Қишнинг гўзал таровати...
Ҳар бир фаслнинг ўз таровати, жилоси бор. Янги йил айёми қанчалик завқли, хурсандчиликларга бой бўлмасин, каттаю-кичик бирдек оппоққина қорни қўмсайди, кутади. Бироз муддатга бўлсада, орзулар қуршовида қолиб, мўжизаларга ишонгиси келади...
"Ўзбекистонликлар Янги йилни қорсиз кутиб олишади..." деган хабарларга қарамай, Қашқадарё вилоятининг баъзи туманлари, Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Янгиобод туманлари, Самарқанд вилоятининг Тойлоқ, Ургут, Булунғур туманлари, Навоий вилоятининг тоғли ҳудудларини оппоқ қор эгалламоқда.
Халқимизда қор — қут-барака, фаровонлик, пок ниятлар тимсоли саналади. Юртимиз бўйлаб ёғаётган қор қалблардаги ғуборларни эритиб, ҳар бир хонадонга қут-барака, ризқ-насиба, тинчлик, орзулар рўёбини олиб келсин.