QHSI • ИЗПП • ILLP


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti rasmiy kanali.
Veb-sayt: www.illp.uz
Linkedin: www.linkedin.com/company/illp-uz
Facebook: www.fb.com/illp.uzb
Instagram: www.instagram.com/illp.uz
E-mail: info@illp.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


❗️Фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди


Қонун (ЎРҚ-1035-сон, 20.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

⚡️Қонун билан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз боласини шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги, улар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларга ёхуд махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган шахсларга диний таълим олиш учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

✔️ Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда давлат назорати такомиллаштирилади


“Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1034-сон, 20.02.2025 й.) қабул қилинди

✅ Мазкур Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларга Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг улгуржи савдоси соҳасида лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига, шунингдек уларнинг улгуржи савдосига доир талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли давлат органи сифатидаги ваколатларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🖥 Бундан ташқари “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосига доир фаолиятга берилган лицензия учун йиллик давлат божини тўлаш муддати белгиланмоқда.

➖Бунда навбатдаги йиллик тўлов лицензиядан фойдаланишнинг кейинги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади, кейинги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилади.

📢 Шунингдек “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунга пиво ва пиво ичимликларининг улгуржи савдосига доир, шунингдек тамаки маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдосига доир фаолият ваколатли давлат органига бундай фаолият бошланиши тўғрисида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилиши мумкин эканлигини назарда тутувчи норма киритилмоқда.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади


⚡️Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

🔹Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

🔘Бунда:

➖Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

➖Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.


🔹Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун;

🔹Йўл безорилиги учун;

🔹Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиши таъминланади


“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-1033-сон, 20.02.2025 й.) қабул қилинди


🔰 Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди:

🔹Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун;

🔹Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун;

🔹Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун;

🔹Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Қонун (ЎРҚ-1032-сон, 20.02.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди


⚡️ Унга кўра, Қонунга тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга мурожаат қилинганда иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

✔️ Шунингдек уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда мазкур давлат божини иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилардан ундириш белгиланмоқда.

✅ Бундан ташқари, чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини Ўзбекистон ҳудудида аккредитация қилишда давлат божини тўлаш ҳар бир йил учун амалга оширилишини аниқлаштирувчи ўзгартириш киритилмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1031-сон, 18.02.2025 й.) қабул қилинди


🔰 Қонун жисмоний шахсларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

🏢 Омонатларни кафолатлаш агентлиги банклардаги омонатларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлаш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

✅ Омонатларни кафолатлаш тизими кафолатлаш ҳодисаси юзага келганда Агентлик томонидан омонатчиларга компенсацияларни тўлаш орқали омонатчиларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.

📝 Банк, шу жумладан микромолия банки ва қонунчиликка мувофиқ ташкил этилган оралиқ банк лицензия берилган пайтдан эътиборан кафолатлаш тизимининг иштирокчисига айланади.

📁 Бир банкда бир омонатчига тўланадиган компенсация қуйидаги миқдорни ташкил этади:

🔹кафолатлаш объекти қолдиғининг тўлиқ ҳажмини, агар унинг миқдори 200 миллион сўм ёки ундан кам бўлса;

🔹200 миллион сўмни, агар кафолатлаш объектининг қолдиғи 200 миллион сўмдан кўп бўлса.

🗓 Агентлик тугатилаётган банк омонатчиларининг камида тўртдан уч қисмига компенсацияларни олиш имкониятини қуйидаги муддатларда таъминлаши шарт:

▪️2025 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 20 иш куни ичида;
▪️2026 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 15 иш куни ичида;
▪️2027 йил 1 январдан бошлаб – кафолатлаш ҳодисаси юзага келган санадан эътиборан 7 иш кунида.

📌Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (102-сон, 18.02.2025 й.) билан “Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди

🔰 Маъмурий регламент давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

🗓 2025 йил 1 апрелдан юридик ва жисмоний шахсларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш учун аризалар Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

⏰ Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

🚫 Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

📢 Ваколатли орган ариза тушган кундан бошлаб 15 иш кунида Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқади.

🌐 Талабгорнинг Реестрга киритиш ҳақидаги аризаси ва унга илова қилинган маълумотлар ваколатли орган томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 2 иш куни ичида Порталга мажбурий жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилади.

