самимийлик, оқибатлилик, меҳрибонлик ва андишалик сифатлари билан безасин !
Ҳазрати инсонлигимизни унутмайлик !

👉
@inson_huquqi


⚡️ Расмий

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

👉 @inson_huquqi | #Маълумот


⚡️ Пўлат Бобожонов Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди

У 2017 йил сентябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида ишлаётганди.

👉 @inson_huquqi | #Маълумот


Forward from: Инсон ҳуқуқи
🧿 Янги ҳафта барчамиз учун муваффақиятли бўлсин.

👉 @inson_huquqi


Тушаётган олмани кўрганда тортишиш кучи(гравитация)ни ким топган?
Poll
  •   Альберт Эйнштейн
  •   Томас Эдисон
  •   Исаак Ньютон
  •   Мари Кюри


"Рамазон" сўзи арабчадан , "ёнаётган", "куйдирувчи" "иссиқ", "қайноқ" деган маънони англатади.
Бир манбага кўра, бу ном рўза тутиш пайтида одамнинг ҳолати билан боғлиқдир.

👉 @inson_huquqi | #Қизиқарли_маълумотлар


🍂 Рамазон ойининг савоби нимада?

Рамазон ойи савобларини фақат рўза тутишдан ва масжидлар устунлари орасидангина изламанг. Яъни, бу ойдаги савоб рўза ва таровеҳ билангина чекланган деб ўйламанг.

🍁 Бинобарин, ажр савобни ота-онани рози қилишдан, ака ва укани силаи раҳм қилишдан, мискинга таом улашиш, кийимсизни кийинтиришдан, қўрқувга тушганни ҳимояга олиш, бошқадан зулмни даф этиш, етимни кафилликка олиш ва гуноҳлардан четланиш каби амаллардан ҳам қидиринг.

👉 @inson_huquqi | #Тафаккур_қилинг


📌 МОТИВАЦИЯ

Кимнинг бошидан қандай кунлар ўтганини билмайсан.

Ҳис қилмаганинг, бошингдан ўтказмаганинг. Шунинг учун бир оғиз сўзинг  кишини кунлаб изтиробга қўйиши мумкинлигини унутма...

✅ Инсонларни қадрланг.  Дилозор бўлманг!

Рўзаи Рамазон кунлари яхши сўзни кўп ва хуб айтинг.

👉 @inson_huquqi | #Кун_тавсияси

20 last posts shown.