❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-371-сон, 25.10.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Унга кўра, 2023 йил 14 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида имзоланган Марказий Осиёда ер усти транспорти ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
🏢 Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
✅ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
website | Facebook | Linkedin
💬Подписывайтесь на наш телеграм-канал