🖥 Ваколатли орган ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим этилган хулосалар ҳамда аризани кўриб чиқиш давомида тўпланган бошқа маълумотлар асосида аризани қаноатлантиради ёки қаноатлантиришни рад этади.

📜 Агар ариза қаноатлантирилса, бу ҳақида талабгорга QR-код қўйилган хулоса талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда – Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда – талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Айрим туманларда кичик логистика марказлари барпо этилади


🔰Қарорга кўра, 2025 йил 1 мартгача “Uzex Agro” электрон савдо платформасида аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларида етиштирилган маҳсулотларни тўғридан-тўғри ташқи бозорларга сотиш имконияти яратилади.

🔍 2025 йилда Асака, Китоб, Бахмал, Хатирчи ва Фарғона туманларида, 2026 йилда эса қишлоқ хўжалигига ихтисослашган яна камида 5 та туманда кичик логистика марказлари, шу жумладан, сиғими 100 тоннадан кам бўлмаган музлаткичли сиғимлар, уруғлик, кўчат, кимёвий воситалар ва минерал ўғитларни тарқатиш марказлари барпо этилади.

🖥 Томорқа ва узоқ муддатли ижарага берилган ер майдонлари эгаларига онлайн маслаҳат ва маълумот олиш, молиявий хизматлардан фойдаланиш ҳамда маҳсулотларни сотиш бўйича ягона хизмат кўрсатиш ва мониторинг қилиш платформаси ишга туширилади.

🌐Платформада деҳқонларга етиштирадиган маҳсулотининг 70 фоизигача миқдорда имтиёзли онлайн кредит ажратиш тизими ишга туширилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️“Uzagrostar xolding” компанияси ташкил этилади


“Uzagrostar xolding” компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-57-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, “Uzagrostar xolding” компанияси масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади.

🔍 Ташқи ва ички бозорларда талаб юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кесимида базавий ва қамраб олинадиган туманларни белгилаш ва ушбу ҳудудлардаги маҳаллаларда маҳсулот етиштиришнинг ихтисослашувини чуқурлаштириш бўйича Холдинг компания муассислигида ихтисослашган компаниялар ташкил этилади.

❕Бунда базавий туманлар ихтисослашган компанияларнинг асосий фаолияти учун марказ бўлиб ҳисобланади.

✔️ Аҳоли томорқаларида ва деҳқон хўжалиги ер майдонларида маҳсулот етиштириш бўйича ихтисослашувни рағбатлантириш мақсадида қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари жорий этилади:

🔹узум кўчатини шпалерга ўтказишга ҳар бир шпалер учун 15 минг сўмгача субсидия берилади;

🔹томорқадаги боғларни янгилаш учун “in-vitro” кўчат сотиб олиш харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади;

🔹2025 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва уларнинг хариди учун ажратиладиган имтиёзли кредитларга 1 триллион сўм йўналтирилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Айрим деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади


✔️ Фармонга кўра, Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш тартиблари жорий этилади:

▪️ҳар йили 500 та маҳаллада биттадан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновацион лойиҳа учун БҲМнинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади;

▪️уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир курс учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади;

▪️муайян маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади;

▪️томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 5 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади;

▪️аҳоли томорқалари ва ижара ерларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналар 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига қўшимча вазифа ва функциялар юкланди


“Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-22-сон, 14.02.2025-сон) қабул қилинди

⚡️Фармонга кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон фермерлари кенгаши этиб қайта номланди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш билан боғлиқ қуйидаги қўшимча вазифа ва функциялар юкланди, жумладан:

🔹аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларидаги ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва уларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобини юритиш ҳамда “Online mahalla” платформасида аниқ ва батафсил маълумотлар базасини шакллантириш;

🔹туман ва маҳаллаларнинг ихтисослашув бўйича салоҳият ва имкониятларидан келиб чиқиб, томорқаларда юқори даромадли маҳсулотлар етиштиришни яшил ва инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш орқали аҳолининг юқори даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш ва уларни камбағалликдан чиқариш.

📁 Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кенгаш тузилди.

