#Бу_қизиқ🎉
ЯНГИ ЙИЛ: ҚАЕРДА, ҚАНДАЙ, НИМА УЧУН?
➖🇧🇷
БразилияЯнги йил байрами куни аҳоли уммон қирғоғига совғалар билан боради. Улар рамзий маънода денгизга туҳфа қилинади. Совғалар қайиқларга жойлаштирилиб сувга қўйиб юборилади. Шу орқали ортда қолган йилга миннатдорлик ва кириб келаётган йилда эҳтиром кўрсатилади.
➖🇬🇷
ГрецияЯқин одамлар бир-бирига йирик ўлчамли, аммо кўтарса бўладиган тошлар туҳфа қилади. Шу йўл билан оиласи ва дўстларига моддий фаровонлик тилайди. Анъанага кўра, оғир тош пул тўла ҳамённи англатади. Бу тошлар асосан уйнинг кираверишига қўйилади.
➖🇪🇸
ИспанияИспанияликлар тунги 12 га бонг урганда 12 дона узум ейди. Маросим омад келтиради деб ишонилади. Яна бир қизиқ жиҳат: Келгуси йилда молиявий муаммоларни четлаб ўтиш учун байрам қизил кийимда нишонланади.
➖🇮🇹
ИталияЯнги йил арафасида италияликлар эски нарсаларни деразадан улоқтиради. Байрам ўтгач синган мебелларга ўхшаш йирик жиҳозларни ҳам кўчаларда учратиш мумкин.
➖🇹🇭
ТаиландТаиландликлар бахт тилаш учун кўчага чиқиб бир-бирига сув сепади. Қанчалик тез ва кўп ҳўл бўлсангиз янги йилда шунчалик кўп бахт келади, деб ишонилади.
➖🇿🇦
Жанубий АфрикаХудди Италиядаги каби, Жанубий Африкада ҳам эски нарсаларни деразадан тўғри улоқтириш орқали қутилишади. Бироқ, сўнгги йилларда расмийлар хавфсизлик нуқтаи назаридан бу анъанани тақиқлашга ҳаракат қилмоқда.
➖🇻🇳
ВьетнамВьетнамликлар Янги йилни кексалар билан кутиб олади. Агар етмиш ёшдан ошган одам байрам дастурхонида ўтирса, унинг донолиги барча иштирокчиларга тарқалади, деб ҳисоблашади. Меҳмон қанчалик катта бўлса, унга шунчалик кўп ҳурмат кўрсатилади.
➖🇳🇵
НепалНепалликлар нарсаларни ташламайди, балки гулханда ёқиб юборади. Тонг отгач, Непал халқи ўзларини нақшлар билан безашади ва ранглар байрамини нишонлаб, рақсга тушиш ва қўшиқ айтишни бошлайдилар.
➖🇯🇵
ЯпонияЯнги йил учун уйларни бамбуклар билан безаш одат тусига кирган. Янги йилнинг биринчи сонияларида японлар йилни қувноқ қилиш учун баланд овозда кулишади.
✍️
Янги йилни кутишга оид яна қандай одатларни биласиз? Изоҳларда ёзиб кетинг ва кайфият учун дўстларингизга мақолани юбориб қўйинг.