Эр ҳар куни тонгда аёлини маломат қиларди — “Кечаси билан хуррак отдинг, яхши ухлашимга халақит қилдинг…”
Аёли эса уни инкор қиларди. Бироз хижолат, бироз ҳафалик билан ўзини ҳимоя қилишга уринарди.
Бир куни кечаси эр аёлининг хуррак товушини овоз ёзиш мосламаси билан ёзиб олди. Эрталаб аёлига уни эшиттириб, “айбига” иқрор қилишни, ўзи бу борада рост сўзлаганини исботлаб қўйишни истаганди.
Тонг отди, эр қўлида овоз ёзиш мосламаси билан аёлини уйғотди… Ногаҳон, аёли умуман нафас олмасди. Ҳа, аёли вафот этганди!
Шу кундан бошлаб аёлининг ёзиб олинган хуррак товуши эр учун қайта эшитиш имкони бўлмаган энг ёқимли шу билан бирга энг кўп соғинадиган овозга айланди. Шу кундан бошлаб эр ҳар кеча шу хуррак овозини эшитмасдан ухламайдиган бўлди…
Абдураҳим Алламов.