🗂 Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади


🔰 Қарорга кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади:

🔹озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга улар томонидан тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳалар амалга оширилиши учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдордаги субсидиялар;

🔹ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган ишсиз фуқароларни ёки камбағал оилалар аъзоларини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорларга уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун ҳар бир жалб қилинган касаначи учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдордаги 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;

🔹камбағал оила аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга БҲМнинг 50 бараваригача миқдордаги 6 ойдан 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;

🔹камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил қилиш учун деҳқон хўжаликларига сув қудуқларини бурғилаш, насос агрегатларини сотиб олиш, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва электр тармоқларини тортиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 200 бараваригача миқдордаги 5 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;

🔹маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, ўз тажрибасини 10 тагача камбағал оилаларга ўргатган ва уларга доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашган тадбиркорларга ҳар бир камбағал оила учун БҲМнинг 3 баравари, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача миқдордаги грантлар.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Камбағал оилаларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун фоизсиз ссудалар ажратилади


“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-64-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, айланма маблағлари билан таъминлаш ҳамда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга ажратиладиган субсидиялар ўрнига фоизсиз ссуда ажратиш тизимини жорий этилади.

📕 Аҳоли томонидан қизиқиш билдирилмаган, узоқ давр мобайнида фойдаланилмаётган ва самарадорлиги паст бўлган субсидиялар бекор қилинади ҳамда бир-бирини такрорловчи субсидиялар бирлаштирилади.

✅ Маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, камбағал оилаларга тадбиркорлик ҳамда деҳқончилик билан шуғулланиши учун грант ва фоизсиз ссудалар ажратилади.

🗓 2026 йил 1 январдан аҳолига нақд пул шаклида бериладиган молиявий ёрдамлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали ажратилади.

🏢 2025 йил 20 мартгача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Субсидия, ссуда ва грантларнинг самарадорлигини баҳолаш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️“Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади


🔰 Қарорга кўра, унда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш инструментларидан фойдаланган тадбиркорларнинг ҳисобварақларига бепул хизмат кўрсатилади.

🗓 2025 йил 1 апрелгача “Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади.

📝 Қуйидагилар амалга оширилади:

🔹2025 йил 1 мартгача АТ “Алоқабанк”нинг ҳудудларда ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларни тижоратлаштиришга ҳамда молиялаштиришга кўмаклашиш (“Стартаплар”) лойиҳаси республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилади ва лойиҳанинг ҳудудлардаги бўлинмалари малакали кадрлар билан тўлдирилади;

🔹2025 йил 1 апрелдан ҳар ойда 1 та ҳудудда “инвестор кун”лари ташкил этилади ҳамда ҳудуддаги ОТМлар билан ҳамкорлик дастурлари йўлга қўйилади.

📢 Шунингдек, 2025 йил якунигача:

▪️акселерация ва инкубация дастурларини муваффақиятли якунлаган стартаплар сони 200 тага етказилади;

▪️ҳудудларда “Ёшлар бизнес-инкубатори” марказлари ташкил қилиниб, тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда муваффақиятли тадбиркор даражасигача ривожланишлари учун қўшимча шароитлар яратилади, жумладан уларга тайёр офислар ижарага берилади, бухгалтерия, маркетинг, экспорт бозорларига чиқиш билан боғлиқ комплекс хизматлар кўрсатилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Ёшлар тадбиркорлиги ривожлантирилади


“Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-62-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди

⚡️Қарорга кўра, 2025–2027 йилларда қуйидагиларни назарда тутувчи “Ёшлар бизнеси” дастури амалга оширилади:

🔹дастур доирасида 350 мингта ёшни қамраб олинади, шу жумладан, 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар учун камида 100 мингта қўшимча иш ўринлари яратилади;

🔹ёш тадбиркорларга комплекс хизматлар кўрсатилади, уларнинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида АТ “Алоқабанк” таянч “ёшлар банки” этиб белгиланади;

🔹замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун ёшларнинг стартап ва инвестиция лойиҳаларига имтиёзли молиявий маблағлар ажратилади;

🔹иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларидаги, шу жумладан, рақамли технологиялар татбиқ этилган инновацион лойиҳалар ҳамда ижтимоий тадбиркорлик йўналишидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади.

📝 “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.

“Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилади.

📜 “Инновацион ёшлар” лойиҳаси бўйича венчур жамғармалари орқали ёшлар қўллаб-қувватланади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи “Келажакка қадам” дастури амалга оширилади


“Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-61-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди


🔰 Қарорга кўра, олий таълим ташкилотларининг битирувчиларининг ишга жойлаштиришига кўмаклашишга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи “Келажакка қадам” дастури амалга оширилади:

🔹ўз бизнес ғояларини амалга ошириш истаги бўлган олий таълим ташкилотларининг битирувчи босқич талабалари учун бизнес ғояни тайёр лойиҳагача олиб бориш жараёнида тўлиқ ҳамроҳлик қилиш, шу жумладан қулай шартларда молиялаштириш;

🔹 олий таълим ташкилотларининг битирувчи ва қуйи босқич талабалари ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказиш ва ғолибларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш.

🔘 Бунда:

▪️салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар, шу жумладан йирик корхоналарнинг олий маълумотли мутахассисларга эҳтиёжини аниқлаш ва мутахассисларга қўйиладиган талабларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади;

▪️танлов ғолибларини салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар буюртмасига кўра индивидуал касбий таълим дастурлари асосида касбга дастлабки тайёрлаш тадбирлари молиялаштирилади;

▪️индивидуал касбий таълим дастурларида ишлаб чиқариш объектларида амалиёт ўташ ва чет элдаги олий таълим ташкилотларида қисқа муддатли ўқув курсларида қатнашиш имконияти яратилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳаларга 2 миллиард сўмгача маблағ ажратилади


🔰 Қарорга кўра, инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаган ҳамда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган стартап лойиҳаларга қуйидаги йўналишлар бўйича венчур жамғарма томонидан 2 миллиард сўмгача инвестиция маблағлари уларнинг устав фондига улуш сифатида киритиш орқали ажратилади:

🔹истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага – 500 миллион сўмгача;

🔹Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага – 1 миллиард сўмгача;

🔹хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳага – 2 миллиард сўмгача;

🏢 Савдо-саноат палатаси ҳамда жойлардаги ҳокимликлар:

🏷 Жамғарма томонидан қўллаб-қувватланадиган бизнес лойиҳаларнинг ривожланишига кўмаклашиш учун шахсан масъул этиб белгиланади;

🏷ҳар чоракда юқори қўшилган қиймат яратувчи бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун Жамғармага таклифлар киритиб боради.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади


“Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-60-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.

✔️ Жамғарма маблағлари белгиланган манбалар ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг суммага етказилади.

📚 Жамғарма кўмагида камида 50 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш унинг фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади.

📁 Белгиланган дарё, канал ва соҳил бўйларида хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ва дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича бизнес лойиҳаларни жойлаштириш учун ўрнатилган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш орқали ер участкалари ажратилади.

📕Ёшлар ишлари агентлигининг Жамғармага ажратиладиган маблағлари ҳисобидан Жамғарма ҳузурида устав фонди 10 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини молиялаштирадиган венчур жамғарма ташкил этилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди


Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️ Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

📜 Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🚫 Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

🌐 Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

✔️ Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиб-таомиллари белгиланди


Ҳукумат қарори (91-сон, 13.02.2025 й.) билан "Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди


⚡️ Низом электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш, лицензия тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш, лицензиатлар фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиб-таомиллари ва шартларини белгилайди.

✳️ Низом “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунида лицензияланиши белгиланган электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларига (кичик турларига) нисбатан татбиқ этилади. Ҳар бир лицензия кичик тури учун алоҳида лицензия олинади.

🚫 Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

➖ягона электр энергетикаси тизимига уланмаган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларга;
➖ягона электр энергетикаси тизимига уланмаган электр энергиясини сақлаш тизимларига;
қуввати 5 МВт дан кам бўлган электр станциялардан электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларга;
➖ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясини сақлашда ишлатиладиган электр энергиясини сақлаш ускунасидан фойдаланувчиларга.

🖥 Лицензиялаш Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан лицензиялаш ва рухсатнома олиш соҳасида интерактив хизматлар кўрсатиш учун “Лицензия” АТ орқали амалга оширилади.

🌐 Талабгор лицензия олиш учун “Лицензия” АТ, давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон шаклда белгиланган маълумотларни кўрсатган ва қўшимча ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тўлдиради.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website

20 last posts shown.